Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти


Download 115.32 Kb.
bet4/6
Sana08.05.2023
Hajmi115.32 Kb.
#1443021
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
11-Мавзу (2)

Абу Наср Фаробий (873-950)нинг ахлоқий қарашлари унинг “Фозил одамлар шахари”, “Шахарни идора этиш китоби”, “Бахт-саодатга эришув ҳақида рисола” каби асарларда баён этилган
Абу Райхон Беруний 973-1048 ҳар қандай билимлар инсоннинг ахлоқий камолотга хизмат қилиш кераклигини у “бурч” “номус”, “яхшилик ва ёмонлик”, “адолат”, “виждон” мезонли тушунчаларни ана шу нуқтаи назардан туриб талқин қилади.
Абу Али ибн Сино (980-1037) ахлоқий қарашлари “Саломон ва Ибсол ҳақида қисса”, “Зафарнома”, “Рисолат ат-Тайёр”, “Аксам аль умум ал ақлини” асарларида баён этилган.
Ўрта асрлар мусулмон Шарқида тасаввуф диний-фалсафий таъминот VIII аср боши ва IХ аср бошларида Марказий Осиёга кенг ёйила бошлайди ва у Абдухолиқ, Ғиждувоний, Бахоуддин Нақшбанд, Ахмад Яссавий, Нажмиддин Кубро каби бир қатор машхур мутасаввулар томонидан ўзига хос маънавий-ахлоқий таъминот сифатида ривожлантирилади.
Ахмад Яссавий (тахм. 1103-1166) ахлоқий қарашларини теран фалсафийлик билан йўғрилган “Девони хикмат” номли ўгит-пандномасида баён этади. Унингча, Худога-ҳақиқат, Эзгулик тимсолига эришиш учун нима хизмат қилса, уларнинг барчаси ахлоқий фазилатлардир.
Бахоуддин Нақшбанд (1318-13890 тасаввуфни маънавий-ахлоқий таълимот даражасига кўтарган мутасаввуф. У асос солган Нақшбандия тариқати Маркази Осиё халқларининг маънавий ҳаётидан чуқур ўрин эгаллайдики, бугунги кунда маънавиятимизни шакллантиришда, миллий мафкурамизни кишилар қалбига сингдиришда ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Абдухолиқ Ғиждувоний (1103-1220) инсонни маънавий ахлоқий комиликка олиб борувчи йўллар (рашха)ларни ишлаб чиқади ва булар кейинчалик нақшбандия тариқати учун асос бўлиб хизмат қилади.
Нажмиддин Кубро (1154-1226)нинг ахлоқий қарашлари “Шархуссунна вал-мисолиху”, “Усули асари”, “Фавоинхул-Жамол” номли асарларида баён этилган.
Ахлоқшуносликнинг вазифалари, унинг жамият ижтимоий – маънавий ҳаётидаги ўрни
Ахлоқ инсон моҳияти, унинг борлиғининг субстанциявий (жавхорий) жихати бўлиб, хомо сапиенcени - “ақлли мавжудот”ни қандай қилиб ното моталисус – “ахлоқий мавжудо”га айлантириш энг қадимги даврдан то ҳозиргача ҳам ечимини топмаган муаммо бўлиб келмоқда. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда ахлоқшунослик фани глобал миқёсдаги ҳаёт-мамот масалаларини хал этишда муҳим рол ўйнайди. Амалий йўналишдаги вазифалари;
1) Ахлоқий билимларни инсон шахси дунёқараши, эътиқодига айлантириш;
2) Ҳар бир шахс ахлоқий онги ва фаолиятини уйғунлаштириш орқали унинг ахлоқий маданиятини шакллантириш;
3) Ахлоқий тарбияни бошқа тарбия йўналишларибилан узвий алоқадорликда олиб боришни амалга ошириш.
Жамиятимиздаги ҳозирги янгиланиш жараёнида ахлоқшуносликнинг ўз ўрни бор. Унинг олдида янги демократик ва хуқуқий давлат барпо этишга киришган мамлакатимиз фуқароларининг, айниқса, ёшларнинг ахлоқий даражасига масъуллик ва ҳар томонлама камол топган замон кишиси тарбиясини назарий асослашдек улкан вазифалар турибди. Уларнинг фақат қадимий ва ҳар доим замонавий бўлиб келган ахлоққа янгича ёндашувлар асосидагина амалга оширса бўлади.
Янгича ёндашувлардан бири – ахлоқшуносликда миллий ғоя ва мустақиллик мафкурасига эътиборни кучайтириш билан боғлиқ. Чунки замонавий комил инсон анъанвий ахлоқий қадриятлар билан йўғрилган янгича мафкурамизни ўзида мужассам этган, миллий ғояни ўзруҳий оламига сингдирган етук шахс бўлмоғи лозим.

Download 115.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling