Етказувчи машиналар. Куракли конвейерлар. Умумий тузилиши ва қўлланилиши
Куракли конвейерларнинг афзалликлари ва камчиликлари, уларга šўйиладиган талаблар. Турлари
Download 0.7 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Куракли конвейерларга šўйиладиган талаблар
- Куракли конвейер турлари
Куракли конвейерларнинг афзалликлари ва камчиликлари, уларга šўйиладиган талаблар. Турлари
Афзалликлари: - ташилувчи юкнинг намлиги ва бўлакларининг катталигига ҳам боғлиқ бўлган юкори барқарор унумдорлик; - эгри йўл бўйлаб юк ташиш мумкинлиги; - рештак гавда тузилиши узунлигини узгартиришнинг нисбатан соддалиги; - юклаш томонида бортнинг баландлиги катта бўлмаганлиги туфайли юклашнинг қўлайлиги; - комбайнни конвейер рамасида юриши мумкинлиги (агрегатли конвейерлар учун); - портлатиб юклашни қўллаш мумкинлиги; - конвейерни бўлакларга ажратмасдан суришнинг мумкинлиги. Камчиликлари: - конвейер ишлаш принципининг такомиллашмаганлиги; - ташиш жараёнида кўмирнинг майдаланиши; - занжир ва рештакларни тез емирилиши; -конвейер, занжир ва куракчаларнинг оғирлиги (хаммаси металлдан бўлганлиги учун); -энергия сарфининг нисбатан юқорилиги; - конвейер ишлашида катта шовқин ҳосил бўлиши. Куракли конвейерларга šўйиладиган талаблар: - қазиш машиналарининг мумкин бўлган энг катта унумдорлигидан кичик бўлмаган унумдорликни таъминлаш; - лавада қўлланиладиган конвейернинг узунлиги лаванинг узунлигидан кичик бўлмаслиги керак; - секцияларнинг ўлчамларини эни (лавани мустахкамлаш талаби билан боғлиқ) ва баландлиги (конвейерга юклашни таъминлаш учун керак) бўйича чеклаш; - четки конструкциялар ўлчамлари мумкин қадар кичик бўлишига эришиш; - конвейер гавда тузилишининг қатлам текислигида ҳамда вертикал текисликда эгилиши мумкинлигини таъминлаш. Куракли конвейер турлари: Мавжуд куракли конвейерлар қабул қилинган типажга асосан қуйидаги тўрт турга бўлинади: СК («скребковый консольный» сўзларининг бош ҳарфлари) - бир занжирли консоль куракчали конвейерлар, яъни занжирга куракчаларни фақат бир учи уланган конвейерлар. Бундай конвейерларда юкли ва юксиз шохобчалар битта горизонтал текисликда ёнма – ён жойлашган бўлади (3,7, - расм); С- юкли шохобчаси юксиз шохобчасининг устида жойлашган бир занжирли куракли конвейер (3,7, - расм); СР (Р- разборный) – икки занжирли бўлинувчан конвейер (3.8, - расм); СП (П - передвижной) - икки занжирли сурилувчан конвейер (3.8, - расм); 3.7-расм. Типажга киритилган куракли конвейерларнинг СК (а) ва С (б) турлари 3.8-расм. Типажга киритилган куракли конвейерларнинг СР (а) ва СП (б) ту Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling