Флегматик – темперамент турларидан бири бўлиб, ҳаракатлар секинлиги, барқарорлиги, эмоционал ҳолатларнинг ташқи кўринишлари кучли эмаслигида намоён бўлади.
Характер – кишидаги барқарор психик хусусиятларининг индивидуал бирлиги бўлиб, шахснинг меҳнатга, нарса ва ҳодисаларга, ўзига ва бошқа кишиларга муносабатларида намоён бўлади.
Ҳаракат – мақсадга мувофиқ йўналтирилиб, онгли равишда амалга ошириладиган ҳаракатлар йиғиндиси. Ҳ. онгли фаолиятнинг таркибий қисмлари ва мотивларидан биридир.
Холерик – темперамент тури бўлиб, ҳиссиёт жўшқинлиги, кайфиятнинг тезда ўзгариши, ҳиссиётнинг мувозанатсизлиги ва умуман ҳаракатчанлиги билан ажралиб туриши хосдир.
Шахс – ижтимоий муносабатларга кирувчи ва онгли фаолият билан шуғулланувчи бетакрор одам.
Шахс ижтимоийлашуви - инсон томонидан ижтимоий тажрибани эгаллаш ва ҳаёт-фаолият жараёнида уни фаол тарзда ўзлаштириш жараёнидир.
Шахслараро муносабат – мулоқот жараёнидаги ўзаро таъсир этиш натижасида рўй берадиган ижтимоий-психологик ҳодисалар.
Эмоция – одам ва ҳайвонларнинг субъектив ифодаланган ички ва ташқи қўзғалувчилар таъсирига жавоб реакцияси.
Эгоцентризм – мен, марказ маъносида индивидуализм ва эгоизмнинг энг тубан тури.
Экстроверт шахс – шахснинг ҳар қандай шароит ва ҳолатларида ўз ичида кечаётган фикрларини баён этиш эҳтиёжининг юқорилиги.
МУНДАРИЖА
ЭТНОПСИХОЛОГИЯ
I.БОБ. ЭТНОПСИХОЛОГИЯ ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ.........................................................
1.1.Этнопсихология фанининг шаклланиш тарихи..................................
1.2. Шарқ мутаффакирлари томонидан этнопсихологик хусусиятларнинг ўрганилиши.................................................................................................
1.3. Этнопсихологиянинг предмети.............................................................
1.4. Этнопсихологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси............................
1.5. Этнопсихологик тадқиқотлар тарихидан.............................................
Do'stlaringiz bilan baham: |