Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Шарқ мутаффакирлари томонидан этнопсихологик
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
Шарқ мутаффакирлари томонидан этнопсихологик
хусусиятларнинг ўрганилиши Халқимизнинг психологик саводхонлигини ошириш, ўзбек этнопсихоло-гиясини фан сифатида шакллантириш шу куннинг асосий вазифаларидан бўлиб қолмоқда. Бу ўз навбатида Ўзбекистонда психологик фикрлар тараққиёти тари-хини мукаммал ўрганиб чиқишни ва амалдаги психология фани дарсликларини тубдан қайта қуришни тақазо этади. Бунинг учун халқимиз орасидан етишиб чиққан буюк алломалар Форобий, Беруний, Ибн Сино, Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбанд, Алишер Навоий, Бобур ва бошқаларнинг илмий - маданий меросидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шу жумладан, қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг (973-1048) илмий-маданий меросидан фойдаланиш, айниқса, муҳимдир. Берунийнинг илмий, фалсафий таълимоти Марказий Осиёдагина эмас, бутун мусулмон Шарқида, ҳатто Ғарбий Оврупо мамлактларида ҳам илғор ижтимоий-сиёсий, табиий-илмий ва фалсафий фикрларнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Айниқса, унинг машҳур асари “Ал-осорал-боқия ан ал-қурун ал-холия” яъни,”Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”дир. (Олим бу асарини Гургон шоҳи Қобус Вашимгир даргоҳида юрган кезларида, 1000-йилларда ёзган). Китобда муаллиф Марказий Осиё халқларининг, форслар-нинг, юнонларнинг, яҳудийларнинг, христианларнинг, арабларнинг йилнома ва тақвими, жўғрофияси ва об-ҳавоси, тарихи ва урф-одати, турмуш тарзи, дини ва эътиқодлари ҳақида, коинотдаги астропологик ўзгаришлар ва уларнинг ердаги ҳаётга таъсири билан боғлиқ битмас-туганмас қимматли маълумотлар беради. Асар араб тилида ёзилган. У Шарқда “Осорулбоқия”, Ғарбда эса “Хронология” номи билан машҳур бўлди, Берунийга жуда катта илмий шуҳрат келтирди. Беруний асарининг ёзилиши сабаблари тўғрисида шундай деб ёзади: “Адиблардан бири мендан турли халқлар ҳақида тарихлар, уларнинг бошла-нишлари ва шохобчалари, яъни ойлар ва йиллари устида, у тарих эгаларининг ихтилофлари ва бу ихтилофлар сабаблари, машҳур байрамлар, турли вақтлар ва ҳар хил юмушлар учун белгиланган кунлар, миллатларнинг баъзиси амал қилмайдиган бошқа маросимлар ҳақида сўради ва мени имкон борича уларни жуда равшан баён этиб, ўқувчи фаҳимлайдиган, турли китобларни ахтариш ва у китоб эгаларини суриштиришга эҳтиёж қолмайди-ган бир асар ёзишга даъват этди”. Буюк олим ушбу асарни ёзишга киришар экан, бу иш осон кечмаслигини чуқур ҳис этади. Чунки қадимги халқларнинг келиб чиқиши, уларнинг йил ҳисоблари ҳақидаги ривоятлар ниҳоятда чалкашиб кетган эди. Беруний ёлғон афсоналар ва асоссиз маълумотлар тўлиб-тошиб ётганини таъкидлаб: «Бизнинг замонамиз билан махлуқот бошланиши орасида узоқ муддат ва кўп замон борки, киши ҳар қанча уринса ҳам у замонни тўла ўрганиши оғирдир», - дея огоҳ этади. Олим бу асар устида ишлар экан, ёлғон – яшиқлардан ҳоли бўлиши учун табиат ва тарихий тараққиёт қонуниятларига асосланган ҳолда ўтмиш ривоятларига ўз даврига энг яқин ва энг машҳурларини – ишончли-ларини биринчи галда саралаб олади. Шу сабабли “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асари изчиллиги ва мукаммаллиги билан алоҳида ажралиб туради. Ушбу нодир асарнинг аҳамиятини муаллиф камтарона баҳолаб: “Биз келтирган ривоятлар ҳақиқатни қидирувчи ва ҳикматни сезувчининг улардан бошқа ривоятлар устида иш юритишга ёрдамчи ва бизга муяссар бўлмаган нарсаларга эришиш учун йўлловчи бўлади”, деб ёзади. Асарнинг психология фани учун энг нодир ва ўзига хос томони шундаки, унда ерда ҳаётнинг юзага келиши, одамнинг пайдо бўлиши ва инсоният жамиятининг шаклланиш тараққиёти, одам тузилишига таъсир этувчи энг асосий омиллар нималардан иборат эканлиги илм-фан оламида биринчилардан бўлиб илмий асослаб берилган. Одамларнинг ранг, сурат, табиат ва ахлоқда турлича бўлишлари фақатгина насабларнинг турличали-гидан эмас, балки тупроқ, сув, ҳаво ва ернинг – одам яшайдиган жойларнинг фарқларидан ҳамдир, дейилади асарда. Бундан ташқари, одамнинг ҳаёт кечириши ёки узоқ умр кўриши унинг соғлиғига, руҳий кечинмаларига ва шунингдек, унга бевосита таъсир этувчи коинотдаги астрологик ўзгаришларга ҳам боғлиқлигини алоҳида таъкидланади. Беруний тилнинг пайдо бўлиши билан кишилик жамияти тараққиётида юз берган сифат бурилиши ҳамда ҳар хил тилларнинг юзага келиш қонуният-ларини таҳлил қилар экан: “Тилларнинг турлича бўлишига сабаб одамлар-нинг гуруҳларга ажралиб кетиши, бир-биридан узоқ туриши, уларнинг ҳар бирида турли хоҳишларини ифодалаш учун зарур бўлган сўзларга эҳтиёж туғилиши-дир. Узоқ замонлар ўтиши билан ҳалиги иборалар кўпайиб, ёдда сақланган ва такрорланиш натижасида таркиб топиб, тартибга тушган”,- деган хулосага келади. Беруний асарида диний ақидалар ва диннинг юзага келиши сабаларини тушунтиради. Унинг кишилар дунёқарашининг шаклланишидаги ўзига хос таъсирини айтиб ўтади. У баъзи бир ғайритабиий ҳодисаларни бу “табиат янглишуви”, деб изоҳлайди. Табиат ҳодисалари: кеча, кундуз, ой, фасл, йил ва бошқа ҳодисаларнинг моҳиятини илмий асослаш билан бирга, айнан шу ҳодисалар сабабли турли-туман урф-одатлар, расм-русумлар, анъаналар ва маросимларнинг пайдо бўлганлигини ва мукаммаллашуви сабаблари устида тўхталиб, Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг Фан ва маданият соҳасида анча юқорилигини, исломгача бўлган араблар маданияти эса анча орқада эканлигини уқтиради. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling