Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet7/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

1.5. Асосий тушунча ва атамалар
Этнопсихология, социал, этнопсихологик тадқиқотлар, этник онг, миллий қиёфа, антик давр, этнопсихологик муаммолар, этнопсихологик тадқиқотлар, географик детерминизм, метод, ижтимоий-психологик тушунчалар.
1.6. Резюме
Жамиятимиздаги ижтимоий, иқтисодий, маънавий ўзгаришлар, аввало, инсоннинг ўз - ўзини англаш, шахслараро самарали мулоқотни ташкиллаштириш, фаолиятини шакллантириш, виждонини поклаш, миллий ғурур ва миллий туйғуни қарор топтиришни тақозо қилади.
Шуни унутмаслик керакки, асрлар давомида шаклланган урф - одат, маросим, адабиёт, санъат соф этник ҳолда ривожланмаган. Аксинча, улар қадимдан биз билан ёнма - ён ҳаёт кечирган қардош қирғиз, қозоқ, туркман ва тожик халқларининг бевосита таъсири, иштироки ҳамда ҳамроҳлигида яратил-ган, ривожланган ва тараққий этган.
Миллат ва миллат билан боғлиқ бўлган кўплаб омиллар ижтимоий ва сиёсий ҳаётда муҳим роль ўйнаб келган ва бундан кейин ҳам узоқ давргача ўз аҳамиятини йўқотмайди. Мураккаб этник жараёнлар, миллатлар ва элатлар орасидаги муносабатлар, никоҳ - оила ва маиший турмуш муаммолари, болалар тарбияси, ахлоқ - одоб масалаларини тадқиқ қилиш нафақат этнограф олимлар, балки психолог ва педагогларнинг ҳам диққат марказида турибди. Халқ табобати, анъанавий ҳунармандчилик ва хўжалик услублари, тижорат ва савдо - сотиқ халқнинг ижобий ҳамда ижодий тажрибаси ифодасидир


1.7. Боб юзасидан савол ва топшириқлар
1. XX-асрнинг 20-йилларида ўтказилган этнопсихологик тадқиқотларнинг ўтмишдошларидан фарқли хусусияти нимада?
2. Этнопсихологияни фан сифатида ўрганиш муҳолифларининг қарашлари нималардан иборат?
3. Этнопсихологик тадқиқотларни ўтказишдаги чалкашликлар нималарда намоён бўлади?
4. Этнопсихологиянинг этнология ва психологиядан фарқи нимада?
5. Этнопсихологиянинг вазифаларини санаб беринг?
6.Этнопсихологик муаммоларни ўрганишга қизиқишнинг ортиб бориш сабаблари.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling