Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet3/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

1.3. Этнопсихологиянинг предмети
Ҳар қандай фан ўзининг тадқиқот объекти, предмети ва тушунчаларига эга бўлади. Этнопсихология фани ҳам бундан мустасно эмас. Юнон тилидан олинган, «Этнопсихология» атамаси мураккаб ибора бўлиб, у уч ўзакка эга: “этнос”, “психе”, ва “логос”, ”этнос” сўзи тахминан “халқ” сўзига мувофиқ келади, “псюхе” – “руҳ”, “логос” эса “сўз”, “таълимот” деган маънони англатади. Шундай қилиб, “этнопсихология” халқ (этнос)нинг руҳияти деган таълимот (фан)ни англатади.
Этнопсихологиянинг фан сифатидаги объекти ва предмети нимадан иборат, айни пайтда ўз предмети тўғрисида қандай фикр юритади, унинг методлари қандай деган саволлар ҳам туғилади. Бу саволларга жавоб бериш ҳар бир инсоний бирлик ўзининг узоқ давр мобайнида мавжуд бўлиб туришида гуруҳий психологик белгилар ҳақидаги тасаввурларга эга бўлишни тақозо қилади.
Модомики, этнос, хусусан, миллат ўзининг тарихан барқарор, мураккаб ҳаёт йўлига эга бўлган сотсиал гуруҳ экан, табиийки, ўзига хос психик белгилар ва уларнинг бирлиги – психологик комплексларига ҳам эгадир. Бошқача айтганда, ҳар бир этник гуруҳнинг келиб чиқиши ва тараққиётининг гуруҳий психологияси мавжуд.
Демак, этник психика ўз ичига муайян этноснинг келиб чиқиши ва кейинги тарихий тараққиёти давомида эгаллаган психофизиологик, хусусий ва сотциал-психологик белгиларниўз ичига олади. Муайян этнос таркибига кирадиган ҳар бир одам индивидуаллик, яъни ўзига хос қайтарилмас характер, мотивация ва шахснинг бошқа аспектлари, шунингдек, бу белгиларнинг қайтарилмас бирлиги ёки комплексига эга бўлишига қарамай, этник гуруҳ ўзининг барча аъзолари характери учун умумий белгилар, уларнинг мажмуаси, хулқ-атворининг турғун (стереотип) хусусиятлари, этноснинг келиб чиқиш ва тарихига оид умумий тасаввурларга ҳам эгадир. Этник гуруҳлар айни пайтда бошқа гуруҳлар ва қадриятларга йўналтирилган умумий баҳо, умумий установкаларга ҳам эгалик қилади. Уларнинг барчасида табиий ҳодисалар, ижтимоий ҳаёт, маданият ва бошқаларга тегишли бўлган умумий баҳовий ҳукмлар амал қилади. Юқорида санаб ўтилган жамики ҳодисалар шу маънода умумэтник характер касб этадики, улар этноснинг асосан ёши улуғ аъзолари томонидан эътироф этилади ва хулқ-атвор ҳамда хатти-ҳаракатларда намоён бўлади.
Этнопсихологиянинг объектини этник гуруҳлар, унинг предметини эса этнос ва унинг вакилларига хос психик белгилар, этнослараро ўзаро таъсир ва конфликтлар ташкил этади. Бу таърифни конкретлаштирган ҳолда этнопсихологияда тадқиқот предметининг бир қатор муаммо ва вазифаларини қайд этиш мумкин. Булар қуйидагилардир:
- этнос - хусусан, миллатнинг психик қиёфаси (унинг қандай этнопсихологик қонуниятлар асосида шаклланиши, унинг структураси ва функциялари ва б.қ.);
- этник характер (унинг асосий белгилари ва уларнинг бирлиги) - психик қиёфа ва характер жиҳатдан этник гуруҳлар ўртасидаги тафовутлар;
- этник характер типологияси. Этнопсихология тизимида миллий символлар муаммоси алоҳида ўрин тутади, шунинг учун уларни тадқиқ этиш ўта зарур.
Миллий символлар дейилганда бир этноснинг бошқасидан фарқлаб турадиган табиат предметлари ва маданиятлари ҳақидаги тасаввурлари, образлари, шунингдек, специфик хатти-ҳаракатлари тушунилади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling