Этнос ва миллат тушунчаларининг қиёсий таhлили


Download 55 Kb.
Sana18.10.2023
Hajmi55 Kb.
#1709281
Bog'liq
5-мавзу


5-МАВЗУ. ЭТНОС ВА МИЛЛАТ ТУШУНЧАЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАHЛИЛИ
Режа:
1. Этнос ва этник муҳит.
2. Индивид ва миллий тил.
3. Шахс ва ижтимоий таъсир.
Миллат–бу саноат даврининг маънавий, маданий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳамжамияти. Етнос-бу умумий объектив ёки субъектив хусусиятларга ега бўлган одамлар гуруҳи. Миллатни тушунишда иккита асосий ёндашув мавжуд. Биринчи ҳолда, у давлат фуқароларининг сиёсий ҳамжамиятини, иккинчисида - ягона ўзига хослик ва тилга ега бўлган этник жамоани ифодалайди. Етнос–бу келиб чиқиши, маданияти, тили, ўзини ўзи англаши, яшаш ҳудуди ва бошқаларни ўз ичига олган умумий хусусиятларга ега одамлар гуруҳи. Миллат, етносдан фарқли ўлароқ, кенгроқ тушунчага ега. Бу миллат етноснинг шаклланган енг юқори шакли. Агар этник гуруҳларнинг мавжудлигини бутун дунё тарихи давомида кузатиш мумкин бўлса, унда миллатларнинг шаклланиш даври янги ва ҳатто замонавий даврга айланди. Миллат, қоида тариқасида, бир вақтнинг ўзида тарихий тақдир билан бирлаштирилган бир нечта этник гуруҳларни ўз ичига олади. Масалан, рус, француз ва Швейцария халқлари полиэтник, америкаликлар еса умуман аниқ миллатга эга эмаслар.
Кўплаб тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, "миллат" ва "этнос" тушунчаларининг келиб чиқиши бошқача табиатга эга. Агар маданий қадрятларнинг барқарорлиги ва такрорланувчанлиги етносга хос бўлса, унда янги ва анъанавий елементларнинг комбинацияси орқали ўз-ўзини англаш жараёни миллат учун муҳимдир. Шундай қилиб, этник гуруҳнинг асосий қадрияти барқарор гуруҳга мансубдир, миллат эса ривожланишнинг янги босқичига чиқишга интилади.
Этнопсихологик хусусиятларнинг ўзига хос томонларини мужассамлаштирувчи ва уни намоён этувчи шу этник бирлик вакилларидир. Қандай қилиб этник бирликка хос хусусиятлар уларда шаклланади? Маълумки, бола ўзига Ватанни ёки ота-онани танлаб туғилмайди. Шундай экан у ўз миллатига хос бўлган тайёр руҳий хусусиятлар билан ҳам туғилмайди. Бола ота-онасидан авлод-аждодидан биологик йўл билан фақат ирқий хусусиятларни ва айрим руҳий хусусиятларнигина меърос қилиб олади, холос. Бола тўғилиш даврида одам бўлишга номзод. Лекин якка ажралган холда у одам бўла олмайди. Жамиятда яшаб у одам бўлади.
Бола ҳаётининг биринчи кунидан бошлабоқ иҳтиёрсиз холда ўзи дунёга келган муҳитдага турли-туман таъсирлар ва таассуротлар остида шаклана бошлайди. Боланинг биологик ва руҳий жиҳатдан ривожланиши учун таъсир этаётган бу информациялар, турли социал муҳит ва географик шароитларда бир хил бўлмайди. Мана шу турли хил муҳит ва информацияларининг турфа хиллиги бир-бирига ўхшамайдиган халқларни яратади.
Гарчи ҳар бир инсон маълум даражада мустақил яшаш ва фаоллик кўрсатишига эга бўлса ҳам, лекин ҳаётда у фақат ўз ҳоҳиши ва тушунчаси билан яшаб қолмай, балки шунинг билан биргаликда ўзи яшаб турган социал муҳит ва ўзи мансуб бўлган халқнинг тажриба, билим ва эътиқодларини ҳам ўзлаштириб боради. Чунки одам ўзи яшаб турган социал муҳитдан бутунлай чиқиб кетиб яшай олмайди.
Бола фақат миллий муҳитда яшаб тургандагина шу миллат ва элатга хос бўлган хусусиятларни эгаллаб, айни миллат вакили бўла олади. Боланинг онтогенетик тараққиёти даврида ташқи хатти-ҳаракатларни ботиний яъни, “ақлий” хусусиятларга айланиши даврида унда миллий психологик қиёфа асослари шакллана бошлайди.
Индивиднинг ижтимоийлашиши, миллийлашиши она тилини ўзлаштириш билан бошланади.
Миллий тилни билмаслик, этник муҳитдаги жараёнларни, тилда ифодаланаётган ҳолат ва ҳодисаларнинг моҳиятларини англаб олишга тўсқинлик қилади. Чунки фикр ифодаси учун ишлатиладиган сўзларда миллий ўзига хослик бўлади. Тафаккур билан тил ва нутқ ўзаро боғлиқ бўлганлиги учун, русча тили чиққан болаларнинг фикрлаш малакаси ҳам русча бўлиб ўзбекларникидан фарқланади. Чунки инсоннинг тафаккур тарзи нутқида, тилда реаллашади, моддийлашади.
Улар ўзбекча гаплашишга ўрганганларидан кейин ҳам, русча фикрлаб, ўзбекча гапиришга ҳаракат қилади. Русча тафаккур тарзи билан ўзбекча гапириш жуда қийин.
Бошқа миллат вакили воқеликни ўзбекнинг кўзи билан кўриб ўзбекона тафаккур тарзи билан идрок эта олгандагина, у чинакамига ўзбекча фикр юритиб, ўзбекча гапира бошлайди.
Юқорида айтиб ўтканимиздек, кўрган нарсаларни идрок этиш ва мазмунини тушуниб етиш миянинг туғма хусусияти бўлмай, бу хусусиятни у турмуш тажрибаси асосида ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам турли табиий шароитларда ва социал муҳитда яшаб вояга етган кишилар, турли ҳодиса ва воқеаларни идрок этишда ўзига хос социал-психологик хусусиятларга эга бўлишади. Олиб борилган текширишлар шуни кўрсатадики Африка қитъасидаги ижтимоий тараққиётда қолиб кетган баъзи қабила болалари тажриба билан боғлиқ бўлган, амалий аҳамиятга эга бўлган нарсаларни, ходисаларни эсда олиб қолишда ажойиб хотира намуналарини кўрсатишган. Улар ов қилинадиган сўқмоқларни топиш, ёввойи ҳайвонлар изини фарқлаш, ўрмон ичида ориенировка қила олишлик каби вазифаларни бажаришда европалик тенгдошларига қараганда бир мунча устунлик қилган ҳолда, геометрик шаклларни деярли фарқлай олмаганлар.
Инсон социал зот сифатида маълум миллий муҳитда шаклланиб борар экан, шу социал муҳитда мавжуд бўлган муносабатларни, миллий хусусиятларни ўз-ўзидан стихияли равишда ўзлаштирмасдан, балки шу жамиятда қабул қилинган маълум таълим-тарбия тизими орқали, секин-аста ўзлаштириб боради.
Ҳар бир авлод вакиллари аждодларинг турмуш тажрибаларини, тил ва маданий хусусиятларини ўзлаштириб, миллат учун умумий бўлган шарт-шароитлар остида ўсиб, тарбияланиб бориши натижасида уларнинг барчасида шу миллатга хос бўлган умумий психологик хислатлар шаклланади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ижтимоий информацияларни ёш авлод томонидан ўзлаштириб борилиши, фақат онгли равишда, таълим-тарбия бериш жараёнидагина бўлиб қолмасдан, шунингдек, индивиднинг ўзи билмаган ва ўзлаштириш жараёнини англаб етмаган ҳолда ҳам юз беради. Бу тақлид ва таъсирланиш орқали амалга ошади. Индивиднинг тараққиёти, - у бевосита ёки бавосита муносабатга киришган бошқа индивидларнинг тараққиёти билан белгиланган бўлади ва бир-бири билан муносабатга киришадиган турли авлод вакиллари ўзаро боғланган, кейинги авлодларнинг жисмоний мавжудлиги эса ўтмишдошлари томонидан белгиланган бўлади.
Илғор фан номоёндалари инсоният бу социал ходиса эканлигини аллақачон исботлаб беришган. Шу жумладан конкрет бир киши ҳам аввало социал муносабатлар мевасидир. Шунинг учун ҳам хатти-ҳаракатлари моҳиятини биологик ёки ирқий хусусиятлар билан эмас, балки социал қонунлар билан белгилаш керак.
Бир вақтлар ирқчилар бош миянинг шакли ва вазни гўёки, халқларнинг илғор ёки қолоқлигини билдиради, деб даъво қилиб чиқишган эди. Лекин қилинган тадқиқотлар бу даъвони асоссиз эканлигини исботлаб берди. Масалан, инглизлар ва меланезийцлар миясининг ўртача вазни -1456 гр., французларники - 1473 гр., бурятнларники - 1508 гр., Шимолий Америка негрлариники - 1514 гр. экан (В.Якимов.”Антропология разоблачает”, жур. “Азия и Африка сегодня”, 1996, №4).
Академик И.П.Павловнинг олий нерв фаолияти ҳақидаги таълимотига кўра, ҳамма халқлар ижтимоий тараққиётнинг қандий даражасида бўлишларидан қатъий назар, олий нерв фаолиятининг бир хил бўлган аппаратига - биринчи ва иккичи сигнал тизимидан ташкил топган аппаратга эга.
Агар олий нерв фаолиятининг ривожланиши юз минг йиллар давом этганлигини, синфий жамиятнинг вужудга келганлиги эса бир неча минг йил бўлганлигини назарга оладиган бўлсак, инсон олий нерв фаолияти механизми синфий жамият барпо бўлмасдан анча илгарироқ шаклланганлиги равшан бўлиб қолади.
Инсон руҳиёти фақат уни ўраб турган ташқи муҳит шароитларига мослашиб ва унинг хусусиятларини акс эттириб қолмасдан, шунингдек, доимий тараққий этиб туриш характерига эга бўлган иқтисодий - ижтимоий ходисаларнинг ўзгариб туришига ҳам мослашиб туради.
Ўзбеклар туркийзабон халқлардир. Улар Ўзбекистоннинг асосий ва туб аҳолиси бўлиб, уларнинг улуши 83-85% ни ташкил қилади. Шимолий Афғонистон, шимоли-ғарбий, Шимолий, Ғарбий Тожикистон, Жанубий Қозоғистон, Жанубий Қирғизистон, Шимолий ва Шарқий Туркманистонда жуда кўп ўзбеклар яшайди. Ўзбекистонлик меҳнат, иқтисодий ва сиёсий муҳожирларнинг муҳим гуруҳлари Россия, Ақш, Туркия, Украина ва Европа Иттифоқи мамлакатларида яшайди. Дин асосан сунний мусулмонлардан иборат. Ўзбекистон аҳолисининг 49% дан ортиғи қишлоқ жойларда яшайди ва асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади[26]. Ўзбеклар анъанавий равишда ҳунармандчилик ва савдо билан шуғулланишган. Улар аҳоли сони бўйича Марказий Осиёдаги енг катта этник гуруҳдир[
Социал - иқтисодий укладнинг яшаш шароитларининг ўзгариши билан ва янги амалий фаолият шаклларининг вужудга келиши билан инсоннинг билиш билан боғлиқ бўлган руҳий жараёнларида ҳам ўзгариш юз беради. Бунда руҳий жараёнларда қайта қурилиш содир бўлиб, аввал мавжуд бўлмаган янги руҳий фаолият турлари вужудга келади. Меҳнат жараёнида одам ташқи табиатни ўзгартириб бориб, - шунинг билан бир даврда ўз табиатини ҳам ўзгартиради.
Саволлар:
1. Индивиднинг этник хусусиятларини ўзлаштиришидаги энг биринчи босқич?
2. Индивиднинг миллийлашуви нимадан бошланади?
3. Этник хусусиятларни ўзлаштиришда тақлид ва таъсирланиш деганда нимани тушунасиз?
Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling