Миллийлиги шундаки, нейм таркибидаги уста ва топ(моқ) лексемалари
халқнинг умумистеъмол сўзлари доирасидан танлаб олинган. Уста сўзи
генетик жиҳатдан форсча бўлса ҳам, бугунги кунда асл туркий тил сўзи
сингари тилимизга сингишиб кетган ва осон тушунилади: ustatop – моҳир
устани топ. Оригиналлиги эса қўшма сўзнинг иккинчи аъзоси инглизча сўз
(top – энг юқори) маъносида ҳам талқин қилиниши мумкин: ustatop – энг машҳур
уста. Замонавийлиги нейминг жараѐнида инглизча бўлса ҳам, ижтимой тармоқ
фойдаланувчилари учун таниш ва айтишга осон (top) сўздан фойдаланилгани
билан характерланади. Муҳими, бунда халқ тилидаги (уста) калима янги
ўзлашма (top) сўз билан деривация ҳосил қилган. Маркетинг соҳасидаги
нейминг жараѐни учун айнан мана шундай неймлар каби тилимизга янги
инновацияларни олиб кириш вазифа сифатида қўйилиши керак.
Неймлар орасида фаол қўлланаѐтган “Havas”, “Nursof”, “Baraka
market” (савдо маскани), “Шифо Нур”, “Чашм Гавҳар”, “Шифо Нур Кўз”
(шифо маскани), “Ravon” (автомобиль номи) кабиларнинг тилимиз миллий
табиатига мувофиқлиги сезилиб туради. Айниқса, “Ecobozor”, “Яшил Бозор”,
“Korzinka” нейм неологизмлари жарангдорлиги, образлилиги, айтилиш
жиҳатдан қулайлиги ва инновацион номга эгалиги билан ҳам мижозларни
ўзига жалб қила олади.
Smart” (ақлли), “Bob‟s red mill” (Бобнинг қизил тегирмони),“Viko”
(эпоним ѐки компания номи) каби неймларни танлашда моҳиятдан узоқлашиш
ҳолатлари бор. “City market”,“Life market”, “Foods market” неймлари манба
тил эгалари учунгина муносиб номдир. Улар ўз манба тилида қанчалик
жарангдор бўлмасин, танланган ном ҳам, унинг белги ѐки ҳолатини
ифодаловчи бирлик ҳам реципиент халқнинг когнитив тафаккуридан узоқда
қолаверади. Бундан ташқари, маъносини махсус луғатлар орқалигина
аниқлаш мумкин, бироқ танлашдан кўзланган мақсад мавҳум қолаѐтган
“Andalus” (ўрта асрларда Испанияга араблар томонидан берилган ном),
“Carrefour” (французча чорраҳа), “F-market” каби нейм неологизмлар ҳам
учрайди.
Бобнинг учинчи бўлими “Атама неологизмлар ўзлашишининг ўзига
Do'stlaringiz bilan baham: |