Европа валюта тизими


Жаҳон валюта тизими (ЖВТ) ва унинг эволюцияси


Download 21.24 Kb.
bet2/2
Sana28.12.2022
Hajmi21.24 Kb.
#1011653
1   2
Bog'liq
ЕВРОПА ВАЛЮТА ТИЗИМИ

Жаҳон валюта тизими (ЖВТ) ва унинг эволюцияси
Ривожланган давлатларнинг валюта тизими нафақат улар ўртаси-даги пул ҳисоб-китоб муносабатларини, балки ички пул муомаласи-нинг катта қисмини ҳам ўз ичига олади. ЖВТ олтин стандартга асос-ланган тизимдан аста-секин мақсадли бошқариладиган, қоғоз-кредит пулларига асосланадиган тизимга айланди. Шу билан бирга, унинг ривожланиши (ўн йилликлар фарқи билан) миллий пул тизимининг ривожланиш босқичларини такрорлайди. Ички иқтисодиётда пул тизими олтин танга стандартидан олтин қуйма ва олтиндевиз, ундан кредит-қоғоз пул муомаласига ўтди ва охирги босқичда кўпроқ эъти-бор кредит воситаларига қаратиладиган бўлди.
Жаҳон миқёсида бу ҳолат кейинроқ махсус шаклларда намоён бўлди. Бунда олтин-танга стандарти мутлақо бўлмаган, олтин қуйма стандарти асрлар давомида мавжуд бўлган; олтин билан бир қаторда ёрдамчи кредит пуллари вексель, чек ва бошқа кўринишида ривож-ланган. Аммо ХХ аср бошига келиб, бу тизим халқаро иқтисодий муносабатларнинг янги шаклига жавоб бермай қолди. Бу даврнинг энг асосий белгиларидан бири капитални экспорт қилиш – ЖВТ нинг янги олтин стандарт шакллари билан қарама-қаршиликка учради. Бундан ташқари, олтин захиралари тез ривожланиб бораётган дав-латлар хазинасида тўплана борди. Шунинг учун ҳам, давлатлар ўрта-сида янги бошқариладиган валюта тизими зарур эди. 30-йилларининг иккинчи ярмида олтин стандарт шакллари ўрнига қоғоз-кредит пул муомаласи келди. У давлатга эмиссия механизмидан иқтисодиётни бошқариш воситаси сифатида фойдаланиш имконини берарди.
Жаҳон валюта тизими ривожланишининг муҳим босқичи Иккин-чи Жаҳон урушидан кейин бошланди.
Иккинчи Жаҳон уруши олтин захираларининг янги тақсимотига олиб келди:
барча давлатларнинг деярли 4/5 олтин захиралари АҚШда тўп-ланди. Долларнинг ЖВТда етакчи ўриндалиги, олтиндевиз стандарти-нинг олтин доллар шаклини олганлигидан далолат берарди.
Бу ҳолат расмий равишда 1944 йил июлда Бреттонвудсдаги (АҚШ) БМТ Конференциясида тасдиқланганди. Унда урушдан кейинги Жаҳон валюта тизимига асос солинди.
ЖВТининг ташкилий ва фаолият тамойиллари қуйидагилар қилиб белгиланди:
– олтин ЖВТининг асоси сифатида тан олинди;
– доллар ва фунт-стерлингга халқаро ҳисоб-китобларда ва чет эл валюта захираларида асосий ўрин берилди ва уларни олтин ўрнига тақдим этилиши мумкинлиги тасдиқланди;
– долларга нисбатан барча мамлакат валюталарининг қатъий пари-тети ўрнатилди, доллар орқали эса – олтиннинг ва чет эл валюталари-нинг бир-бирига нисбатан баҳоси аниқланадиган бўлди;
– валюта курсининг доллар паритетига нисбатан тебраниши = 1 % даражасида белгиланди;
– ЖВТ ни бошқариш мақсадида Халқаро Валюта Фонди (ХВФ) ва Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки (ХРТБ) ташкил этилди;
– валюта чеклови тизими бекор қилиниб, миллий валюта кон-вертацияси тикланди.
Бу шаклда тузилган, II Жаҳон урушидан кейинги ЖВТ халқаро валюта-молия муносабатларидаги тартибсизликни йўқотишга имкон берди.
Аммо Бреттонвудс тизимининг қарама-қаршилиги – тартибсиз бозор (олтинстандарт) ва бошқариладиган доллар тизими бўйича иш юритиш қуйидагиларга олиб келди:
– ўзгармас олтин нархи ва нархи ўсувчи товар ва хизматлар орасида фарқ юзага келишига;
АҚШдан кўп миқдордаги капиталнинг бошқа давлатларга оқиб кетишига (1957-1971 йилларда 54,2 млрд. доллар миқдорида тўғри инвестициялар тарзида АҚШдан бошқа давлатларга оқиб ўтган);
– чет эллардаги катта ҳарбий харажатларга;
– АҚШнинг тўлов баланси тақчил бўлишига (унинг миқдори 1953-1972 йилларда – 69 млрд. долларни ташкил қилган);
– долларнинг реал курси ва унинг олтин паритети орасида узулишнинг бўлишига ва бошқалар.
Бундан ташқари, 60-йилларнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европа ва Япония АҚШдан ўз олтин захиралари ва экспорт ҳажми бўйича икки баравар ошиб кетди. Натижада, ҳатто олтиндевиз стандарти тая-надиган умумиқтисодий асос ўз умрини тугатди. Олтиндоллар стан-дартининг бузилиши валюта бозорларида долларнинг «тушиши» ва «валюта иситмаси» деган иборалар тарзида ўз аксини топди.
Шунинг учун 1970 йилда ХВФ чегарасида махсус ҳисоб ва тўлов бирлиги (СДР) киритилди ва у аъзо - давлатларнинг валюта захира-ларини тўлдириш учун мўлжалланганди. СДР жаҳон пулининг бир қатор функцияларини бажарадиган бўлди. У ХВФ аъзоларининг квоталарига пропорционал тарзда тақсимланади, шунинг учун унинг асосий қисми (2/3 дан 3/4 гача) ривожланган давлатларга, 1/4 қисми ривожланаётганларига тўғри келади. СДР нинг бошланғич курси АҚШ долларининг расмий олтин миқдорига тенглаштирилган.
Кейинчалик унинг қобилияти 16 валюта савати бўйича, ҳозирда эса 5 асосий миллий валюталар бўйича аниқланади. СДР ЖВТнинг асосий захира воситасига айланмокда.
Бу шароитда АҚШ икки марта доллар девальвациясини ўтказди (1971 ва 1973 йилларда). Натижада олтиннинг расмий курси троя унцияси 42,22 долларгача қилиб белгилаб берилди. Бу даврда кўп-чилик ривожланган давлатлар ўз валюта курсини маълум даражада ушлаб туриш (долларга нисбатан) мажбуриятларидан воз кечибди. 1973 йилдан олтин - махсус олтин ва товар биржаларидаги нарх асосида сотиладиган ва сотиб олинадиган бўлди. Олтин нархи ЖВТга бевосита таъсир ўтказмайдиган бўлди.
Бу шароитда халқаро валюта муносабатларини қайта ташкил қи-лиш муаммоси вужудга келди. 1976 йил январда ХВФнинг Вақтли Қўмитаси ХВФ Низомига бир қатор ўзгаришларни киритди. Бу ўзгаришлар ХВТи фаолиятини расмий равишда қайта тақсимлашни билдирарди (Ямайка келишуви, 1976-1978 йй.). Валюта муноса-батлари механизмидаги ўзгаришлар 1978 йил 1 апрелдан кучга кирди ва у қуйидагилардан таркиб топганди:
– олтиннинг расмий нархи бекор қилинди (ХВФнинг мавжуд олтин захираси 33 фоизининг 1/6 қисмини очиқ аукционларда сотиб ва яна 1/6 қисмини аъзо давлатларга тарқатиш йўли билан ҳисобдан чиқаришганди);
СДР ЖВТнинг асосий захира активига расмий равишда айлан-тирилди.
Download 21.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling