Excel да интерфаол тест яаратиш ва ундан


Download 120 Kb.
Sana09.08.2023
Hajmi120 Kb.
#1666132
Bog'liq
EXCEL ДА ИНТЕРФАОЛ ТЕСТ ЯАРАТИШ


EXCEL ДА ИНТЕРФАОЛ ТЕСТ ЯАРАТИШ ВА УНДАН



  1. Excel дастури юкланиб, макросдан фойдалана олишимиз учун Сервис – Макрос – Безопасность. . . буйруғини танлаш орқали очилган Безопасность номли мулоқатли ойнада Уровень безопасности бандида Средняя даражасини белгиланг.

  2. D3 катакчага “Ф. И. Ш.” ва D4 катакчага “Гуруҳ” сўзларини киритинг. Мос равишда Е3 да ўқувчи фамилиясини, Е4 да гуруҳи номини киритиши лозим.

Агар тест топширувчилар гуруҳлари маълум бўлса, Е4 да гуруҳ номларини очилувчи рўйҳат сифатида акс эттириш мумкин. Бунинг учун менюдан Данные → Проверка... буйруғи танланади. Очилган ойнанинг Тип данных бандида Список варианти танланади, Источник бандида рўйҳат ; (нуқтали вергул) орқали киритилиб тасдиқланади.

Натижада гуруҳ номи рўйҳатдан осон танланиши мумкин бўлади.




    1. A6, B6, C6 катакчаларга мос равишда “№”, “Савол”, “Жавоб” сўзлари киритилади, А устунда савол тартиблари автотўлдирилади, В устунда саволлар киритилади, С устунда эса жавоб вариантлари очилувчи рўйҳат сифатида (юқорида кўрсатилган тартибда) ташкил этилади. Натижда тахминан қуйидаги кўринишдаги интерфаол тест ҳосил бўлади:



    1. Тестдан мунтазам фойдаланиш учун ўқувчи жавоби баҳолангандан сўнг, бошқа ўқувчига тавсия этишдан олдин киритилган фамилия, гуруҳ номи, жавоблар мавжуд катакчалар тозаланиши лозим. Бунинг учун макрос яратишни кўриб чиқайлик. Сервис – Макрос – Начать запись... буйруқлари орқали очилган ойнада макросга ном киритилиб (масалан, “Тозалаш”) ва тасдиқланади, макрос ёзилиши бошланади.


Ўқувчи томонидан киритилган жавоб вариантларини, фамилияни ва гуруҳ номини белгилаб, ўчириш бажарилади. Сервис – Макрос – Остановить запис буйруғини танланади.

    1. Энди ушбу макросга тугмача орқали мурожаатни ташкил этамиз. Бунинг учун Вид – Панели инструментов – Формы буйруқлари орқали Формы ускуналар панелини ҳосил қиламиз. “Кнопка” тугмачаси орқали иш майдонида тугмача чизилиб, очилган ойна орқали “Тозалаш” макроси белгиланади ва тугмачага ҳам “Тозалаш” деб номланади.

    2. Лист2 да ўқувчи жавобларини баҳолаш жараёнини амалга оширайлик. Масалан, А3, А4 катакларга “Ф. И. Ш.” ва “Гуруҳ” сўзларини киритамиз. Мос равишда В3 катакчада ўқувчи томонидан киритилган фамилия ҳосил бўлиши учун =Лист1!Е3 формуласи киритилиб, В4 катакчага формула автотўлдирилса гуруҳ номи ҳам ҳосил бўлади.

    3. А6 ва В6 катакчалардан бошлаб Лист1 даги тест саволларининг тартиблари, матни нусҳаланади.

    4. С6 га “Сизнинг жавобингиз”, D6 га “Натижа”сўзлари киритилади.

    5. С устундаги мос катакчаларга ўқувчи томонидан киритилган жавобларни ҳосил қилиш учун макрос яратайлик ва тугмачасини ташкил этайлик. Бу макросни ташкил этишда С7 да =Лист1!С7 формуласи киритилиб, кейингилари автотўлдирилади.

    6. D устунда жавобни таҳлил қилувчи макрос яратиб, тугмачасини ташкил этамиз. Бунда D7 да тўғри жавоб билан таққослаш, ва тўғри бўлса “+”, акс ҳолда “-“ белгини ҳоси қилувчи (Бизнинг мисолимизда =ЕСЛИ(С7=”4 та” ; ”+” ; ”-“)) формула киритилади, автоўлдирилади, D устунда ҳосил бўлган мос формулалар таҳрирланади. Натижада ҳарбир жавоб ёнида “+” ёки “-“ намоён бўлади.

    7. Саволлар жадвалидан кейинги катакчаларда, масалан, саволлар сони 10 та бўлса, таҳминан В19 катакчада, “Тўғри жавоблар сони”, В20 катакчада, “Нотўғри жавоблар сони” матнини критинг. “Баҳолаш” номли макрос яратайлик, бунда С19 катакчага =СЧЁТЕСЛИ(D7:D16;”+”) формула киритилади. Баҳони эса тўғри жавоблар сонига кўра тегишли мезонга мос ЕСЛИ формуласидан фойдалаиб ҳосил қилинади. Бу макросга тугмачаси орқали мурожаат ташкил этилиши мумкин. Тахминан қуйидаги интерфаол тест яратилиши кўзда тутилди:


Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling