Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
Download 276.34 Kb.
|
ЎЙИННИ ТАМОМЛАШ.Ўйин давом этиши, шуғулланувчиларнинг таркибига машғулотни шартига ва ўйинни характерига боғлиқ бўлади. Ўйин ўз вақтида тамомалш жуда мухимдир. Ўйинни олиндан тугатиб қўйиш ва уни чўзиб бориш ҳам мумкин эмас. Ўйинни давом этиши ўйин қатнашчилари сонига (ўйновчиларни сони қанча кам бўлса, ўйин шунча қисқа бўлади), уларни ёшига (кичик мактаб ёшидаги болалар узоқ вақт давомида зўриқиши мумкин эмас), ўйинни мазмунига (катта зўриқишни талаб қиладиган ўйинлар, қисқа бўлиши керак), ўйинни ўтказиш жойига раҳбар томонидан таклиф қилинган меъёрда, рахбарни тажрибасига (кам тажрибага эга бўлган рахбарни ўйини узоқ давом этмайди) ва бошқа сабабларга боғлиқ бўлади. Раҳбар ўйини тамом бўлиш вақтини аниқлаш шарт. Агар ўйинда чарчашни биринчи аломатлари пайдо бўлиши билан, (эътибор бермайдиган бўлса, қоидани бузганда, ҳаракатни тўғри бажариши, мақсадага эришишда қаъттиятликни етарли даражада намоён қилмаслик, қизикишни пасайиши кўпчиллик ўйин қатнашчиларида нафас олишни тез-тез бўлиши) ўйинни тўхтатиш керак. Раҳбар ўйин олдидан белгиланган вақитда яъни ўйинни маълум вақит ўтишидан кейин тўхтатиши мумкин. Буларни хисобга олаган холда, ўйин қатнашчиларини ўзларини кучларини мос равишда тақсимлайдилар вақтини томом бўлишига 1-3 дақиқа қолганда ўйин қатнашчилари огохлантирилади. Жамоа бўлиб ўйналадиган ўйин олдидан иложи борича ўйин қатнашчиларига уни неча марта қайтаришини айтиш керак. Агар ўйин маълум вақтда томом қилишни билмасалар рахбар уни қачон томом бўлиши тўғрисида огохлантиради масалан, “Ўйин боши алмашмагунча, ўйнаймиз”, “Яъни 1-2 дақиқа ўйнаймиз” ва х.к. Ўйинни томом бўлиши ўйин қатнашчилари учун кутилмаган холат бўлмаслиги керак. чунки булар болалар ўртасида салбий келишмовчиликларни келтириб чиқаради. Шунингдек ўйинни давом этиши машғулотни шаклига боғлиқ. Жисмоний тарбия дарсида ўтказиладиган, ўйин вақти чегараларнган бўлади. Агарда у синфдан ташқари вақтда ўтказиладиган бўлса, унда у узоқ давом этиши мумкин ва болаларда кўпроқ чидамлиликни тарбиялашга ёрдам беради. Бундай ўйинлар ўқувчиларни яна ҳам юқори кучланишларга ўргатади. Шундай қилиб рахбар ўйинни шу вақтда яъни қачонки болалар ҳам чарчамасдан унга янада қизиқиш ортаганда улар тетик, тўлақонлик ҳаракатда бўлганвақтда томом қилиш мумкин. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling