Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


Download 276.34 Kb.
bet72/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72

«Арқонни торт» ўйини


Арқонча учига қум солинган халтача бойлаб қўйилади. Арқончанинг уч томонида бир-бирларига орқаларини ўгириб икки ўйинчи туради. Ҳар бир ўйинчининг олдида 5-6 қадам нарида байроқчалар қўйилган. Ўқитувчи ёки тарбиячининг сигналидан кейин ўйинчилар ўз байрокчаларига югуришади ва қайтиб келиб арқончанинг учидан ушлаб ўз томонига тортадилар. Арқончанинг биринчи бўлиб ўз томонига тортган ўйинчилар ғолиб ҳисобланади. Мусобақа уч марта такрорланади.


  1. «Мувозанатни йўқотма» ўйини (40-расм а)


Ўйинчилар қўлларини олдинга узатиб, бир-бирларига қараб турадилар. Бунда товонлар жуфтланган бўлиши керак. Ўйинчилар қўлларини кўкрак баландлигида кўтариб, рақибнинг кафтига кафти билан туртадилар (гоҳ бир қўллаб, гоҳ икки қўллаб). Туртиш даврида туртишга чап бериш, қўлларини
ёнга очишга рухсат берилади. Турган жойидан оёғини қўзғатган ёки жилиган ўйинчи ютқизган ҳисобланади.


  1. «Ип ўраш» ўйини (40-расм б)


Ўйинчилар тенг икки командага бўлинадилар. Ўйнаш учун иккита эстафета таёқчаси, иккита қум тўлдирилган халтача ва 7-8 м арқонча бўлиши керак. Арқончанинг бир учига эстафета таёқчаси, иккинчи учига қўм тўлдирилган халтача бойлаб ёнма-ён қўйилади.
Икки ўйинчи ёнма-ён ўтириб, эстафета таёқчасини қўлга оладилар. Тарбиячининг сигналидан кейин арқончани чиллакка ўрай бошлайди. Албатта чиллакни икки қўл билан ушлаб айлантиради. Кимда-ким биринчи бўлиб арқончани чиллакка ўраб олса, у кўпроқ очко олади ваш у уоманда ғолиб ҳисобланади.


50 «Fилдирак устида нишон» ўйини


Спорт залида тўрт оёқли ёғоч араваяа ёки катта ўйинчоқ машинаси фанердан ясалган 20х20 см келадиган иккита нишон ўрнатилган бўлади. Буни ўйинчилардан 3-4 м нарига қўйилад. Тарбиячи сигнал бериб ўйин бошлайди. Ҳар бир ўйинчи қўлидаги тўпни нишонга қаттиқ уриб тегизишга ҳаракат қилади. Чунки тўп нишонга текканида нишон орқага сурилиб кетиши керак, 10-15 марта нишонга тўп теккандан кейин қайси команда нишонни кўпроқ орқага сурса, ўша команда ғолиб ҳисобланади. Ўйинчилар тўпни нишонга тик турган ҳолда, стулда ёки скамейкада ўтириб отишлари мумкин.







Download 276.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling