Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


«Нина, ип ва тугунча» ўйини (34-


Download 276.34 Kb.
bet68/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72

«Нина, ип ва тугунча» ўйини (34-


расм).
Ўйинчиларнинг ҳаммаси икки доирага бўлиниб, қул ушлашиб туришади. Ҳар бир доирада учтадан онабоши сайланади. Улар доирадан ташқарида турадилар, уларнинг бири «нина», иккинчиси «ип», учинчиси
«тугунча» бўлади.
Доира хосил қитиб турган болалар қўл ушлашиб, «бир-икки-уч» деб сана чап ўнг томонга қадам ташлаб юрадилар. «Нина» ҳар томонда: гох доира ичида, гох доира ташқарисида югуриб юради. «Ип» билан «тугунча» нинанинг кетидан кетма-кет эргашиб юришади. Агар «ип» чигалиб қолса (бошқа томонга кетиб қолса) ёки уни «тугунча» ушлаб олса, ўйин қайтадан бошланади ва янги «нина», «ип» ва «тугунча» сайланади.
Энг эпчил ва зирак ўқувчилар «нина» қилиб сайланади. Агар «нина»,
«ип» ва «тугунча» ҳеч бир хато қилмай, узоқ вақт юраверса, бошқа ўйинчиларни ҳам ўйинда актив қатнаштириш мақсадида уларни алмаштириш керак бўлади.


  1. «Чахпалак» ўйини


Ўйинчилар доира хосил қилиб туриб: Секин-секин айланади чахпалак,
Бора-бора тезлашади чахпалак, Айланар-у, айланар-у айланар. Секинлашиб тўхтай бошлар чахпалак.
Бир-икки, бир-икки, моки ўйин ҳам тугар Деб шеър декламация қиладилар.
Доира хосил қилиб турган болалар ўнг (чап) томонга қараб аввал секин- секин, сўнг эса: «бора-бора тезлашади чахпалак» сўзларини айтиб, тезроқ юра бошлайдилар, сўнгра «Айланар-у, айланар-у айланар» сўзларини икки марта такрорлаб югура бошлайдилар. «Секинлашиб тўхтай бошлар чахпалак» сўзларини айтиб эса, қадамларини секинлатиб бориб тўхтайдилар. Тўхтаганларидан сўнг доира ичига қараб: «Бир-икки, бир-икки, манна ўйин ҳам тугар» сўзларини айтиб туриб, унга монанд чапак чаладилар. Бу тугагач қўлларини тушириб қимирламасдан турадилар.


  1. «Карнайми, сурнай?» ўйини


Ўйин майдончада ёеи залда ўтказилади. Ўйинчилар қўл ушлашиб бир қаторга сафланиб турадилар. Ўйинчилардан битта сотувчи ва битта харидор сайланади. Онабоши сафнинг бошида туради.
Харидор сотувчининг олдига келиб: «Манна шу отинг учун нима истайсан: карнайми, сурнай?» - деб сўрайди. Сотувчи «Бу отим учун карнай?» дейди. Шу сўзлар айтиб бўлинганидан кейин ўйинчилар доира бўйлаб юра бошлайдилар. Сафнинг боши ва охирида турган ўйинчилар қўлларини занжир қилиб туришади. Қолган ўйинчилар уларнинг қўли тагидан ўта бошлайдилар. Юриб туриб карнай, сурнай ёки дўмбира овозига, яъни қайси асбобнинг номи айтилган бўлса, шу асбобнинг овозига тақлид қиладилар. Танланган ўйинчи бошқа томонга қараб туради, уни харидор «уй»ига (махсус белгиланган жойга) олиб кетади, қайтиб келгандан сўнг ўйинни яна давом эттирилади. Уйга олиб бориб, қўйилган ўйинчилар маълум топшириқни бажаришлари, масалан, тез айтишни ўрганиб туришлари, топишмоқ, ребус топишлари ва ўйинчилар олдига қайтиш учун ҳаракат қилишлари керак. Лекин қайтишда улар бир қатор тўсиқларни енгишлари лозим, масалан, шартли қилиб белгилаб қўйилган ариқдан, кўприкдан ўтишлари тўпни нишонга ирғитишлари лозим. Тўсиқлардан ўта олмаган ўйинчи «уй»да қолади. Ҳамма ўйинчилар қайтиб келганларидан сўнг катта байрам бўлади. Болалар қўшиқ айтадилар, рақсга тушадилар. Бирданига иккита музика асбобининг номини айтиш мумкин.



  1. Download 276.34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling