Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов
Download 276.34 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Қопқон» ўйини
- «Чўпон» ўйини
«Тўплар пойгаси» ўйиниҲамма ўйинчилар доира хосил қилиб турадилар. Доирада бир-бирига қарама – қарши турган икки ўйинчига волейбол тўпи берилади. Ўқитувчи сигнал бергач, тўп ушлаб турган ўйинчилар тўпни ўз ёнларидаги ўқувчига узатадилар. У тўпни олиб ўз навбатида ёнидаги ўқувчига узатади ва ҳокозо. Агар ўйинчилар кўп бўлса, уларни икки доирага бўлинади. Бунда ҳар қайси доирадаги ўйинчилар ўзлари мустақил ўйнашлари мумкин. «Қопқон» ўйиниЎйинчилар ораларида икки қадам қолдириб доира хосил қилиб турадилар. Ҳар қайси 6- ёки 8- ўйинчи (ўйинчиларни сонига қараб) ўзининг ўнг томонидги ўртоғининг қўлини ушлаб биргаликда юқорига кўратиб дарвоза – «қопқон» ҳосил қиладилар. Ўқитувчининг сигналидан кейин ўйинчилар ўнг томонга бурилиб доира бўйлаб турадилар ва йўлларидаги ҳамма қопқонлардан югуриб ўтадилар. Иккинчи сигнал берилиши билан қопқонлар бекилади (қўл ушлашиб турган жуфтлар қўлларини пастга туширадилар), тутилган ўйинчилар (қопқон ичида қолганлар) доира ўртасига чиқадилар. Улардан Янги жуфтлар ташкил қилинади, янги жуфтлар ҳам қул ушлашиб, доиранинг ҳар хил жойларида турадилар. Ўйин 5-6 ўйинчи қолгунча давом этади. Манна шу қолганлар ўйинда ғолиб чиқадилар. «Чўпон» ўйиниМайдончанинг икки қарама – қарши томонига чизиқ чизилади. Ўйинчилар икки командага бўлиниб, ҳар бир команда бир-бирига қараб майдонинг икки томонидаги чизиқ орқасида туради. Биринчи (ўйин бошловчи) команданинг ҳар бир ўйинчисида бир варакдан қоғоз ва лента бўлади. Биринчи команданинг онабошиси иккинчи команданинг онабошисига қараб: «Чўпон, чўпон», дейди. Иккинчи команда онабошиси: «Сенинг поданг кетиб қолган», - дейди. «Менинг подам олдига етиб борди», - деб сўрайди биринчи команда онабошиси. Иккинчи команда онабошиси жавоб бераётиб биринчи командадан истаган бир боланинг исмини айтади, масалан: «Сенинг плданг Каримнинг олдига ктиб борди», - дейди. Иккала команда ўрин алмашадилар, бу пайтда иккинчи команда ўйинчиларни Каримни ушлашлари, яъни унга қўл тегизишлари, биринчи команда ўйинчилари эса Каримни қутқаришлари, яъни югуриб ўтиш пайтида унга лента беришлари керак. Ҳар икала команда тенг сонда ўйинни бошлаб бериш учун ўйин 4-6-8 марта такрорланиши керак. Ўйинчилар сони кўп бўлиб қолган команда ўйинда ғолиб хисобланади. Download 276.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling