Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


Download 276.34 Kb.
bet61/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   72

«Сигнални эшит» ўйини


Болалар бир қаторда қўллана бўлиб юрадилар. Ўқитувчи олдидан шартлашиб олган сигналлар: - байроқчалар силтишиш ёки хуштак, чапак чалиш орқали ишора қилади. Масалан, агар ўқитувчи яшил байроқчани кўтарса, ўкувчилар юради, кўк байроқчани кўтарса – югуради, агарда қизил байроқча кўтарса тўхтайди. Хато қилган ўкувчи колона охирига бориб туради. Агар ўйинда кўрсатиш сигналларидан фойдаланилса унинг «сигналга қара» деб аташ лозим. Бундай холда ўқитувчи майдонча ёки залнинг шундай
жойни танлаш керакки, у барча ўкувчиларга кўриниб турсин.
Олдиндан шартлашиб олинган эшитиш ва кўриш сигналлари юришдан югуришга ва югуришдан юришга ўтиш учунгина эмас балки ўкувчилар томонидан бошқа турли ҳаракатлар – қўллар, оёқлар, гавда Билан қилинадиган ҳаракатлар, икки, бир оёқда тепсиниш, чўққайишлар, таяниб чўқайиш ва бошқаларни бажришда ҳам берилади.


  1. «Фигуралар» ўйини


Ўйинчилардан бир она боши бўлади. У ўқитувчи кўрсатган ерда туради ўқитувчининг сигнали бўйича барча болалар зал бўйлаб ҳар томонга чопиб кетадилар ва ўйнайдилар. Иккинчи сигнал бўйича барча ўйинчилар тўхтайдилар у ёки бу холатга кирадилар ваш у холатларда қотиб турадилар ичинчи сигнал бўйича она боши фигуралар орасида юради ва қимирлаган ўқувчига қўл текказади. Шундан сўнг ўйин қайтадан бошланади, она боши қўл текказган ўқувчи она боши бўлади. Собиқ она боши ўйинчиларга қўшилади. Ўйин охирига ўқитувчи қийин холатда турган ва бирор марта ҳам қимир этмаган боланинг ҳаракатининг қайт этади.


  1. «Музика - илонлар» ўйини


Ўйинчилар уч командага бўлини бир қатордан колонна бўлиб сафланадилар. Ҳар бир колоннанинг ўз куйи (марш, вльс, польаси) бўлади куй ўйин олдидан 1-2 марта такрорланади. Сўнгра ўқитувчининг сигналига биноан куйларидан бири ижро этилади. Тегишли куйга эга буган «илон» (команда) музика остидан турли йўналишларда турли хил хатти ҳаракатлар қилиб юради. Сўнгра музика садоси қайрда узилса, «илон»шу жойда қимир этмай туради.
Иккинчи ва учинчи «илонлар» ҳам шундай қиладилар ўйинни такрорлаш мумкин. Ўқитувчининг сигнали бўйича «илонлар» тезда ўзларининг олдинги жойларига бориб сафланадилар биринчи бўлиб сафланган команда ғолиб чиқади.



  1. Download 276.34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling