Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


«Тўпни илиб ол ва тегиз» ўйини. (35-расм)


Download 276.34 Kb.
bet70/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72

«Тўпни илиб ол ва тегиз» ўйини. (35-расм)


Ўйинчилар (15-20 киши) қўлни ён томонга узатган ҳолда доира бўлиб турадилар. Ўйинчилардан биттаси волейбол тўпини олиб, ўртоқларига оширади, улар бошқаларга оширади, тўпни ошириш пайтида ушлаб ололмаган ёки нотўғри уриб қайтарган ўйинчи онабоши бўлади. Ҳамма ўйинчилар майдон бўйлаб югуриб юради. Онабоши тўпни тезда юқорига кўтариб «Тўхта» деб бақиради. Ҳамма ўйинчилар «Тўхта» командасини эшиткандан кейин тўхтаб турган жойидан қўзғалмасдан туриши керак. Онабоши тўпни турган жойидан бирор ўйинчини мўлжалга олиб, унга отади. Мўлжалга олинган
ўйинчи жойидан қўзғалмаслиги, чап ва ўнг томонга эгилмаслиги ҳамда ўтириб олиши мумкин эмас. Агар онабоши бирор ўйинчига тўпни тегизса, у ғолиб ҳисобланади. Ҳамма ўйинчи жойига қайтиб туради, ўйин шу зайлда давом этади.
Агар онабоши тўпни ўйинчига тегизса олмаса, ўйинчиларларнинг ҳаммаси югуриб кетади. Онабоши тўпни тутиб олиб, ўйинчилардан бирортасига «Тўхта» деб унга отади. Тўп теккан онабоши бўлади. Ўйин яна бошқатдан бошланади.


  1. «Тўп ҳавода» ўйини


Ўйинчиларнинг ҳаммаси қўлларини ён томонга очиб доира хосил қилиб турадилар, онабоши эса доира ўртасида туради. Ўқитувчининг сигналидан кейин доирада турган ўйинчилар тўпни юқоридан, пастдан тегизмасдан бир- бирларига узата бошлайдилар. Онабоши доира ўртасида югуриб тўпни юқоридан узатилганда ўнгга сакраб қўл тегизиши, пастдан узатилганда ушлаб қолиши ва ўйинчи тўпни қўлида ушлаб турган пайтда унга қўл тегизишга ҳаракат қилиши керак бўлади. Онабоши тўпга қўлини тегиза олса, унда онабоши тўп ушлаб турган ёки узатаётган ўйинчи билан ўрин алмашади. Ўйин шу зайлда давом эттирилади.


  1. «Кеглини олишга улгур» ўйини (36-расм)


Ўйинчилар бир-бирларига қараган ҳолда икки шеренгага сафланиб турадилар. Улар орасидаги масофа 10 м. Ҳар бир шеренганинг ўйинчилари тартиб билан санайдилар. Икки шеренганинг ўртасига кегли (бир хил масофада) қўйилади. Ўқитувчи хоҳлаган номерларини чақиради. Шу номердаги ўйинчилар шеренгадан югуриб чиқиб, ўртадаги «кегли»ни биринчи бўлиб олиши керак. Кеглини олган ўйинчи унинг ўрнига туриши керак. Иккинчи шеренгадаги ўйинчи уни петна қилиши керак. Маррага етиб келгунча петна қилинмаса, унда биринчи шеренга ўйинчиси ўз командасига 2 очко, пента қилса, 1 очко келтиради. Сўнг ўқитувчи кейинги номерни чақиради ва ҳ.к. Қайси команда кўп очко тўплаган бўлса ўша команда ғолиб ҳисобланади.



  1. Download 276.34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling