Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


 - б о б ИШ ЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ НИ  ТЕЗКОР БОШ ҚАРИШ 8.1. Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

8 - б о б
ИШ ЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИ НИ 
ТЕЗКОР БОШ ҚАРИШ
8.1. Ишлаб чиқаришни тезкор бошқариш
Ишлаб чиқаришнинг 
«Ишлаб чиқариш» ту-
тизими сифатидаги моҳияти 
шунчаси, кенг маънода
олганда, айрим мамла- 
кат доирасида «миллий (халқ) хўжалик», «мамлакат 
иқтисодиёти» деган тушунчалар билан айни бир хил- 
дир. Ишлаб чиқаришни бошқариш мураккаб тизим- 
дир. Ишлаб чиқариш моддий неъматлар ҳосил қилиш- 
нинг ва хизмат кўрсатишнинг бевосита жараёнини, 
шунингдек, маҳсулотни харид қилиш ёки тақсим- 
лаш, айирбошлаш ва истеъмол қилишни ўз ичига 
олади.
126
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тузилмаси жиҳатдан ишлаб чиқариш бўлаклари- 
дан (иш ўрни, бригада, қисм, цех, филиал, фирма, 
корхона, ассоциацияларидан) ва хўжалик тизимла- 
ридан (бутун мамлакат, мухтор республика тармоқ- 
лари), иқтисодий ҳудудлардан ташкил топади. Ишлаб 
чиқаришнинг асосий бўлаги (ячейкаси) — жамият 
ичидаги меҳнат тақсимотининг бирламчи бўғинлари 
бўлган фирмалар, корхоналар, ташкилотлар, ассо- 
циациялар. Мана шу ерда ишлаб чиқариш воситала- 
ри ишчи кучи билан қўшилади, ҳар бир айрим хо­
димнинг манфаатлари жамоа ва жамият манфаатла- 
ри билан муайян боғланади, тарм оқ ва миллий 
хўжалик режаларининг бажарилишидаги муваффақи- 
ят белгиланади, ишлаб чиқарувчи кучлар кўпайти- 
риб борилади. Корхоналар, ассоциациялар у ёки бу 
жамликда олинганда вертикал йўналишдаги ва гори- 
зонтал йўналишдаги турли хўжалик тизимларини таш­
кил этади.
Ишлаб чиқаришга икки томоннинг бирлиги си­
фатида, яьни ишлаб чиқарувчи кучлар билан ишлаб 
чиқариш м уносабатларининг бирлиги сиф атида 
қаралмаса, унга тизим сифатида қараш тўлиқ бўлмас 
эди.
Киши (ходим)лар, турли-туман меҳнат предмет- 
лари ва воситалари, шу жумладан транспорт, маши- 
налар ишлаб чиқаришнинг унсурларидир. Ишлаб чи- 
қариш ана шу барча унсурларнинг жами ва ўзаро ало- 
қасидан иборат бўлиб, унинг махсус ўзига хос 
тараққиёт қонунлари бўлади. Бу \ол ишлаб чиқаришга 
алоҳида тизим сифатида қарашга ва ишлаб чиқаришни 
бошқаришни бошқаришнинг мустақил тури қилиб 
ажратишга имкон беради ва уни махсус ўрганиш ке­
рак бўлади.
Ҳар бир хўжалик тизи- 
Ишлаб чиқаришнинг бошқарилув- м и
и ш л а б ч и қ а р и ш
чи ва бошқарувчи тизимлари
ғ 
бўлаги икки кичик ти­
зимнинг: бошқаралувчи кичик тизим билан бошқа- 
рувчи кичик тизимнинг бирлигидир. Масалан, авто­
мобиль транспорта корхонаси тизимида директор
127
www.ziyouz.com kutubxonasi


бошчилигидаги корхона бошқармасининг бутун бо- 
шқарув аппарата бошқарувчи кичик тизимга кира­
ди, жамламалар, цехлар ёки қисмлар эса бошқари- 
лувчи кичик тизимга киради. Цехда цех бошлиғи бош­
чилигидаги цех бошқарув аппарата бошқарувчи кичик 
тизим бўлади, қисмлар эса бошқарилувчи кичик ти­
зим бўлади. Қисм (автожамланма) да эса қисм (авто- 
жамланма)нинг раҳбари бошқарувчи кичик тизим- 
ни, иш ўринлари эса бошқарилувчи кичик тизимни 
ташкил этади.
Юқорида келтирилган барча ҳолларда бошқарилув- 

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling