Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

Ваколат — вакил қилиб юборилган шахсга топ- 
ширилган вазифаларни бажарилиши учун ташкилот 
неъматларидан фойдаланишда чегараланган ҳуқуқдир, 
ҳокимият эса ҳолатга муайян имкон туғдириш ёки 
таъсир этиш имконидир. Ваколат бўлмаса ҳам ҳоки- 
мият етарли бўлиши мумкин. Ҳокимият ҳақиқатда ба- 
жариладиган ишни аниқлайди.
7.4.2. Чизиқли ва штабли ваколатлар
Ташкилотда бошқаришни ташкил этишнинг даст- 
лабки ва белгиловчи момент ишлаб чиқариш (хиз­
мат кўрсатиш, иш бажариш) жараёнидир. У ўзаро 
боғланган, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараён- 
лардан иборат бўлиб, бу жараёнлар натижасида даст- 
лабки материаллар ва хом ашёлар тайёр буюм (маҳ- 
сулот)га айланади. Ушбу жараён жамоа ходимлари 
ўртасида меҳнат тақсимотини ҳамда улар ўртасида 
автотранспортлар, м аш иналар, асбоб-ускуналар, 
механизмлар ва шу сингариларни тегишли равишда 
тақсимлашни талаб қилади. Шу мақсадца ишлаб чи- 
қариш бўлинмалари, қисмлар, бўлимлар ва уларга 
хос бўлган бошқарув аппарати (штаби) тузилади. 
Уларнинг салмоғи, салоҳияти, режалаштирилиши 
ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш шакли- 
ни акс эттиради. Бўлинмалар, қисмлар, бўлимлар 
йиғинди, уларнинг таркиби ва ўзаро алоқа шаклла- 
ри ташкилот ёки корхонанинг ташкилий тузилиши- 
ни ташкил этади.
115
www.ziyouz.com kutubxonasi


Корхона бўлинмалари, қисмлари, бўлимлари, 
цехлари, марказлари ўзининг аниқ белгиланган ва- 
зифаларига эга.
Ҳар бир ташкилот ёки корхона ўзига хос (цех ва 
цехсиз корпус ва филиал тузилиши) ташкилий ту- 
зилмага эгадир. Бу тузилиш кўпгина омилларга (тех­
нология, ташкилотнинг жойланиши, қуввати, фао­
лияти, ходимларнинг ташкилотга муносабатлари, 
муҳитнинг ўзгарувчанлиги, таъминланиш ва ҳоказо- 
лар) боғлиқ.
Ташкилотни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси
— бу тизимнинг турли босқичи (поғонаси)да жой- 
лашган ва ташкилотнинг ишлаб чиқариш (хизмат 
кўрсатиш) тизими сифатида фаолият кўрсатишини 
таъминлайдиган ўзаро боғлиқ бошқарув органлари- 
нинг йиғиндисидир. Ташкилотни бошқариш тизими 
нисбатан алоҳида қисмларга — бошқарув органлари 
(бўлинмалар, бўлимлар, бюролар, цехлар, қисмлар, 
марказлар, филиаллар, кичик корхоналар, айрим 
раҳбарлар)га бўлинувчи бошқарув аппарати (штаби) 
дан иборатдир.
Ташкилот ичидаги бошқариш ишлаб чиқаришни таш­
кил этиш поғоналарига мос бошқарув босқичларининг 
бўлишини тақозо этади. Ҳар бир поғона навбатдаги
юқори поғонага бўйсуниб, ўзига хос «қаватлар»дан ибо­
рат бўлган бошқарув «иерархия»си юзага келади.
Ташкилотни бошқаришнинг қуйидаги асосий таш­
килий тузилмалари маълум: чизиқли ваколат, чизиқ- 
ли—штабли ваколат, функционал ва матрицали (маҳ- 
сулот бўйича). Бу турдаги ваколатларнинг ҳар бири ўз 
афзалликлари ва камчиликларига эга.
Ташкилий тузилмага кўра энг оддийси чизиқли 

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling