Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


лик тўплашнинг яратувчанлик, бойликни кўпайтириш-


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

лик тўплашнинг яратувчанлик, бойликни кўпайтириш- 
лик фаолиятидир, яъни ишлаб чиқариш, хизмат кўрса- 
тиш, ижодкорлик фаолиятидир.
Тадбиркорлик фаолиятига тижорат ва иқтисодий 
фаолиятни юргизишда воситачилик (брокерлик, дил- 
лерлик, кредиторлик) қилиш ҳам киради.
3. Бизнес касблари ҳақида
Маълумки, бизнес сўзининг маъноси — бу пул 
топиш, пулни ишга қўйиш.
Ҳақиқий бизнес — бу бировларни қаллоблик би­
лан алдаш эмас, балки бозор иқтисодиётининг ахло- 
қий меъсрларига риоя этган ҳолда иш юритишдир.
Америка эркин тадбиркорлигида инсоннинг таби- 
ий хислатлари, ўз обрўси ва қадр топишига интили- 
шидан тўла-тўкис фойдаланилали. Тадбиркор жон 
куйдириб ишлаб ҳам ўзи фойда олади, \ам жамият 
фаровонлигига ҳисса қўшади. Тадбиркорликка қат- 
тиқ киришишга сабаб асосан ўзининг моддий ва маъ­
навий аҳволидан қониқмаслик. Бу уларни ўйлашга ва 
ҳаракатга чорлайди, бойишнинг янгича йўлларини 
излашга мажбур қилади.
А мерика -би зн еси н и н г учдан икки қисм и дан 
кўпроғи хизмат кўрсатиш соҳасига жалб қилинади. 
1955 йилда 59,5 %, яъни 30,1 млн.киши, 1980 йилда 
71.5 %, яъни 64,8 млн. киши бизнес билан банд эди. 
2000 йилга келиб, хизмат кўрсатиш соқасида жами 
меҳнат қувватлари 90 % га яқинлашди. Хизмат кўрса-
12
www.ziyouz.com kutubxonasi


тиш соҳасидаги бизнес турлари: қизиқарли томоша- 
лар, таъмирлаш устахоналари, сартарошхона ва су- 
ратхоналар, транспорт хизмати, банк хизмати, бро- 
керлик хизмати, меҳмонхона, молиячи ва суғуртачи 
компаниялар, молиявий-иқтисодий (тўлов, хўжалик 
фаолиятининг тах,лили — АУДИТ, йўл-йўриқ бериш 
ва ҳ.к.) маркетинг, эккаунтинг, менежерлик со\ала- 
ри бўйича хизматлар. Хизмат кўрсатишнинг энг му- 
ҳим тармоқлари сифатида маориф, тиббиёт ва ҳуқуқ 
алоҳида ажралиб туради.
Хизмат кўрсатувчиларнинг маоши АҚШда жуда 
юқори.
Америкада хизмат кўрсатиш соҳасидаги меқнат- 
нинг баҳоси, энг аввало,билими, тажриба ва маҳо- 
ратни ўз ичига олиши керак. Болға билан уриш бир 
доллар бўлса, қаерга уришни ўргатиш эса 99 доллар 
белгиланган.
Бизнеснинг қолган учдан бир қисми ишлаб чиқа- 
ришни такомиллаштиришга бевосита таъсир ўтказиб 
туради.
Ишлаб чиқариш нинг бозор тамойилларида — 
бошқариладиган шароитларда корхоналар тижорат 
фаолиятининг моҳияти тубдан ўзгаради. Чунки кор­
хона тижорат фаолиятининг бош мақсади бўлмиш 
фойда ўша корхонани кўпроқ қизиқтиради.
Кенг тарқалган бизнесдаги касблар билан ишлов- 
чилар: менежерлар, иқтисодчилар, кадрлар билан 
ишловчилар, клерклар (турли маълумотлар билан 
ишловчилар), котиб ва стенографлар техник муҳар- 
рир ва референтлар, тах,лилчи-математиклар, мар- 
кетинг-тадқиқотчилар; иқтисодчи тадқиқотчилар; 
истеъмол бўйича руҳшунослар, чакана савдода иш- 
ловчи сотувчилар, витрина ва кўргазмалар бўйича 
мутахассислар, реклама бўйича менежерлар, тижо- 
ратчилик ишлари бўйича рассомлар, жамоатчилик би­
лан алоқалар, компаниянинг маҳсулотларини истеъ- 
молчига ўтказиш билан шуғулланувчи вакиллари, 
ишлаб чиқарувчи фирма агентлари, молиячи ҳисоб- 
чилар, молия бўйича вице-президент, молия бўйича
13
www.ziyouz.com kutubxonasi


директор, назоратчи, хазиначи, банк хизматчилари, 
кредит бўйича мутахассислар қимматбаҳо қоғозлар 
операциялари бўйича мутахассислар, кўчмас мулк- 
лар брокерлари ва воситачилари, суғурта компания- 
сининг суғуртачиси, суғурта компаниясининг акту- 
арчиси, суғурта агенти, диспашер (зарарни баҳолаш 
бўйича мутахассис), ҳуқуқшунос ва адвокатлар.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling