Менежмент тизимида менежерлар фаолиятини ташкил этиш
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liq11-мавзу.Bоshqаruv mеhnаtini tаshkil qilish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Самара
Режа: • 1.Менежер меҳнатини ташкил этиш механизми • 2. Меҳнат унумдорлиги тушунчаси • 3. Бошқарувнинг самарадорлиги • 4. Раҳбар меҳнати самарадорлиги • Менежер меҳнатини ташкил этишда бошқарув аппаратидаги ҳар бир ижрочининг иши чекланган ва нисбатан бир турда бўлишига эришиш талаб қилинади. Бу меҳнат унумдорлиги ортиши, иш сифати яхшиланиши ва ҳар бир ижрочи тажрибаси ортиб боришига имкон яратади. • Ихтисослашув мажбуриятлар доирасини шундай белгилаши лозим- ки, бунда ҳар бир ишловчи масаласи имкони борича тўлиқ ишга солинсин. Меҳнатни кооперация қилиш бошқарув ташки лот лари билан бошқарув аппарати турли бўлинм алари ходимлари ўртасида алоқа ўрнатилишини кўзда тутади. Менежмент жараёнида ҳам, шу корхонада ҳам ундан ташқаридаги алоҳида ходимлар, хизмат ва бўлинмалар фаолияти бирлаштирилади. • Менежерлар меҳнатини тақсимлаш ва кооперация қилиш йўллари таркибий бўлинмалар ҳақида қоидалар ва бошқарув аппарати ходимлари лавозим йўриқномаси билан белгиланган бўлади. «Корхоналар тўг ърисида»ги Қонун асосида корхона ва унинг бўлинмаларида ҳар бир раҳбар, мутахассис ва техникавий ижрочи учун лавозим йўриқномалари ишланади. Лавозим йўриқномалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари якка бошчилик тамойили асосида мансабдор шахсларнинг бўйсуниши, топширилган вазифа учун жавобгарлиги белгиланади. • Меҳнат унумдорлигига - психологик омил, ходимлар ва раҳбар, шунингдек, ходимлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳам катта таъсир кўрсатади. Уларнинг кайфияти, меҳнат фаоллиги, меҳнат натижалари бу омилга боғлиқ бўлади. • Бошқарувнинг самарадорлиги асосан раҳбар ўз вазифасини қанчалик муваффақиятли бажариши билан боғлиқ бўлади. Ҳозирги давр менежери меҳнат ва бошқарувни ташкил этишнинг янги илмий ва техникавий ечимлари, усулларини қўллаши, ишлаб чиқариш имкониятларини иқтисодий равишда кенгайтириши лозим. Менежер ҳам ташкилотчи, ҳам тарбиячи, ҳам изланувчи, маъмуриятчи сифатларига эга бўлиши керак. Менежерлар фаолиятида турли-туман йиғилиш ва мажлислар муҳим ўрин эгаллаб, уларга иш вақтининг 77 фоизи сарф бўлади. Шу сабабли, мажлисларни тўг ъри ташкил этиш учун қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим: - мажлисда кўриладиган масала фақат жамоа томонидан ҳал этиладиган муаммодан иборат бўлиши керак. Бу муаммо битта мажлис давомида ҳал этилиши лозим; - мажлис қатнашчилари муҳокама этилаётган муаммо бўйича етарли тажриба ва билимга эга бўлишлари керак; - мажлисда кўриладиган масалалар мавзуси қатнашчиларга улар тайёргарлик кўриш вақтига эга бўлишлари учун аввалдан эълон қилиниши лозим; - йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой аввалдан кўрсатилиши лозим, чунки унинг қатнашчилари ўз иш вақтларини режалаштиришлари керак. Йиғилиш раҳбари аввалдан йиғилиш мақсади ва ўтказилиш шаклини белгилаши лозим. Йиғилиш ўтказилиш тартиби, эркин, ишчан муҳокама учун шароит яратиш ҳам муҳимдир. • Самара — бу натижа, оқибат, мева. Масалан, ижодий меҳнат самараси • Самарадорлик — бу кутилганича ёки ундан ҳам ортиқ самара. Шундай қилиб, бошқарув самарадорлиги - бу ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда бошқаришнинг ролини оширишдан иборатдир. т / р Мезонлар Ҳисоблаш тартиби Изоҳ Самарадорлик мезони Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling