Файл турлари
Турланган ва турланмаган файллар
Download 41 Kb.
|
Файл турлари
Турланган ва турланмаган файллар Турланган файллар сонлар, белгилар ва улардан ташкил топган структураларнинг машинавий тасвиридан иборат. Улар берилганларни ЭҲМ хотирасида қандай сақланса, худди шундай ҳолда сақланади. Шунинг учун турланган файллар ёрдамида программанинг ишчи хотираси ва дискдаги маълумотларни айирбошлаш мумкин, лекин тўғридан-тўғри берилганларни экранга чиқариш мумкин эмас.
Турланмаган файллар ҳам берилганларни машинавий тасвиридан иборат. Бу файлнинг турланган файлдан фарқи шундан иборатки турланган файл олдиндан эълон қилинган турдаги берилган билан ишлайди, турланмаган файллар эса берилганларнинг тузилишига ва моҳиятига боғлиқ бўлмаган байтлар мажмуаси билан ишлайди. Ихтиёрий турдаги файл турларда маълумотларни сақлашнинг энг кичик бирлиги байт ҳисобланади. Файллар билан ишлаш тамойили ҳамма файллар учун бир хил бўлиб энг аввал файл ўзгарувчиларни физик файллар билан боғлаш керак. Программада эълон қилинган файл ўзгарувчилар қиймат бериш операторларида қатнашмаслиги лозим. Процедура функциянинг сарлавҳасида рамзий параметр сифатида ишлатилаётган ихтиёрий турдаги файл ўзгарувчилар var параметр сифатида эълон қилиниши керак. Турланган файл синтаксиси қуйидагича аниқланади: <турланган файлни берилиши> :: file of < тур> Турланмаган файл синтаксиси эса қуйидагича аниқланади: <турланмаган файлни берилиши> :: file Турбо-паскал тилида ихтиёрий турдаги файллар учун стандарт процедуралар аниқланган бўлиб, улардан энг кўп ишлатиладиганлари қуйидагилардан иборат: assign(f,s) - f файлли ўзгарувчини физик файл билан боғлайди; reset(f) - мантиқий файл f ни ўқиш учун очади; rewrite(f) - мантиқий файл f ни ёзиш учун очади; close(f) - мантиқий файл f учун ўқиш-ёзиш каналини ёпади. Турланган файл очилгандан кейин берилганларни киритиш - чиқариш қуйидаги стандарт операторлар ёрдамида амалга оширилади: read(f,<номлар руйхати>), write(f,<номлар рўйхати>). Биринчи аргумент - мантиқий файлни номи, ундан кейин эса файл компонентасини турига мос келувчи ўзгарувчи (ўзгарувчилар) бўлиб, унга ўқиш (read) пайтида файлнинг навбатдаги қиймати ёзилади, ёки тескариси ёзиш (write) пайтида ўзгарувчи қиймати файлга ёзилади. Турланмаган файллар учун қуйидаги процедураларни ишлатиш мумкин, яъни reset(f, buf) ёки rewrite(f, buf), бунда buf-файлга бир марта мурожаат қилганда ўқиш ёки унга ёзишдаги байтлар сони (блок ўлчами). Блокнинг энг кичик ўлчами 1- байт бўлиши мумкин. Турланмаган файлларда берилганларни ўқиш ёки унга ёзиш учун қуйидаги процедураларни ишлатиш керак: blockread(f, d, c, r) ва blockwrite(f, s, c, w) бу ерда f-файл номи, d-маълумотлар ўқиладиган ўзгарувчи, s-маълумотлар ёзиладиган ўзгарувчи, с-ўқилиши керак бўлган блоклар сони, r ва w ўзгарувчилар эса қатнашиши шарт бўлмаган ўзгарувчилар бўлиб, улар ўқиш-ёзиш процедуралари ёрдамида ўқилган (ёзилган) блоклар сонини билдиради. Download 41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling