Файл турлари
Download 41 Kb.
|
Файл турлари
Матн файллар. Матн файли деб - ASCII кодлари ҳамда кенгайтирилган ва бошқарувчи кодлардан ташкил топган файлга айтилади. Матн файллари сатрлар бўйича ташекил топган бўлиб, файл охири деб номланувчи махсус коддан ташкил топган бўлади. Матнли файл ихтиёрий маълумотларни (сонни, белгини, сатрни) белгилар кетма-кетлиги кўринишда сақлайди. Масалан, паскал тилида ёзилган программа ҳам матнли файл ҳисобланади. Ундан ташқари маълумотларни бир қисми сатрларга ҳам бўлиниши мумкин. Сатр охирини аломати бўлиб 13 код ҳисобланади ва у сатрни ўтказиш белгии (10 код) билан бирлаштирилиши мумкин, матнли файлнинг охири “z”(26 код) белги билан белгиланади. Сон, сатр ва мантиқий қийматларни ёзишда улар белгили кўринишга ўзгартирилади, ўқишда эса сон ва сатрлар матнли кўринишдан машинавий кўринишга автоматик равишда ўзгартирилади.
Матнли файллар билан ишлашда файлли ўзгарувчини киритиш керак: var f: text; ва уни физик файл билан assign процедураси орқали боғлаш керак, ундан кейин файлни очиш мумкин. Шуни таъкидлаш керакки матнли файл билан “file of char” туридаги турланган файл билан бир хил эмас. Матнли файлни reset, rewrite ёки append(f) процедуралари орқали очиш мумкин, бунда охирги процедура матнли f файл охирига ёзиш учун очади. Ундан ташқари матнли файлни очишдан олдин ўқиш-ёзиш амаллари учун буфернинг ўлчамини қуйидаги процедуралар орқали ўрнатиш мумкин: settextbuf(f,nbuf,buf); бу ерда f -матнли файл номи, buf - буферга мўлжалланган ўзгарувчининг номи, nbuf - буфернинг байтдаги ўлчами. Матнли ва сонли маълумотларни ўқиш ва ёзиш қуйидаги процедуралар ёрдамида амалга оширилади: ўқиш: read(f,x), read(f,x1,x2,. . . ,xn) ёки сатрни ўтказиш билан -readln(f,x), readln(f,x1,x2,. . . ,xn). ёзиш: write(f,x), write(f,x1,x2,. . . ,xn) ёки сатрни ўтказиш билан -writeln(f,x), writeln(f,x1,x2,. . . ,xn). Download 41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling