Фалесли бирикмаларни бириктириш усуллари
Download 394.7 Kb.
|
Faselli birikma
- Bu sahifa navigatsiya:
- Касбкорликка доир маълумотлар
- Назорат саволлари
ФАЛЕСЛИ БИРИКМАЛАРНИ БИРИКТИРИШ УСУЛЛАРИ Режа
1. Фалесли бирикмалар.
Тайёргарлик машқи учун ўлчами 100Х50 мм юпқа тунука листини олиш, тозалаш ва текислаш зарур. Букиладиган томонининг четидан 6 мм белгилаш (97-расм, а) Тискига ўрнатилган оправка ва тўқмоқ ёрдамида заготовка четини 90° либурчак остида букиш (98-расм, б). Заготовкани букилган томонини юқорига қилиб айлантириш ва букилган жойидан 5 мм чиқариб оправкага қўйиш, тўкмоқ билан уриб мустаҳкам бириктириш учун тирқиш ҳосил қилиш (98-расм, в). Листларни қулфга бириктириш, чок бўйлаб тўқмоқ билан листлар бир-бирига зич ёпишгунича уриш. Чокнинг сифатини текшириш ва унинг ажралиб кетмаслигини синаб кўриш. Мазкур операцияни бажариш бўйича тайёргарлик машқини ўтказиш сизларга фалсовкачоки билан турли иш объектларини муваффақиятли бажаришда ёрдам беради. Сизларга мисол тариқасида печение пишириладиган қолипнинг ясалиши тавсия этилади. Мана шундай қолиплардан бири 99-расмда кўрсатилган. Лекин печение фақат думалоқ қилиб пиширилмайди. Балкияримой, юрак ва квадрат шакллардаги печениеларҳам бўлади. Сизларга думалок шаклдаги қолипларни ясаб, шу асосда юқоридаги шаклларга эгабўлган қолипларниҳам тайёрлаш тавсия этилади. Печение қолипларини ясаш тартибини ўзларингиз мустақил ҳолда ишлаб чиқишингиз лозим. Сизлар тайёрлаган ҳар бир буюм амалда (хизмат кўрсатиш дарсларида) синаб кўрилиши керак. Касбкорликка доир маълумотлар:ўраш ва фалсовка чоки билан боғлиқ ишларни тунукасозлар ва том ёпувчилар бажарадилар. Ҳозирги кунда булар анча камёб касблардир. Лекин ишлаб чиқаришда мазкур ишлар махсус дастгоҳларда амалга оширилади, бундай дастгоҳларни юқори малакали дастгоҳчи ва операторлар бошқаради. Уларнинг вазифасига мазкур ускуналарни созлаш, ростлаш ва тузатиш ҳам киради. Бу касбни ҳунар-техника билим юртларида, ўртамахсус ўқувюртларида, корхоналарда, қурилиш индустрияси ва хизмат кўрсатиш муассасаларида эгаллаш мумкин.Ўраш ва фалсовка чоки билан бириктиришдаги меҳнат хавфсизлиги қоидалари ҳам листли метални режалаш, текислаш, букиш ва қирқишдаги қоидаларнинг ўзидир. Назорат саволлари Чилангарлик операцияси – ўрашни қандай тушунишингизни айтинг? Листли метални букиш ва ўрашдаги меҳнат усулларини таққосланг. Уларнинг ўхшашлиги ва фарқи нимада? Чилангарлик операцияси –ўрашнинг тартибини тушунтиринг? Фалсовкачоки билан бириктиришни қандай тушунасиз? Сиз фалсовкачокининг қандайтурларини биласиз ва улар қаерда қўлланади? Оддий ётиқ фалсовкачокини бажариш тартибини тушунтиринг? Ўраш ва фалсовкачоки операцияларини бажаришдаги хавфсизлик техникасининг асосий қоидаларини айтинг? Download 394.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling