Ғаллаоролни боғу бўстонга айлантирайлик! Туман ҳокимлиги ва туманда истиқомат қилаётган нуронийларнинг халқимизга мурожаати


Download 444.3 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi444.3 Kb.
#1567167
1   2
Bog'liq
Яшил макон

Азиз оловқалб ёшлар!
Шижоат билан бошланган ушбу хайрли ишларда Сиз ёш авлод вакиллари яловбардор бўлишингиз ва шахсий намуна кўрсатишингиз мақсадга мувофиқдир. Қалби Ватанига муҳаббат ва садоқат туйғулари билан лиммо-лим тўлган Сиз ёшлардан халқимизнинг умиди катта. Зеро, Сизлар бугун куч-қувватга тўлган ва камолга етган авлодсиз.
Муҳтарам туманимиз аҳли!
Халқимизда ажойиб бир удум бор. Оилада янги фарзанд дунёга келса унга атаб ҳовли ёки томорқага улғайганида баҳраманд бўлсин, деган пок ният билан мевали дарахт кўчатлари ўтқазилади. Бу эзгу амални бугун ҳам давом эттириш нақадар муҳим эканлигини унутмаслигимиз лозим. Тоза ва озода жойга фаришта келади, деган ибора бор. Зотан, боғ-роғлар яратиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий бойликларни кўз қорачиғидек асраш ва келгуси авлодга мерос қолдириш эзгу амаллардан ҳисобланади.
Экиб парвариш қилинган ҳар бир дарахт она табиатни асраш йўлидаги хайрли амалдир. Чунки мевали дарахтлар халққа ризқ-рўз тортиқ қилади, манзарали дарахтлар она табиатга мусаффо ҳаво бағишлайди, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда қўл келади.
Жонажон Ватанимизнинг дуру гавҳари ҳисобланган олтин водий тажрибаси бизга намунадир. Водий вилоятларига ташриф буюрган ҳар қандай инсон у ердаги мафтункор табиатни, гўзалликни кўриб ҳузур қилади. Ўз юртини ҳам ана шундай бетакрор масканга айлантиришни ният қилади. Оиласи эҳтиёжидан ортган ширу шакар меваларни шаҳарликлар дастурхонига тортиқ этади. Тўкин-сочинлик, аҳиллик бор жойда барака бўлади.
Муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар!
Юртимизда бошланган ушбу эзгу амалнинг нечоғлик сифатли амалга оширилишида Сиз мўътабар ва азиз хотин-қизларнинг иштироки алоҳида диққатга сазовордир. Зиёлилар, депутатлар, фаоллар яшил макон барпо этишда ташаббускорлик ва шахсий намуна кўрсатишларига ишонамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, яратилаётган боғу бўстонларни кўз қорачиғидек авайлаб-асраш лозимлигини алоҳида таъкидламоқчимиз. Экилган ниҳолларни ўз вақтида суғориш, юксак агротехника қоидалари асосида парваришлаш ғоят муҳимдир. Ана шундагина биз уларни ўсиб келаётган келажак авлодга арзирли мерос сифатида қолдирган бўламиз.
Азиз юртдошлар, барчангизни 2 ноябрдан 10 декабргача дарахт экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик»да фаол иштирок этишга чақирамиз.
Сизларга сиҳат-саломатлик, бардамлик тилаймиз.




Download 444.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling