Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Download 87.38 Kb.
bet5/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Иқтисодий кичик тизим. Ижтимоий ишлаб чиқариш тушунчаси. Ҳозирги кўринишда жамият такрор ишлаб чиқариш, ўзини ўзи бошқариш ва ўзини ўзи ташкил этиш ички механизмларига эга бўлган тарихан муайян, яхлит ва барқарор тизим сифатида намоён бўлади. Жамият – бу одамларнинг шундай бир бирлашмасики, унинг яхлитлиги ижтимоий ишлаб чиқариш, яъни одамларнинг умуман ишлаб чиқариш, ўз ҳаётини қувватлаш ва такрор ишлаб чиқаришга қаратилган биргаликдаги фаолияти билан таъминланади.
Ижтимоий ишлаб чиқариш – вақтда давом этадиган ва вақти-вақти билан такрорланадиган жараён (такрорий ишлаб чиқариш). Айни вақтда у ўзгарувчанликни, муайян ижтимоий динамикани (яъни соф ишлаб чиқаришни) ўз ичига олади. Кўрсатилган омилларнинг бирлиги, бир томондан, анъана, ижтимоий меросга, бошқа томондан эса, амалий ва маънавий тажрибанинг ошиши ва тўпланишига асосланади. Ижтимоий динамика, жамиятнинг ривожланиши ишлаб чиқаришда ва одамлар хулқ-атворини бошқаришда тўпланган тажрибани сақлаш ва келгуси авлодларга қолдириш усулларини такомиллаштириш билан таъминланади. Тажрибани баҳам кўришнинг муҳим воситалари – тил, намойиш этиш, ўрнак кўрсатиш ва энг муҳими – тажрибани ўзлаштираётган одам қайси халқ вориси бўлса, шу халқнинг ижтимоий бойлиги ва маданий мулки ҳисобланади.
Кенг маънода ижтимоий ишлаб чиқариш – ижтимоий ҳаётнинг барча элементларини ўз ичига олувчи серқирра жараён. Унга одамларнинг кўпайиши; моддий ишлаб чиқариш, яъни одамлар ҳаётини сақлаш ва қувватлашнинг моддий омилларини яратиш; маънавий ишлаб чиқариш, яъни билим, тажриба, қадриятларни яратиш; одамларни бошқариш, улар фаолиятининг мувофиқлигини, жамиятнинг яхлитлиги ва уюшқоқлигини таъминлаш кабилар киради. Ижтимоий ишлаб чиқариш –жамоанинг иши. Айни шу сабабли у ижтимоий ҳаётнинг ҳар бир элементига хос бўлган муносабатлар тизимини ўз ичига олади. Уларнинг асосийлари – оила-рўзғор, ишлаб чиқариш муносабатлари, ижтимоий, маънавий (мафкуравий), сиёсий муносабатлардир. Ижтимоий ҳаёт мураккаблашувига қараб жамиятда табақаланиш ва меҳнат тақсимоти кучайиб боради. Натижада жамиятнинг нисбатан мустақил бўлган алоҳида муҳим кичик тизимлари вужудга келади. Бу кичик тизимларнинг ҳар бири бутун ижтимоий организм учун муҳим бўлган функцияларни бажаради. Жамиятнинг муҳим кичик тизимлари: иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий кичик тизимлардир.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling