Фалсафа (Мантиқ) Ўқув фанининг долзарблиги


Download 39.5 Kb.
bet1/4
Sana24.12.2022
Hajmi39.5 Kb.
#1052471
  1   2   3   4
Bog'liq
Фалсафа. Мантик


Фалсафа (Мантиқ)


1. Ўқув фанининг долзарблиги
Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг мустаҳкам кафолати бўлган Қуролли Кучлар сафларида хизмат қилаётган офицер кадрларнинг фалсафий тафаккур ва мантиқий маданиятини ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Фалсафанинг кенг дунёқарашни шакллантира олиши ҳар бир офицер кадрнинг ижтимоий қиёфаси, мақсад ва эҳтиёжларининг ўзгаришига кучли таъсир кўрсатади ҳамда Қуролли Кучлар жанговар шайлигини ошириш, ҳарбий соҳадаги ўзгаришларни объектив баҳолаш, таълим жараёнини такомиллаштириш, шахсий таркиб тарбияси, қўшинларни жангда бошқариш масалаларини муваффақиятли ҳал этишда методик таянч бўлиб хизмат қилади. "Формал mantiq" эса тўғри фикрлаш, тўғри мулоҳаза юритиш ва ностандарт вазиятларда тўғри қарор қабул қилишларида дастуриламал бўлиб хизмат қилади.


2. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси


Фанни ўқитишдан мақсад – тингловчиларни замонавий фан ютуқларига асосланган фалсафий билимлар билан қуроллантириш, ўз фикрини аниқ, равшан, изчил ва асосли баён этиш, тўғри фикрлаш маданиятини ривожлантиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси – тингловчиларга фалсафий қонунлар ва категорияларни, тафаккур қонунлари ва шаклларини ўрганиш орқали мақсадли фаолият олиб бориш, ижтимоий жараёнларга фалсафий тафаккур нуқтаи назаридан ёндашиш, воқеаларга танқидий баҳо бериш, ўз-ўзини ва шахсий таркибни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, жамиятни демократлаштириш ва модернизациялаш жарёнида фаол иштирок этиш ҳиссини оширишдан иборат.
Фан бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Тингловчи:

  • фалсафий қонунлар мазмуни+ келиб чиқадиган талабларни билиши ва амалий фаолиятида моҳирлик билан фойдалана олиши;

  • формал мантиқнинг хусусиятини англаб етиши, унинг формаллашган тилини эгаллаган бўлиши, ундан турли хил фикрий қурилмаларни ифодалаш ва таҳлил қилишда самарали фойдаланиши;

  • тушунчаларни ҳосил қилишнинг, мулоҳазаларни тўғри қуришнинг мантиқий усулларини билиши ва амалда қўллай олиши;

  • муҳокама юритиш жараёнида йўл қўйилган мантиқий хатоларни аниқлай олишни ва тузатишни билиши;

  • мантиқий фикрлашнинг конун-қоидалари ва шакллари тўғрисидаги билимларни эгаллаган бўлиши;

  • ўз фаолияти давомида турли масалалар бўйича зарур қарорларини қабул қила оладиган бўлиши ва асослай олиши керак.




Download 39.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling