Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
43 
ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШДА ХОРИЖ 
ТАЖРИБАСИ ОМИЛИ 
Ташанов А. –
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Исломшунослик факультети декани,
фалсафа фанлари номзоди 
 
Давлат хизмати ҳар қандай давлатнинг фаолиятини таъминлашда ўта муҳим ўрин эгаллайди 
ва унинг самарали фаолият кўрсатиши, давлат хизматчиларининг иши эса маҳсулдор бўлиши 
жуда муҳим. Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат хизмати тизимини такомиллаштиришга 
хизмат қиладиган қатор ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий 
тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 
ПФ-4947-сонли, “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш 
тўғрисида”ги ПФ-5185-сон, “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан 
ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5278-сонли Фармонлари қабул қилинди[1]. 
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси кенг муҳокама 
қилинди ва уни қабул қилиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Дунёдаги Буюк Британия, Германия, Франция, АҚШ ва Япония каби мамлакатларда давлат 
хизмати ва хизматчилари фаолиятига доир тажрибаларни кўриб чиқиш мумкин. Бу борада 
хорижий тажриба таҳлили давлат хизмати лавозимларига, шунингдек, давлат хизматининг турли 
соҳаларига киришда танлов асосий тартиб эканлиги борасида хулосага келиш мумкин. Масалан, 
Германиядаги давлат хизматчисининг хизматдаги мартабаси кўтарилиши бир қатор батафсил 
белгиланган шартларни бажариш билан боғлиқ бўлиб, бу шартлар хизматнинг турли даражалари 
ва туркумларига бўлинади. Умум қабул қилинган қоидага кўра, лавозимда кўтарилиш учун давлат 
хизматчиси имтиҳон топшириши лозим. Ҳар бир лавозим учун номзод билим даражасига муайян 
талаблар қўйилган. Узоқ муддатли стажировкалар ва тайёргарлик хизмати ҳам Германиядаги 
давлат хизмати ўташдаги ўзига хослик ҳисобланади. Эгаллаб турган лавозимига мослиги борасида 
давлат хизматчиси турли мезонлар остидаги аттестацияга уч йилда бир бор жалб қилинади. 
Хизматчи бажарадиган ишнинг сифати балл тизимида баҳоланади[2]. 
Франция ҳам давлат хизмати лавозимларига, шу жумладан полицияга хизматга олишда 
танлов ўтказиш устувор бўлган мамлакатлар жумласига киради. Францияда давлат хизматига 
ёллашда барча фуқаролар тенг имкониятларга эга эканлиги тамойилига амал қилинади, инсонни 
жинсига қараб камситишга йўл қўйилмайди. Аммо номзоднинг сиёсий қарашлари ўзи 
эгалламоқчи бўлган лавозимга номуносиб бўлса (масалан, ҳукумат сиёсатини кескин танқид 
қилиш) уни хизматга қабул қилишда рад жавоби берилади. Мазкур ҳолатда Буюк Британиядаги 
давлат хизматига киришда номзодларга қўйиладиган талабларга ўхшашлик кузатилади. Умуман 
олганда давлат хизмати лавозимларини эгаллашга танловда иштирок этиш учун зарур бўлган беш 
асосий шартни ажратиб кўрсатиш мумкин, булар: француз фуқаролигининг мавжудлиги, сиёсий 
ҳуқуқларга эгалик, қонунларга риоя қилиш, армияда хизмат қилиш тўғрисидаги қонунларга 
ижобий муносабат, шунингдек муайян иш учун жисмоний яроқлилик. 
Давлат хизматчиларининг билим даражаларини ошириш билан боғлиқ масалалар хорижий 
давлатларнинг кадрлар сиёсатида муҳим ўринни эгаллайди. Мисол тариқасида Францияда давлат 
хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг мақбул тизими яратилган, 
бунга университетда тайёрлаш ҳам киради. Университетларда, юридик ва политехника 
институтларида давлат муассасаларида ишлаш учун хизматчилар тайёрланади. Улар ҳар 
томонлама пухта назарий тайёргарликка эга бўладилар, давлат бошқаруви соҳасида ихтисосликни 
эгаллайдилар ва сўнгра вазирликлар ва муассасаларда, шунингдек маҳаллий бошқарув
идораларида анча юқори лавозимларга тайинланадилар. Мамлакатда кадрлар тайёрлаш бўйича 
ихтисослашган институтлар мавжуд. Миллий маъмурият мактаби, муҳандислик-техник 
институтлари ва бошқалар шулар жумласига киради. Францияда давлат хизматчиларини 
тайёрлаш учун ҳаммаси бўлиб 70 га яқин институтлар мавжуд. Ушбу барча тизим бошқарув олий 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling