Фан “махсус фанларни ўҚитиш методикаси” иб-3 Қосимов Абдуқодир
Download 211.84 Kb. Pdf ko'rish
|
MAXSUS FANLARNI QOSIMOV ABDUQODIR
ФАН “МАХСУС ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ” ИБ-3 Қосимов Абдуқодир 20-БИЛЕТ 1. Кўргазмали қуролларни қандай турларини биласиз? 2. Кўргазмали қуролларни танлаганда нималарга аҳамият бериш керак? 3. Кўргазмали қуроллардан фойдаланиш қандай афзалликларга эга. Жавоблар: 1. Дарсни ташкил этишда кўргазмали қуроллар муҳим ўрин тутади. Дидактиканинг асосий принципларидан бири дарснинг кўргазмалилигини таъминлаш. Айниқса, иқтисодий фанларни ўқитишда кўргазмали қуроллардан фойдаланиш талабаларга иқтисодий категорияларни, муаммоларни ўрганишда катта ёрдам беради. Кўргазмали қуроллар ёрдамида бир вақтнинг ўзида муҳокама қилинаётган саволни, ахборотни ҳам эшитиш, ҳам кўриш орқали қабул қилиш шубҳасиз талабаларни пухта билим олишларига ёрдам беради. Кўргазмали қуроллар хилмахил. Тараққиётнинг ўзи бир томондан фанни чуқур ўзлаштиришни зарур қилиб қўйса, иккинчи томондан турли туман янги методлар, кўргазмалиликни ошириш, техник воситалардан фойдаланиш, уларни қўллашни такомиллаштириш орқали билим олишни осонлаштириш, қизиқарли жараёнга айлантиришга ёрдам беради. Кўргазмалилик, одатда, хаёлан кўз ўнгига келтириш билан ёки намойиш қилиш билан таъминланади. Кўргазмали қуроллар 2 турга бўлинади: Номоддий моддий 2. Машғулот жараёнида кўрсатиб, изоҳлаш мумкин бўлган кўргазмали қуроллар жадвал, схема, плакат, чизма, диаграмма ва бошқалардан фойдаланиш талабаларнинг билимини пухталаштиришда муҳим рол ўйнайди. Дарсда доскани ишлатиш кўп вақтни оладиган, бошқа техник воситалардан фойдаланиш имкони йўқ аудиторияларда плакат, схемалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Анъанавий кўргазмали қуроллар бу схема ва плакатлар бўлиб, одатда схемалар стандарт ватман сатҳига қора ёки бошқа рангларда зарур матн ёзилган ёки жадвал, чизма, диаграмма, бошқалар чизилган бўлади. Плакатлар эса нашр қилинган кўргазмали қурол ҳисобланиб ўтиладиган мавзулар бўйича танлаб олинади. Схема, плакатларни тайёрлаш моддий жиҳатдан қиммат ҳамда кўп вақтни олади. Хато қилинса, ўзгартириш қийин. Шунинг учун ҳозирги пайтда ватманга чизилган ёки плакат ҳолида нашр этилган кўргазмали қуроллар ўрнига янги, тайёрлаш ва фойдаланиш қулай замонавий турлари, айниқса, дарс жараёнида слайдлардан фойдаланиш кенг ёйилди. Слайдлар таълим берувчи учун энг юқори даражадаги тақдимот имкониятини беради. Замонавий ўқув жараёнини буларсиз тасаввур қилиш қийин. Асосий қулайлик шундаки, улардан истаган пайтда фойдаланиш, иш ўрни ўзгарганда осон кўчириш мумкин. Жадвал, схема, график, диаграммалардан фойдаланиш универсал: аввалдан слайд плёнкаларга чизиб, техник воситалар ёрдамида кўрсатилиши; ватман коғозга чизиб, техник воситалардан фойдаланиш учун шароити йўқ аудиторияда фойдаланиш; ксерокопиядан чиқариб, тарқатма материал сифатида фойдаланиш; дискетга киритиб, компьютер орқали кўриш, таҳлил қилиш мумкин 3. Кўргазмали қуролларнинг афзаллиги шундаки, уни дарс ўтишнинг барча шакллари, услубларида қўллаш мумкин. Айрим мавзуларни эса умуман намойиш қилинадиган материалларсиз, кўргазмали қуролларсиз ўтиб бўлмайди. Download 211.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling