1. Қоракуя касалликлари: а буғдойнинг қаттиқ қоракуя касаллиги


Download 15.62 Kb.
bet1/2
Sana11.05.2023
Hajmi15.62 Kb.
#1454880
  1   2
Bog'liq
19-мавзу-ҒАЛЛА ЭКИНЛАРИНИНГ ҚОРАКУЯ КАСАЛЛИКЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ


19-мавзу: ҒАЛЛА ЭКИНЛАРИНИНГ ҚОРАКУЯ КАСАЛЛИКЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ
Иш режаси:
1. Қоракуя касалликлари:
а) буғдойнинг қаттиқ қоракуя касаллиги – Tilletia tritici ва Tilletia laevis
б) буғдойнинг чанг қоракуя касаллиги – Ustilago tritici
в) макканинг пуфаксимон қоракуя касаллиги – Ustilago zeae
Зарурий жиҳозлар: Гербарийдан намуналар (буғдой, арпа, сули, шоли ва маккажўхори касалликлари). Лупа, микроскоп. Доимий препаратлар.
Қоракуя касалликлари. Қоракуя касалликлари асосан зарарланган уруғлар орқали тарқалади. Қоракуя ўсимликни уч хил усулда зарарлайди:
а) уруғлар сиртидан, ўсимлик эса униш даврида зарарланади.
б) ўсимлик гуллаш вақтида, дон эса ичидан зарарланади.
в) ўсимлик бутун вегетация давомида ҳаво орқали зарарланади.
Буғдойнинг қаттиқ (ёки сассиқ) қоракуя касаллигини қоракуя замбуруғларининг Tilletia laevis ва T. tritici космополит турлари қўзғатади. Улар келиб чиқиши, ўсимликларни зарарлаш усули ва улардаги ташқи белгилари, буғдойда ривожланиш цикли ва бошқа хусусиятлари бўйича бир-бирига жуда яқин турлар бўлиб, буғдойнинг пакана қоракуясини қўзғатувчи замбуруғ (T. controversa) ҳам уларга жуда яқин «қариндош» турдир. Ўзбекистонда (ва умуман Марказий Осиёда) улардан T. laevis кенг тарқалган, T. tritici эса кам учрайди (Пересыпкин и др., 1991; Saari et al., 1996).
Касалликнинг биринчи белгилари дон сутли пишиш даврида намоён бўлади. Қаттиқ қоракуя билан зарарланган буғдой донларнинг қобиқлари сақланиб қолади, аммо ичида дон қисмлари эмас, балки зайтун-тўқ-қўнғир, деярли қора тусли кукун ҳосил бўлади. Бундай дон «қоракуя халтачаси» деб аталади. Битта қоракуя халтачаси ичида 4 млн. спора ҳосил бўлиши мумкин. Қаттиқ қоракуя билан зарарланган буғдой бошоқлари мум-тўла пишиш фазасида соғломларидан бироз кичикроқ ва анча енгил бўлиб, эгилмасдан, пояда тикка туради (соғлом бошоқлар дон оғирлиги туфайли эгилади). Бошоқчалардан донни чиқариб эзганда дон ичида қорамтир тусли, бадбўй ҳидли кукун мавжудлиги буғдой қаттиқ қоракуя билан зарарланганлигидан далолат беради. Ушбу кукун замбуруғнинг телиоспораларидан иборат (буларнинг эски номи хламидоспоралар).
Tilletia laevis нинг телиоспоралари оч-сариқдан тўқ-зайтун-қўнғиргача, думалоқ, тухум, баъзан чўзилган думалоқ шаклли, диаметри 14-22 мкм. Ташқи қобиғи силлиқ. T. tritici телиоспораларининг қобиғи кўпинча серқирра тўрсимон-ғоваксимон. Ҳар икки турнинг телиоспоралари ораларида рангсиз стерил ҳужайралари учрайди.
Донни янчиш пайтида қоракуя халтачалари емирилади ва замбуруғнинг телиоспоралари соғлом донларнинг устига тушади; устки қисми зарарланган уруғлик дон қаттиқ қоракуянинг инфекция манбаи бўлиб хизмат қилади. Патоген буғдойнинг тупроқда унаётган, ҳали тупроқ юзасига чиқмаган майсаларининг колеоптиле тўқималарига тешиб киради. Замбуруғ ўсиб, уларнинг ўсув нуқтасига (ўсув конусига) ўтади ва ўсимлик билан бирга ўсиб, унинг барча тўқималарига, бошоқ шаклланиши фазасида эса дон муртагига ҳам кириб олади. У муртакнинг барча ички қисмларини ўзлаштиради ва у ерда спораларини ҳосил қилади. Бунда шаклланаётган доннинг қобиғи сақланиб қолади, аммо ичи телиоспоралар кукунига тўлади, яъни, қоракуя халтачалари ҳосил бўлади. Улар янчиш пайтида соғлом донларни зарарлайди ва шу билан қўзғатувчи замбуруғнинг ривожланиш цикли якунланади.

Download 15.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling