ОТ ядроси – компьютернинг тезкор хотира қурилмасига юкланади, унда ОТ иши якунлангунига қадар қолиб, компьютерни ишлаши учун асосий юқори даражали хизматларни амалга оширади. ОТ ядроси қуйидаги қисм тизимларга бўлинади: - файл тизими (сақлаш қурилмаларидаги ахборотларнинг жойлашувини назорат қилади);
- хотирани бошқариш тизими (дастурларни хотирага жойлаштиради);
- дастурларни бошқариш тизими (дастурни ишга тушириш ва ишлашини таъминлаш)
- қурилмалар драйверлари билан боғланиш тизими
- хатоликларга ишлов бериш тизими
- вақт хизмати (ўрнатилган дастурларни тизим вақтини ҳақидаги ахборот билан таъминлайди)
Драйверлар - Драйверлар – ташқи қурилмаларнинг физик даражада ишлашини бошқарувчи дастурлардир.
- Улар компьютернинг ташқи қурилмалардан маълумотларни қабул қилади ва уларга узатади ҳамда қурилмалар хоссаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда фойдаланувчиларга маълумотларни тақдим қиладилар
Буйруқли процессор – бу қуйидагиларни таъминловчи дастурдир: - клавиатурадан ёки буйруқли файлдан олинган буйруқларни қабул қилади ва синтактик таҳлил қилади;
- ОТнинг ички буйруқларини бажаради (файллар билан ишловчи асосий буйруқлар – TYPE, DIR, CD …);
- ташқи буйруқларни юклаш ва бажартириш (масалан, COM, EXE, BAT кенгайтмали файллар буйруқлари).
3. ОТни таснифланиши (классификацияси) ОТ ресурсларни бошқариш алгоритмлари хоссаларига кўра қуйидагича таснифланади: - бир масалали (MS-DOS, MSX);
- кўп масалали (Windows, Unix, OS/2).
Кўп фойдаланувчилик режимини қўллаб қувватлаш бўйича: - бир фойдаланувчилик (MS-DOS, Windows 3.x, OS/2 дастлабки версияси);
- кўп фойдаланувчилик (Unix, Windows, OS/2).
4. Операцион муҳитлар ва қобиқлар - ОТнинг фойдаланувчи учун амалий дастурларни бажарилишини таъминловчи дастурий муҳити операцион муҳит деб аталади.
- ОТ қобиқлари – фойдаланувчи учун тизим функцияларидан унумли фойдаланиш интерфейси таъминлаб берувчи дастурлар ҳисобланади.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |