Фан: Операцион тизимлар Ўқитувчи: доц. Ҳамроев А. Ш


ОТ – бу ЭҲМ ресурсларини бошқариш, фойдаланувчи билан ЭҲМ ўртасида мулоқат ташкил этиш ҳамда фойдаланувчининг дастурларини ишга тушириш учун мўлжалланган дастурлар жамланмасидир


Download 15.92 Kb.
bet3/4
Sana08.03.2023
Hajmi15.92 Kb.
#1253890
1   2   3   4
Bog'liq
Операцион тизим Маъруза 1 (2)

ОТ – бу ЭҲМ ресурсларини бошқариш, фойдаланувчи билан ЭҲМ ўртасида мулоқат ташкил этиш ҳамда фойдаланувчининг дастурларини ишга тушириш учун мўлжалланган дастурлар жамланмасидир.

  • ОТ одатда компьютернинг ташқи хотираси – дискда сақланади.
  • Компьютер ишга туширилгандан сўнг ОТ дискдан ўқиб олинади ва компьютернинг тезкор хотирасига юкланади
  • Иш жараёнида ОТ доим тезкор хотирада жойлашиб, ҳисоблаш машинанинг барча компоненталарини бошқаради.
  • ОТ фойдаланувчига “кенгайтирилган” (ёки виртуал) машина деб аталадиган маълум даражадаги қулайликни яратиб беради.
  • ОТ ҳисоблаш жараёнларини бошқариш функцияларини ишга тушириб, компьютер ресурсларини турли ҳисоблаш жараёнлари орсида тақсимлайди. Яъни ОТни ресурсларни тақсимлаш тизими дейиш мумкин.

ОТга талаблар

  • Ишончлилик
  • Дастурлар ва маълумотларни ҳимоялаш
  • Ҳолатларн олдиндан айтиш
  • Қулайлик
  • Самаралилик
  • Мослашувчанлик
  • Янгилаш
  • Аниқлик

ОТнинг таркиби ва компоненталари

  • Базавий киритиш-чиқариш тизими (BIOS - basic input output system);
  • ОТ юкловчиси (Boot);
  • ОТ ядроси;
  • Қурилмалар драйверлари
  • Буйруқли процессор
  • Ташқи буйруқлар (файллар)

Базавий киритиш-чиқариш тизими (BIOS)

  • BIOS – бу доимий хотира қурилмасида жойлашган микродастурлар жамланманси бўлиб, қуйи даражали (элементар) киритиш-чиқариш амалаларини бажаради.
  • BIOS бир вақтнинг ўзида компьютернинг бир аппарати ҳамда ОТнинг бир қисми ҳисобланади.
  • BIOSнинг функциялари:

  • Компьютер юкланаётганда унинг асосий компоненталарини автоматик тестлайди;
  • Ўрнатилган ОТнинг бошланғич юкланиш блокини (юкловчисини) чақиради;
  • Узилиш хизмати ва хатоликлар хақида маълумот беради.

ОТ юкловчиси (Boot);

  • ОТ юкловчиси – бу ОТ ўрнатилган дискнинг биринчи секторида жойлашадиган кичик дастурдир.
  • У ОТнинг асосий файлларини хотирадан ўқиб, уларни компьютерни кейинги бошқарувини таъминлаш учун узатади.

Download 15.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling