Фан тўҒрисида маълумот
Download 44,21 Kb.
|
Бизнес интеллект Танлов узб 1 курслар-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- БИЗНЕС ИНТЕЛЛЕКТ ФАН СИЛЛАБУСИ
- Билим соҳаси: 400000 – Бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ Таълим соҳаси
- Таълим йўналиши: 60411400-Инсон ресурсларини бошқариш Тошкент – 2021 йил
- Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари Соатлар/кредитлар миқдори: 6 ECTS (72 аудитория соати)
- Фан бўйича машғулотларнинг жойлашуви
- ЎҚИТУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ Ўқитувчилар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ “ТАСДИҚЛАЙМАН” ________________________ (ОТМ ректори) 202_ йил “ ____” ________ БИЗНЕС ИНТЕЛЛЕКТ ФАН СИЛЛАБУСИ
Тошкент – 2021 йил ФАН ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ Фан шифри: (BUSINT6) Фан номи: Бизнес интеллект (танлов фани) Семестр/Йил: 2-семестр/ 2021-2022 ўқув йили Кафедра: Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари Соатлар/кредитлар миқдори: 6 ECTS (72 аудитория соати)
Фан бўйича машғулотларнинг жойлашуви: Аудитория вақти: Дарс жадвалига асосан Пререквизитлар: Фан учун масъул кафедра: Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси ЎҚИТУВЧИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ Ўқитувчилар: М.К. Абдуллаев Кафедра жойлашган жойи: ТДИУ, 5-ўқув биноси, 417-хона Телефон: 71-239-28-41 иш телефони E-mail: m.abdullayev@tsue.uz Талабларни қабул қилиш вақти: Талабалар дарсдан ташқари вақтда ўқитувчи билан учрашиш учун ўқитувчи электрон почтасига хат билан мурожаат қилиб учрашув вақтини белгилаб олишлари мумкин. Фан тавсифи Маьлумотлар ҳажми ва мавжудлигида юқори даражадаги ўсиш бизнес интеллект фанининг моҳияти ва қийматини оширади. Мазкур фан доирасида талабалар маьлумотларга кириш имкониятини яратиш, улашиш, таҳлил қилиш, сақлаш ва йиғиш услубиёти сифатида корхона ёки бошқа ҳар қандай ташкилотларга самарадор қарорлар қабул қилиш жараёнлари билан танишиб чиқишади. Шунингдек Интернет фойдаланувчилари сони ошиб бораётган даврда хом маьлумотларни тўлақонли ахборотга айлантириш йўлларини ишлаб чиқувчи услубларга талаб хам ўз-ўзидан пайдо бўлмоқда. Ушбу фан маьлумотлар илми, маьлумотларни визуаллаштириш, асбоблар панели дизайни, асбоблар панели ижроси ҳамда бизнес интеллект келажаги тўғрисидаги мавзуларни қамраб олади. Фаннинг мақсади Ушбу фанниг мақсади талабаларга бизнес жараёнларини самарали амалга ошириш учун маьлумотларга кириш имкониятини яратиш, улашиш, таҳлил қилиш, сақлаш ва йиғиш услубиётидан фойдаланган ҳолда корхона ёки бошқа ҳар қандай ташкилотларга самарадор қарорлар қабул қилишни ўргатишдан иборат. Мақсадлар талабаларга қуйидагиларни ўрганиш имконини беради: бизнес интеллект ва иловалар тушунчасини билиш; бизнес интеллект ва иловалар архитектурасини ўрганиш; Мижозлар билан алоқаларни бошқариш (CRM) тизимларидан фойдаланиш; Маьлумотлар илмида назарий, жараён ва типик услубларни қўллаш; Маьлумотларни визуализация қилиш ва асбоблар панели дизайни билан ишлаш; бизнес муаммоларини хал қилиш учун MS Excel дастурининг моделлаштириш имкониятларини ўрганиш, танланган маьлумотларни умумлаштириш ва тақдим этиш, бизнес кўрсаткичларига кириш; ривожланаётган технологияларни билиш ва тушуниш; машина ўрганиш, бизнес интеллект қидируви ва матн таҳлилини ўрганиш; илғор визуализация, бой ҳисобот орқали келажакни башорат қилишни ўрганиш. Download 44,21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling