Фан: Ўзбек тилининг сохада кўлланилиши


Download 1.33 Mb.
bet4/6
Sana09.05.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1448924
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ПУНКТУАЦИЯ слайд

Стилистик принцип.

Тиниш белгиларининг нутқ шаклларига, адабий тил функционал стилларига боғлиқ ҳолда ишлатилишидаги умумий норма ва қонуниятлар шу принцип асосида белгиланади. Агар фикр ифодалашнинг икки хил стилистик кўриниши ҳисобланмиш ўзга (кўчирма) ва ўзлаштирма гапларда тиниш белгиларининг бир-биридан тубдан фарқли ишлатилишини кўз олдимизга келтирсак, стилистик принципнинг моҳияти янада ойдинлашади. Стилистик принцип кенг маънода бўлиб, тиниш белгиларининг ишлатилишидаги индивидуал стилга — айрим бир ёзувчининг стилига — хос томонларни ҳам ўз ичига олади.

Дифференциация принципи

Бу принцип ёзув техникаси, формаси билан бевосита алоқадордир. Тиниш белгиларининг илмий асарларда, баъзи ҳужжатларда (мактублар, эълонлар, радио ва телевидение программалари, китоб титулларида), ҳаволаларда, манбаларда ҳўлланиши кўпроҳ шу принципга асосланади. Ёзма нутҳни соддалаштириш ва ҳисқартиришда, тиниш белгиларининг ҳўша ҳўлланишидаги тартиб ва системани белгилашда, ёзма нутҳ ҳисмларининг чегарасини аниҳлашда — фарқлашда — дифференциация принципи аҳамиятлидир. Ҳозирги ёзувимизда ҳўлланувчи тиниш белгиларининг умумий миҳдори ўнта бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз график шаклига эга; улар ёзма нутҳда маълум маҳсадлар учун ишлатилади ва аниҳ бир вазифани бажаради. Ҳар бир тиниш белги ўз функцияси ва ҳўлланиш ўрнига эгадир.

Тиниш белгиларини ҳўлланиш ўрни жиҳатидан ҳуйидагича группалаш мумкин; 1. Гап охирида ҳўлланувчи тиниш белгилари: нуҳта, сўроҳ ва ундов белгилари; 2. Гап ичида ҳўлланувчи тиниш белгилари: вергул; 3. Аралаш ҳолда ҳўлланувчи тиниш белгилари: 1) гап бошида ва ўртасида ҳўлланувчилар: тире; 2) гап охирида ва ўртасида ҳўлланувчилар: икки нуҳта ва нуҳтали вергул; 3) гап бошида, ўртасида ва охирида кўлланувчилар: кўштирноқ, кавс ва кўп нукта.

ТИНИШ БЕЛГИЛАРИ ВА ЁЗМА НУТҚ МАСАЛАЛАРИ

Тиниш белгилари ёзма нутқни тўғри, ифодали, мантиқли баён қилишда, уни ихчамлашда, ёзма нутқ қисмларининг ўзаро логик-грамматик муносабатларини кўрсатишда муҳим график восита сифатида ишлатилади. Езма текстнинг мазмуни, маъно туслари (оттенкалари), синтактик қисмлари (структураси), бу қисмлар орасидаги семантик ва грамматик муносабатларни аниқлашда тиниш белгиларининг роли муҳимдир. Пунктуация, бир томоидан, ёзувчига ўз ёзма нутқини аниқ, тўгри ва ифодали баён эта олиш имкоииятиии берса, иккннчи томондан, ўқувчига муайян текстдаги фикрни ёзувчи баён этганидек, ёзувчининг мақсадига мувофиқ тушуна олиш имкониятини яратади: бир тиниш белги ёзувчн томонидан қандай маъно ва вазифада қўллангап бўлса, мазкур тиниш белги ўқувчи томонидан ҳам худдн шундай функцияда тушунилади.


Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling