2. Тензорезисторларнинг асосий тавсифлари.
Тензорезисторларнинг паспорт бўйича асосий тавсифлари қуйидагилар:
Бу ерда – қаршиликни нисбий ўзгариши
– база бўйлаб нисбий чизиқли деформация
Статик синовлар учун тензорезисторларни тайёрлашда одатда константан ишлатилади. Шу хил тензорезисторларни сезгирлиги S=2,0-2,1 га тенг бўлади. Константанли тензорезисторлар нисбатан унча катта бўлмаган сезгирликга ва нисбатан унча катта бўлмаган қаршикнинг ҳарорат коэффициентига эга бўлади. Уларни қаршилиги одатда 100-200 Ом. Динамик ўлчашлар учун тензорезистор сезгирлигини ошириш учун уни элинавр хилидаги қотишмадан тайёрланади, лекин унинг нисбий ҳарорат коэффициети юқори. Уни қаршилиги 500 – 1000 Ом миқдор атрофида бўлади. Тензорезисторларни сезгирлиги амалда доимий, яъни – тавсифи чизиқли бўлади.
Тензорезисторли ўзгарткичларни хатоликлари.
Ҳарорат хатолигини компесациялаган ва ток манбаи кучланишини мўтадиллаган ҳолда тензорезистор билан ўлчаганда хатолик одатда 2 – 3% бўлади. Хатолик градуировка билан ҳам жуда боғлиқ. Ишчи тензорезисторни градуировкалаб ва ўлчаш канали (кўприк схемаси, кучайтиргич, кўрсаткич) ни яхшилаб тайёрласак, статик ўлчашларда хатоликни 0.2 – 0.5% гача, динамик ўлчашларда эса хатоликни 1.0 – 1.5% гача туширишимиз мумкин.
Тензорезисторни статик градуировкалаш тўсинча ёрдамида, қиймати маълум куч таъсир эттирилиб амалга оширилиши мумкин ва градуировкалашдаги шароитлар худди ишлаш шароитидаги каби бўлиши керак.
Тензорезисторларни динамик градуировкалаш турли частотадаги синусоидал шаклдаги тебранишларни ҳосил қилувчи стендда, белгиланган чегаравий қийматларда частотали ва амплитуда тавсифларини текшириш учун ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |