чбў АСБОБЛАРИ ТУЗИЛИШИНИНГ ФИЗИК ПРИНЦИПЛАРИ
ВА АСОСИЙ тавсифлари.
Режа
ЧБЎ асбоблари тузилишининг физик принциплари.
ЧБЎ асбобларини статик характеристикалари.
ЧБЎ асбобларининг динамик характеристикаси.
ЧБЎ асбобларини хатолиги.
Калит сўзлар
Физик принцип, статик тавсиф, динамик тавсиф, асбоб хатолиги.
Назорат саволлари
ЧБЎ асбоблари тузилишининг қандай физик принципларини биласиз?
Статик характеристика нима?
Динамик характеристика нима?
ЧБЎ асбобларини қандай хатоликларини биласиз?
ЧБЎ асбоблари тузилишининг физик принциплари.
ЧБЎ ўзгарткичлари тузилишининг энг кенг тарқалган ва энг машхур физик принциплари қуйидагилар:
электр қаршилиги, сиғим ва индуктивлик қуйидаги сабаблар билан ўзгариши мумкин, улар эса чизиқли ва бурчакли ўлчашларга ўзгарувчи х орқали боғланган бўлади:
r = f(x) – реостат сургичини силжиши
с = f(x) –конденсатор пластинасини ҳаракатланиши
l = f(x) –ғалтак ичида ферромагнит ўзакни ҳаракатланиши
ёритилганлик Е ни нурланиш манбаи ёки қабул қилгичи силжиши оқибатида ҳаракатлагиши;
магнит индукцияси ўзак ҳаракатланганлиги сабабли ўзгаради;
магнит оқими ўзак ёки магнит экрани ҳаракатланганлиги сабабли ўзгаради;
оптик ўлчашда интенсивлик нурланиш манбаи ҳаракатланганлиги сабабли ўзгарадии;
магнит майдон кучланганлиги магнит ўтказгич ва уни элементлари ҳаракатланганлиги сабабли ўзгаради.
Шундай қилиб силжиш қуйидаги параметрлар ва катталиклар ўзгаришига айлантирилиши мумкин: r, c, L. Фт , Нг , Е0 , Е ва бошқалар. У ёки бу физик эффект, ходиса, қонунга қараб бирламчи ўзгарткичлар: реостатли, сиғимли, индуктивликли, электромагнит, оптоэлектрон, иссиқликли, ультратовушли, гидравлик ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |