Фани бўйича маърузалар матни


Узунликнинг штрихли ўлчовлари


Download 482.46 Kb.
bet33/36
Sana31.01.2024
Hajmi482.46 Kb.
#1828835
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36
Bog'liq
Фани бўйича маърузалар матни-fayllar.org-1

3. Узунликнинг штрихли ўлчовлари.
Штрихли ўлчовлар деб шундай ўлчовларга айтиладики, уларда маълум бирликларда ёки уларни улушларида ифодаланган ўлчам, мос икки штрих – белги орасидаги масофага тенг бўлади.

Уларга тўсинсимон штрихли ўлчамлар, ўлчовчи чизғичлар ва бошқалар киради.


Ҳозирги вақтда штрихли метр эталони сифатида ҳалқаро намуна қабул қилинган. У – Х шаклидаги кўндаланг кесимга эга эталон штрихли платинкадир. Шундай шакл максимал қаттиқликда минимал массани таъминлайди. Иккала учининг минимал деформацияланувчи силлиқланган марказий текислигининг ўртасида 0.5 мм интервал билан учта вертикал чизиқ чизилган. 1м узунлик 0 ºС ҳароратда ўрта штрих ўқлари ораси билан аниқланади.
Бу штрихларга перпендикуляр равишда ўлчов ўқи бўйлаб иккита штрих чизилган ва бу штрихлар бир – биридан 0.2 мм масофада жойлашган. Намунавий штрихли ўлчовлардан метр ўлчами ишчи штрихли ўлчовларга ва ўлчовчи асбобларга узатилади.
Ишчи штрихли ўлчовлар станок ва асбоблар бевосита шкаласи сифатидаги ишлатилади. ГОСТ 12069 – 78 бўйича штрихли ўлчовлар конструктив белгиларига қараб узунликнинг намунавий эталон ўлчови сифатида, ҳамда станок ва асбобларнинг шкаласи (2 – расм) сифатида ишлатилиши мумкин.


4. Ишчи штрихли узунлик ўлчовлари.
Ўлчаш металл чизғичлари – ишчи штрихли ўлчовлар бўлиб, ўлчанаётган ўлчамни ўлчов шкаласи билан бевосита солиштиирш йўли орқали геометрик катталикларни ўлчаш учун мўлжалланган. Чизғичлар 150, 300, 500 ва 1000 мм узунликларда тайёрланади.

Юқори ўлчаш чегарасини 150 ва 300 мм бўлган чизғичлар иккита шкалага, юқори ўлчаш чегараси 500 ва 1000 мм бўлганлари эса битта шкалага эга.


1000 мм гача узунликдаги чизғичлар қалинлиги 0.4 дан 0.6 мм гача, 1000 мм узунликдаги чизғич қалинлиги эса 0.8 – 1.0 мм га тенг. Чизғичлар бўлим қиймати 1.0 ва 0.5 мм.
Шкалани жами узунлиги бўйича хатолиги, шкала бошидами ёки охиридами икки кетма – кет штрих орасидаги масофа 0.4 – 0.6 мм га тенг. Агар детални ўлчанаётган элементи ўткир учларга эга бўлса, ўлчаш хатолиги амалда 1 мм ни ташкил этади. Металл ўлчаш чизғичларининг қиёслаш усул ва воситалари ГОСТ 8.222 – 76 да белгиланган.
Тасмасимон штрихли ўлчовларга металл рулетка мисол бўлади. Улар машинасозликда ва саноатнинг бошқа соҳаларининг нисбатан унча аниқ бўлмаган ўлчашларида ишлатилади. Рулетка ўлчаш шкаласига эга металл тасма ва тасмани ўраш учун барабандан иборат. Тасма барабан билан бирга герметик корпусга жойлаштирилган. Тасмани меъёрланган томонига миллиметрли, сантиметрли, дециметрли ва метрли штрих бўлимлари белгиланади.


Download 482.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling