Фани номи : Дала материалларни йиғиш ва қайта ишлаш
Олтингугуртнинг минерал шакллари
Download 25.72 Kb.
|
5 Кимёвий таҳлил
- Bu sahifa navigatsiya:
- Темирнинг минерал шакллари.
- Марганецнинг минерал шакллари.
- Кремнеземнинг минерал шакллари.
1. Олтингугуртнинг минерал шакллари. Олтингугурт чўкинди таркибида сульфатли ва сульфидли минераллар шаклида, органик моддалар таркибида ва соф ҳолда учраши мумкин.
Олтингугуртнинг ялпи миқдори жинс намунасининг сода ва селитра билан аралашмаси суюқлантириб ёки сода ва рух оксиди билан аралашмаси эритилиб аниқланади. Бунда сульфидли олтингугуртнинг барча турлари SO3 гача оксидланади. Кейинчалик у ВaCl2 ёрдамида чўкмага ўтказилади, массаси ўлчаниб, соф олтингугурт миқдори ҳисоблаб топилади. Олтингугуртнинг турли минерал шаклларини аниқлаш учун Э.А.Остроумов усулидан фойдаланилади. Бу усул махсус адабиётларда тўла ёритилган. Темирнинг минерал шакллари. Таркибида темир бўлган минералларнинг сони жуда кўп. Улар сув миқдори турлича бўлган темир оксидлари: гематит, гетит, гидрогетит; сульфидли минераллар: пирит, марказит, мельниковит; карбонатли минераллар: сидерит, анкерит ҳамда турли-туман силикатлардан иборатдир. Тоғ жинсидаги ялпи темир миқдори намунани H2SO4 иштирокида плавик кислотаси билан парчалаш орқали аниқланади; қолдиқ калий пиросульфати билан суюқлантирилади, қотишма 5% ли H2SO4 да эритилади. Эритмадаги темир ҳажмий ёки колориметрик усуллар ёрдамида аниқланади. Темир оксидлари, сульфатлари, сульфидлари, карбонатлари ва бошқалар турли усуллар ёрдамида аниқланади. Марганецнинг минерал шакллари. Чўкиди жинсларда марганецнинг минерал шакллари темирникига ўхшаш бўлади. Тоғ жинсларида бу элемент миқдорининг жуда кам бўлиши туфайли (0,1-0,2%) унинг минерал шаклини кимёвий усуллар ёрдамида аниқлашнинг ҳозирча имкони йўқ. Кремнеземнинг минерал шакллари. Чўкинди жинсларда кремнезем уч хил шаклда бўлиши мумкин: 1) терриген ва аутиген генезисли силикатли минераллар таркибида; 2) кварц, халцедон ва б. шаклдаги кристалли эркин кремнезем минераллари ҳолатида; 3) сувли опал каби аморф ҳолатда. Кремнеземнинг тоғ жинсидаги ялпи миқдори сода қўшиб суюлтириш ва кейин SiO2 ни ажратиб олиш орқали аниқланади. Аморф SiO2 содали сўриш орқали аниқланади. Кварц эса тоғ жинсидаги кислотада энг қийин эрувчи минерал бўлганлиги туфайли уни аниқлайдиган усул бутун тоғ жинсини эритишга асосланган. Тоғ жинсида ҳам опал, ҳам кварц бўлганда улар битта намуна қисмларидан алоҳида-алоҳида аниқланади. Download 25.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling