Фанидан амалий машғулотларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар
Download 1.74 Mb.
|
МТА amaliyot boyicha korsatmalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дастурлаш асослари Дастурлаш учун дастлабки маълумотлар
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТОШКЕНТ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ФАКУЛЬТЕТИ МАЪЛУМОТЛАР ТУЗИЛМАСИ ВА АЛГОРИТМЛАР фанидан амалий машғулотларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар (топшириқлари билан) ТОШКЕНТ – 2011 Муаллиф: АТДТ кафедраси доцентлари, т.ф.н. Худайбердиев М.Х., Акбаралиев Б.Б. Тақризчилар: т.ф.д., проф. Нишанов А.Х. т.ф.н. Хусаинов Н.О. Муаллифлар: М.Х.Худойбердиев, Б.Б.Акбаралиев Мундарижа
К и р и ш 4 Дастурлаш асослари 6 С++ муҳитида дастурлаш 14 1-амалий машғулот. Маълумотларни стандарт турлари. Оддий ва мураккаб турдаги маълумот тузилмаси 28 2-амалий машғулот. Векторлар, массивлар, ѐзувлар ва жадваллар 50 3-амалий машғулот. Чизиқли маълумотлар тузилмаси стеклар, навбатлар, деклар устида амаллар бажариш 77 4-амалий машғулот. Чизиқсиз маълумотлар тузилмаси. Боғланган рўйхатлар. Дарахтсимон маълумотлар тузилмаси 86 5-амалий машғулот. Қидирув усуллари 107 6-амалий машғулот. Маълумотларни саралаш 117 Мураккаб топшириқлар 128 Фойдаланилган адабиѐтлар 129 Муаллифлар: М.Х.Худойбердиев, Б.Б.Акбаралиев Кириш
Маълумотлар тузилмаси ва алгоритмлар ҳақидаги тушунчага эга бўлмай туриб бирор-бир жиддий дастурий маҳсулот ишлаб чиқиб бўлмайди. Эпиграфда келтирилган мазмун буни тасдиқлайди. Ушбу ўқув қўлланманинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат: Маълумот тузилмаси қандай шаклларга эга, хотирада физик шаклда қандай ифодаланади, яъни “ичкарида” қандай шаклантирилади ва мантиқий даражада ҳамда қандай амалга оширилади, яъни мазкур тузилма дастурлаш тилларида қандай амалга оширилади; Унинг устида бажариладиган физик ва мантиқий амаллар; Алгоритмни ишлаб чиқишда тузилмали ѐндашувни аҳамиятини ѐритиб бериш, қизиқарли масалаларда алгоритмни шакллантириш тартибини кўрсатишдан иборат. ЭҲМ хотирасининг барча синфлари учун маълумотлар тузилмасининг физик ва мантиқий ифодалаш ҳақида батафсил маълумот маълумотлар тузилмасини туркимларга ажратилган ҳолда келтирилган: оддий, статик, ярим статик, динамик ва ҳ.к. Етарлича миқдордаги алгоритмларда бажариладиган энг асосий (муҳим) амаллар процедура ва функция шаклида ифодаланиб, С++ дастурлаш муҳитидаги дастурий кўрсатмалар келтирилган. Муаллифлар: М.Х.Худойбердиев, Б.Б.Акбаралиев Буларни амалдаги тадбиқида талабалар ѐки дастурчиларнинг шахсий тажрибалари асосида қайта ишлаб чиқилади.
Муаллифлар: М.Х.Худойбердиев, Б.Б.Акбаралиев Дастурлаш асослари
ўзига хос хусусиятлари (тавсиф, аниқлашлар, дастур талабини шакллантириш); алгоритмни ишлаб чиқиш; кодлаш; дастурни ишга тушириш; тестдан ўтказиш (фойдаланиш даражаси ѐки ...). Ўзига хос хусусиятлари – дастурлашнинг энг асосий босқичларидан бири бўлиб, бошланғич ахборот элементларини тўғри шакллантириб олинади. Бу эса яхши натижа учун тўғри дастлабки қадам бўлади. Алгоритмни ишлаб чиқиш – дастурлаш мақсадига эриштирувчи амаллар кетма-кетлигини тўғри ва энг қисқа йўл орқали шакллантириш босқичидир. Кодлаш – аниқ талаблар асосида шакллантирилган алгоритмни машинага ўқитиш учун бирор дастурлаш муҳитидаги тили орқали ѐзилади. Дастурни ишга тушириш – бунда ишлаб чиқилган дастурни ишга тушириб хатоликлардан холи қилиш жараѐнидир. Хатоликларни икки тури мавжуд: синтактик (дастур матнида учрайдиган) ва алгоритмик. Синтактик хатони аниқлаш бир мунча енгил. Чунки, аксарият ҳолларда уни дастурлаш тили ўзи аниқлайди. Алгоритмик хатони аниқлаш мураккаб бўлиб, катта лойиҳали дастурларда янада мураккаблаши кетади. Сабаби бунда дастур хатосиздек ишлайди. Муаллифлар: М.Х.Худойбердиев, Б.Б.Акбаралиев Тестдан ўтказиш – ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотни фойдаланувчилар оммасига қулай шаклда тақдим этиш. Бу муҳим босқич бўлиб, дастурнинг интерфейсидан тортиб, киритиладиган ўзгарувчилар ва бошқа томонларини аниқ ҳамда тушунарли бўлиши зарур. Бу жараѐнда олинган натижалар орқали дастурнинг тўғри ѐки нотўғрилигини ишлаѐтганлиги аниқланади. C++ даги асосий амаллар:
Муаллифлар: М.Х.Худойбердиев, Б.Б.Акбаралиев
Download 1.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling