Фанидан маърузалар матни


Download 1.15 Mb.
bet56/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

Ташкилий маданият – ташкилот аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи ва уларнинг жамоавий билимлари ва тажрибасининг ифодаси ҳисобланган меъёрлар, қоидалар ва анъаналар йиғиндиси.
Иккинчидан, ташкилотнинг кундалик фаолият кўрсатишида мутаассиблик (routines) муҳим ўрин тутади. Бу ўринда мутаассиблик «ҳаракатни уни мунтазам такрорлаш орқали эсда сақлаб қолиш» (remember by doing) сифатида белгиланади. Мутаассиблик ташкилот аъзолари ичида ахборот алмашувини таъминлашда марказий ўрин тутади: у уларнинг хабарни олиш, талқин этиш, ифодалаш ва узатиш қобилиятининг асосида ётади. Ҳар бир ташкилот ўзининг ташкилий «диалектига» эга, ҳеч бир ташкилотда «соф» ўзбек тилида ҳам, «соф» рус тилида ҳам гаплашилмайди.
Бундан ташқари, агар назорат тадбири мутаассиблик хусусиятига эга бўлса, назоратни амалга ошириш анча енгиллашади. Университет ҳаётидан мисол келтирган ҳолда таъкидлаш мумкинки, талабалар давоматининг мутаассиблик хусусияти (семинар бошида ёки охирида) фақат шу гал давоматни текширишни эсларидан чиқаришига умид қилиш билан асосланган дарс қолдиришларнинг олдини олади. Демак, ташкилот ичида ахборот асимметриясини пасайтириш ва назоратни осонлаштириш орқали «принципал-агент» муаммосини ҳал этишга кўмаклашган ҳолда мутаассиблик айни пайтда унинг аъзолари ўртасида юзага келган ўзаро муносабатларнинг такрорланишига олиб келади.
Берилган траектория бўйича ҳаракат ташкилий маданият ва мутаассибликлар асосида «принципал» ва «агент» ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг маълум хилига эга бўлиниши ва мустаҳкамланишини назарда тутади. Шунинг учун ташкилий ривожланишнинг бошланғич нуқтаси ҳисобланган вазиятни билиш лозим – у бошда кейинги эволюциянинг барча вариантларини ўзида мужассамлантиради. Чунки «беқарор муҳитда унитар фирма трансакция харажатларини тежаш нуқтаи назаридан жуда ёмон кўрсаткичларга эга, лекин у барқарор шароитдаги мослашувчан ташкилий тузилмага эга бўлган фирмага нисбатан самарали ва чидамли» бўлиши мумкин. Демак, беқарорлик шароитида шаклланган ва фирманинг кейинги ривожланишини белгилаб берган фирманинг ички тузилиши ташқи муҳит барқарорлашадиган келажакдаги йўқотишларни белгилаб беради. Пародокс шундан иборатки, узоқ муддатли истиқболда қисқа муддатли истиқболда оптимал бўлмаган тузилма фойдали бўлиб чиқиши мумкин. Айнан ушбу ҳолатни дастлабки босқичда йўқотишларга олиб келган ва кейинги босқичларда устунликни таъминлаган ўз эволюциясини интеграциянинг юқори даражаси ва тузилмани марказлаштиришдан бошлаган Япония фирмаларининг урушдан кейинги ривожланиши мисолида кўрсатиш мумкин.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling