Фанидан маърузалар матни


Трансакция харажатларининг ординалистик назарияси асосида ташкилий тузилмаларни амалий таҳлил қилиш


Download 1.15 Mb.
bet63/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

10-БОБ. ТАШКИЛОТНИ АМАЛИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ НАЗАРИЯЛАРИ

10.1. Трансакция харажатларининг ординалистик назарияси асосида ташкилий тузилмаларни амалий таҳлил қилиш


10.2. Фирманинг баланси унинг таркиби тўғрисидаги ахборот манбаи сифатида
10.3. Фирма ичидаги низоларни таҳлил қилиш ва уларни келишувлар назарияси асосида ҳал этиш

Мавжуд ташкилий тузилмани таҳлил қилишга нисбатан институционал ёндашувнинг идеал типлар усулини татбиқ этиш энг барқарор унсурларни ажратишга ва ташкилот ичида юз бераётган жараёнларни тушунишга кўмаклашади. Муайян ташкилот ҳолатини текшириш ва муайян амалий ташкилий муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда институционал ёндашув билан бир қаторда, трансакция харажатлари назарияси, келишувлар назарияси ва мулкчилик ҳуқуқлари назариясини ҳам бемалол амалий қўллаш мумкин.


10.1. Трансакция харажатларининг ординалистик назарияси асосида ташкилий тузилмаларни амалий таҳлил қилиш


Трансакция харажатларини ўлчашдаги қийинчиликлар муайян иқтисодий таҳлил учун асосий тўсиқлардан бири ҳисобланади. Биринчи галда трансакция харажатлари барча хиллари пул эквивалентида баҳоланиши мумкинми деган савол очиқлигича қолмоқда. Ҳатто трансакцияни амалга ошириш учун вақт сарфини пул эквивалентида ифодалашнинг оддий тадбири ҳам кўплаб ҳолатларда трансакциянинг (масалан, музокаралар юритишнинг) у ёки бу жиҳатларини таъминлашга ихтисослашган воситачиларнинг йўқлиги туфайли такомиллашмаган. Шунингдек, илгари ишончга эга бўлган шерикнинг оппортунистик хатти-ҳаракати ёки мулкчилик ҳуқуқларининг ҳимояланмаганлиги муносабати билан юзага келадиган руҳий сиқилиш туфайли харажатларни пул шаклида баҳолашга уринишда унданда каттароқ мураккабликлар пайдо бўлади.
Трансакция харажатларини ўлчаш ўтган аср охирида фойдалиликни ўлчаш юзасидан мунозаралар жараёнида қўйилган муаммога ўхшаш муаммони келтириб чиқаради:

Мунозаралар чоғида фойдалиликни ўлчашнинг кардинал усулига муқобил вариант сифатида Ж.Эжуорт ва И.Фишер фойдалиликнинг турли даражалари нисбатини аниқлаш ва уларнинг мутлақ миқдорини баҳолашга нисбатан даъволардан бош тортишдан иборат бўлган ординалистик ёндашувни таклиф этишди. Трансакция харажатлари назарияси ҳам ушбу йўналишда ривожланмоқда. Иқтисодий ташкилотларни қиёсий таҳлил қилишда ҳеч қачон алоҳида олинган ташкилий шакллар тадқиқ этилмайди, улар фақат мавжуд муқобил вариантларга нисбатан кўриб чиқилади.
Турли шартномаларда ва ташкилий контекстларда юзага келадиган трансакция харажатларини таққослаш уларнинг миқдорини экспертиза йўли билан баҳолаш орқали чегаралаш имконини беради. Турли вариантларга аниқликларкиритиш трансакция харажатларини пул шаклида ўлчашнинг такомиллашмаган усулларидан бош тортиш имконини беради. У ҳолда муайян битимни амалга оширишнинг оптимал шаклини танлаш алгоритми иккита босқични ўз ичига олади. Биринчи босқичда турли хилдаги: классик, неоклассик ва имплицит шартномалардан фойдаланишда юзага келадиган трансакция харажатлари таққосланади.

Агар, эксперт баҳоларга кўра, энг кам харажатлар имплицит шартномалардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса, у ҳолда иккинчи босқичда унитар, холдинг, мультидивизионал ва аралаш каби муқобил ташкилий тузилмалар доирасида юзага келадиган трансакция харажатларини таққослаш мумкин.
Умумий кўринишда (битимнинг муайян шартларини ҳисобга олмасдан туриб) шартноманинг учта тури қиёсий устунликларини, О.Уильямсон фикрига кўра, қуйидагича тарзда намоён этиш мумкин (10.1-жадвал).

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling