Фанидан маърузалар матни


Download 1.15 Mb.
bet40/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

7. Мулк-акция. Жамиятнинг кўп сонли иштирокчилари нафақат унинг хўжалик фаолияти натижалари учун жавобгарликнинг, балки бошқарувчилар томонидан иштирокчилар ишончининг суиистеъмол қилиниши имкониятининг ҳам тақсимланишини юзага келтиради. Янги ижтимоий-иқтисодий рол пайдо бўлади: назоратчи – хўжалик жамиятига нисбатан алоҳида функцияларни: жамият мол-мулки ва даромадларининг тасарруф этилиши устидан назоратни амалга оширувчи унинг иштирокчиси.

Назоратчининг шахсий мақсади хўжалик жамиятини капиталлаштиришнинг ўсишига эришишдан иборат.

Акциядор. Жозибадорлигини йўқотаётган бизнесдан чиқиш ҳам хўжалик жамиятларининг фаолияти билан боғлиқ хатарларни соддалаштириш усули ҳисобланади. Ушбу имконият жамиятда иштирок этишнинг алоҳида воситаси – акцияларнинг пайдо бўлиши билан таъминланади.

Расмий жиҳатдан акциялар ўз эгаларига жамиятга нисбатан мажбурият ҳуқуқларини, хусусан: бошқарув органларида иштирок этиш ҳуқуқи, жамият фойдасининг бир қисмини олиш ҳуқуқи ва жамият тугатилган тақдирда унинг мол-мулкининг бир қисмига эга бўлиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғозларни ўзида намоён этади.

Бироқ ушбу ҳуқуқлар кўп жиҳатдан деклоратив ҳисобланади. Бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини фақат акцияларнинг катта миқдордаги пакетларига эгалик қилувчи акциядорлар – мажоритарийлар амалга оширишлари мумкин. Жамият тугатилган тақдирда унинг мол-мулкининг бир қисмини олиш ҳуқуқини эса амалга оширишнинг иложи йўқ: жамиятга нисбатан акциядорлар уларнинг талаблари ижро этиш учун қолган барча шахслар қондирилганидан кейин қабул қилинадиган сўнгги навбатдаги кредиторларни ўзида намоён этишади.

Акциядорларининг компаниядан чиқиши туфайли юзага келган унинг акциялари курсининг тушиб кетиши янги инвестицияарни жаб этиш имкониятини кескин пасайтиради.

Акциядорнинг шахсий мақсади муайян компанияни капиталлаштиришнинг ўсиши эмас, балки ўзига тегишли акциялар пакетларининг курс қийматидан ютишдан иборат. Ушбу мақсадга акциялар бозор котировкаларининг ўзгариши тенденцияларини доимий равишда кузатиш орқали эришилади. Бу эса, ўз навбатида, акциядор ижтимоий-иқтисодий миссиясининг амалга оширилишига олиб келади. Унинг саъй-ҳаракатлар туфайли сармоя ҳаракатининг тезлиги кескин ошади.



Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling