Фанидан маърузалар матни


Сотиш тўғрисидаги шартнома ва


Download 1.15 Mb.
bet42/92
Sana20.12.2022
Hajmi1.15 Mb.
#1034533
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92
Bog'liq
IQTISOD

8.2. Сотиш тўғрисидаги шартнома ва

ёллаш тўғрисидаги шартнома


Қайси институционал доиралар инсонларнинг «табиий» («табиат» билан шартланган) хатар ва ноаниқликларга бўлган муносабатларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шартномалар тузиш имконини беради? Ушбу институционал доиралар битим томонларидан бирига ўзаро ҳамкорлик натижаларига «табиий омиллар» таъсиридан қатъи назар кафолатланган даромад олиш ҳуқуқини қўлга киритиб, хатардан воз кечиш имкониятини берувчи ёллаш тўғрисидаги шартномада белгиланади. Бироқ бунда шартноманинг хатарга қарши бўлган томони вазият қулай тус олган ҳолларда катта даромад олиш учун эътирозлардан воз кечади.
«Ёллаш тўғрисидаги шартнома» атамаси ёлланма ходим ва иш берувчининг ўзаро ҳамкорлиги моделидан келиб чиқиб, унда шу нарса назарда тутиладики, ёлланма ходим – хатарга қарши, иш берувчи эса хатарга нисбатан бетараф. Бозор конъюнктураси ва ёлланма ходим ишлаб чиқарадиган маҳсулотга бўлган талаб қандай бўлишидан қатъи назар, у меҳнати учун қатъий белгиланган мукофотни олади. Бунда шартноманинг ўзида қайси ҳаракатларни амалга оширганлик учун ёлланма ходим мукофот олиши аниқ кўрсатилмайди, ҳаракатлар хусусияти «табиий» омиллар билан шартланган у ёки бу вазият содир бўлишидан келиб чиқади. Амалда ёллаш тўғрисидаги шартнома фақат ёлланма ходимнинг иш берувчининг қарорларига бўйсуниши зарурлигини қайд этади.
Энди юқорида айтилганларни қатъийроқ шаклда намоён этамиз. Шартнома тузиш палласида унинг амалга оширилишига шартнома иштирокчиларининг назорати остида бўлмаган еi воқеалар таъсир кўрсатиши маълум, дейлик. Шу билан бирга ушбу рi воқеаларнинг содир бўлиши эҳтимоли ҳам маълум. У ҳолда ёллаш тўғрисидаги шартномани тузишда иш берувчи томонидан ёлланма ходим шартноманинг амалга оширилиши палласида қандай еi воқеа содир бўлишига қараб бажариши учун хi вазифани танлаш тартиби тафсирланади. Ёллаш тўғрисидаги шартномада бутун Х вазифалар йиғиндиси ҳақида келишиб олинади, шулардан иш берувчи, бунда ўзининг фойдалилик функциясини максималлаштирган ҳолда хi ни танлаши мумкин. Яъни ёллаш тўғрисидаги шартнома деб Х вазифалар йиғиндисининг унда функциянинг максимал қиймати
EU[plxl(el) + p2x2(e2) + ...+pkxk(ek)],

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling