Фанидан маърузалар матни


Экспериментнинг режа-дастурини ишлаб чиқиш


Download 1.01 Mb.
bet15/37
Sana24.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1055231
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37
Bog'liq
ИТМ маруза матн

2. Экспериментнинг режа-дастурини ишлаб чиқиш

Экспериментнинг режа-дастури - эксперименталь тадқиқотлар методологиясининг асосидир.
Режа-дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • тадқиқот мавзусининг номи ва ишчи гипотезанинг мазмун-моҳияти;

  • эксперимент методикаси ва уни бажариш учун керакли бўлган материаллар, приборлар, қурилмалар ва ш.к. рўйхати;

  • бажарувчилар рўйхати ва улар ишининг календарь режалари;

  • экспериментни бажаришнинг сметаси.

Эксперимент методикаси – эксперименталь тадқиқотларни мақсадга мувофиқ равишда ўтказиш методлари ва усулларининг мажмуасидир. Умумий ҳолда у қуйидагиларни қамраб олади:

  • экспериментнинг мақсади ва вазифалари;

  • омиллар ва уларни ўлчаш даражаларини танлаш;

  • ўлчаш воситаларининг турлари ва зарур миқдордаги ўлчашлар сонини асослаш;

  • экспериментнинг мазмуни ва ўтказиш тартибининг баёни;

  • эксперимент натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усулларини асослаш.

Экспериментнинг мақсади ва вазифалари ишчи гипотеза ва мос назарий ишланмаларни таҳлил этиш асосида аниқланади. Вазифалар аниқ-равшан, уларнинг сони катта бўлмаслиги керак: оддий экспериментда - 3-4та, комплекс экспериментда эса 8-10та вазифа белгиланади.
Тадқиқ этилувчи жараён ёки объектга таъсир этувчи омилларни танлаш ишчи гипотезага мос ҳолда назарий ишланмаларни таҳлил этиш асосида малга оширилади. Дастлаб ўтказиладиган эксперимент учун муҳимлиги даражасига қараб барча омиллар қаторга териб чиқилади, сўнгра уларнинг асосийлари ва иккиламчилари ажратилади. Омиллар сони кичик (3 тагача) бўлганда уларнинг муҳимлик даражаси яккаомилли эксперимент бўйича аниқланади (бошқа омиллар ўзгармас бўлгани ҳолда битта омил ўзгаради.) Омиллар сони катта бўлганда кўпомилли таҳлил қўлланилади.
Ўлчов воситалари экспериментнинг мақсади ва вазифаларига, ўлчанувчи кўрсаткичларининг характерига ва талаб этилувчи аниқликка қараб танланади. Одатда, стандарт, оммавий равишда ишлаб чиқарилувчи (ўзимизда ёки ҳорижда) ўлчов воситалари ишлатилади. Айрим ҳолларда ноёб ўлчов приборлари ва аппаратлари яратилади.
Ўлчов техникасининг назарий ва физик асослари, физик қийматларни ўлчаш методлари махсус адабиётлар ва стандартларда келтирилади.
Экспериментнинг мазмуни ва ўтказиш тартиби – методиканинг марказий қисми ҳисобланади. Унда экспериментни ўтказиш муфассал тарзда лойиҳаланади:

  • кузатиш ва ўлчамларни ўтказишнинг тартиби (кетма-кетлиги) тузилади;

  • экспериментни ўтказиш учун танланган воситаларни эътиборга олган ҳолда ҳар бир операция алоҳида батафсил баён этилади;

  • операцияларнинг сифатини назорат қилишда қўлланилувчи методлар баён этилади;

  • кузатиш ва ўлчашлар натижалари қайд этиб борилувчи журнал ишлаб чиқилади.



Эксперимент натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш усуллари методиканинг қисми ҳисобланади. Эксперимент натижалари яққол тасаввур ва қабул қилинадиган шаклга келтирилиши зарур (жадваллар, графиклар, номограммалар ва ш.к.); бундай шаклда натижаларни таққослаш ва таҳлил қилиш қулай бўлади.
Ишлов беришнинг математик методларига алоҳида эътибор қаратилади эмпирик боғлиқликларни аниқлаш, омиллар ва чиқиш параметрлари орасидаги боғлиқлик (алоқа)ларни аппроксимациялаш, мезонлар ва ишончли интервалларни белгилаш кабилар шулар жумласидандир.
Эксперимент методикаси ишлаб чиқилгандан сўнг эксперименталь тадқиқотнинг ҳажми ва меҳнат сарфи аниқланади. Улар назарий ишланмаларнинг чуқурлигига, қабул қилинган ўлчов воситаларининг характеристиларига (аниқлиги, ишончлилиги, тезлиги ва ш.к.) боғлиқ бўлади. Тадқиқотнинг назарий қисми қанча аниқ шакллантирилган бўлса, экспериментнинг ҳажми ва меҳнат сарфи шунча кичик бўлади.
Табиийки, экспериментнинг ҳажми ва меҳнат сарфи унинг турига боғлиқ бўлади. Дала синовлари энг катта меҳнат сарфи талаб этади.


Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling