Фанидан маърузалар матни
Download 1.01 Mb.
|
ИТМ маруза матн
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7-Маъруза МАВЗУ: ЭКСПЕРИМЕНТ НАТИЖАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ МЕТОДЛАРИ
- Таянч сўз ва иборалар
Назорат саволлари
1. Экспериментнинг мақсадлари нимадан иборат бўлади? 2. Лаборатория эксперименти нима? 3. Ишлаб-чиқариш эксперименти қандай мақсадларда ўтказилади? 4. Экспериментнинг методологияси қандай босқичлардан ташкил топади? 5. Режа-дастурнималарни ўз ичига олади? 6. Омилларни танлаш қандай бажарилади? 7. Ўлчов воситалари қандай танланади? 8. Эксперименталь тадқиқотлар қандай қоидалар асосида ўтказилади? 9. Эксперимент методикаси нима? 10. Эксперимент натижаларини қандай тарзда қайта ишлаш талаб этилади? 7-Маъруза МАВЗУ: ЭКСПЕРИМЕНТ НАТИЖАЛАРИГА ИШЛОВ БЕРИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ МЕТОДЛАРИ Режа:
Ўлчашлар натижаларини график тасвирлаш методлари. Эмпирик формулаларни танлаш методлари. Назазарий-эксперименталь тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш, хулоса ва таклифларни тайёрлаш. Ҳисоблаш эксперименти. Таянч сўз ва иборалар: тўғри чизиқли координаталар системаси, аппроксимацияловчи эгри чизиқ, координаталар тўри, тенг ўлчамли координаталар тўри, масштаб, график, эмпирик формула, аналитик формула, анализ, адекватлик (мослик) мезони, ҳисоблаш эксперименти, сонли методлар назарияси, тест ҳисоблари. Ўлчашлар натижаларини график тасвирлаш методлари График тасвир эксперимент натижалари ҳақида яққол тасаввур ҳосил қилиш, тадқиқ этилаётган жараённинг физик моҳиятини яхшироқ тушуниш, функциональ боғлиқликни аниқлаш ва унда минимум ёки максимумни белгилаш имкониятини беради. Ўлчашлар натижаларини график тасвирлаш учун кўп ҳолларда тўғри чизиқли координаталар системасидан фойдаланилади. х ўқи бўйича омилнинг х1, х2, …..хn, қийматлари қўйилади, у ўқи бўйича эса чиқиш параметрининг уларга мос келувчи у1, у2, …, уn қийматлари белгиланади. Агар {х1, у1}, {х2, у2}, …, {хn, уn} нуқталар кесмалар билан туташтирилса, у=f(x) функциясини эксперименталь қийматлари бўйича характерловчи синиқ эгри чизиқ-1 ҳосил бўлади. Ушбу эгри чизиқ барча эксперименталь нуқталарга яқин ўтувчи 2-силлиқ эгри чизиқ билан аппроксимацияланади. 7.1-расм. у=f(х) боғлиқликнинг график тасвири: 1 – бевосита ўлчовлар натижалари бўйича қурилган синиқ эгри чизиқ; 2 – аппроксимацияловчи силлиқ эгри чизиқ Айрим ҳолларда графикдаги 1-2 та нуқта эгри чизиқдан катта узокликда жойлашган бўлади. Бу ҳолда дастлаб ходисанинг физик моҳиятини таҳлил қилиш керак. Ягар у=f(х) функциянинг бундай кескин сакрашига асос йўқ бўлса, оғишни қўпол хато ёки янглилиш деб қараш мумкин. у=f(х) эксперименталь функциянинг график тасвирига координата турларини танлаш сезиларли таъсир кўрсатади. Улар тенг ўлчамли ёки турли ўлчамли бўлиши мумкин. Тенгўлчамли координата тўрларида ординаталари ва абциссалари тенг шкалага эга бўлади. Турлиўлчамли координата тўрларидан энг кенг тарқалганлари яримлогарифмик (7.2, а-расм), логарифмик (7.2, б-расм), эҳтимолли турларидир. Уларнинг ҳар бири ўзига хос шароитларда қўлланилади. Масалан, яримлогарифмик ва логарифмик координата тўрлари одатда, омилларининг ёки чиқиш параметрларининг ўзгариш интерваллари катта бўлган ҳолларда қўлланилади. Бундан ташқари, улар қўплаб эгри чизиқли функцияларни тўғрилайди. 7.2-расм. Яримлогорифмик (а) ва логарифмик (б) координата тўрлари Графикларнинг чизишда қуйидаги амалий тавчияларни назарда тутиш лозим: графикнинг координата тўри ва масштабини тўғри танлаш керак. Масштаб қанча йирик бўлса, графикдан олинувчи қийматнинг аниқлиги шунча юқори бўлади. Лекин, қоидага кўра графикларнинг ўлчами 200х 150 мм дан ошмаслиги керак. координата ўқлари бўйича масштаб: шундай танланиши керакки, графикнинг эни кичик ёки катта бўлмаслиги керак; график миллиметрли қоғозга чизилса мақсадга мувофиқ бўлади. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling