Фанидан маърузалар матни


Download 1.01 Mb.
bet20/37
Sana24.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1055231
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Bog'liq
ИТМ маруза матн

Назорат саволлари


  1. Эксперименталь тадқиқотларнинг қандай турлари мавжуд?

  2. Экспериментни ўтказиш методологиясининг моҳияти нимадан иборат?

  3. Экспериментнинг режа –дастури нима?

  4. Эксперимент методикаси нималарни ўз ичига олади?

  5. Эмпирик формулалар қандай танланади?

  6. Ҳисоблаш эксперименти деганда нимани тушунасиз?

  7. Ҳисоблаш экспериментининг технологик цикли нималарни ўз ичига олади?

  8. Ҳисоблаш эксперименти қайси соҳаларда ва қандай масалаларни ҳал этишда қўлланилади?

  9. Ишчи гипотезани эксперимент натижалари билан солиштирганда қандай вазиятлар юзага келади?

  10. Ўлчаш натижаларини график тасвирлаш қандай амалга оширилади?

8-Маъруза
Мавзу: ЭКСПЕРИМЕНТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ОРҚАЛИ МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАШТИРИШ
Режа:
1.Техник объектларнинг кибернетик модели.
2. Эксперементни режалаштиришдаги асосий тушунча ва моделлар.
3. Экспериментни режалаштиришда омиллар даражасини танлаш.
4. Тўлиқ омилли эксперимент. Математик моделни олиш.
5. Эксперимент натижаларига ишлов бериш.
6. Чала омилли эксперимент. Тизим ракциясининг сирти бўйича тик чиқиш.

Таянч сўзлар ва иборалар: Техник объект, кибернетик модель, стохастик, унверсаллик, омиллар фазоси, кибернетик тизим, жавоб функцияси, жавоб сирти, вариация интервали, омилларнинг асосий (нолинчи) даражаси, тўлиқ омилли эксперимент, режалаштириш матрицаси, ортогональ блоклар, рандомизациялаш, оптималлаштириш параметри дисперсияси, моделнинг адекватлилигини текшириш, чала омилли эксперимент, регрессия тенгламалари, тик чиқиш.

1.Техник объектларнинг кибернетик модели

Ёмон ташкил этилган тизимларга мансуб бўлган мураккаб техник объектлар учун, кибернетик модел k+ n+ та кириш (омил)ли ва m та чиқишли (тизим ишлашининг сифат кўрсаткичлари) «қора қути» сифатида тасвирланади.


Хар бир чиқиш параметири у (8.1-расм) киришларнинг назорат қилинувчи бошқарилувчи қисмининг ҳолатига боғлиқ бўлади, улар к-ўлчовли Х= (х1 , х2, …….., хк) вектор билан аниқланади; киришларнинг назорат қилувчи бошқарилмайдиган қисми n- ўлчамли Z = (z1,z2,…..zn) вектори билан аниқланади; ҳамда -ўлчовли W=(w1,w2, …..,w ) вектори билан аниқланувчи бошқарилмайдиган қисмига боғлиқ бўлади.
Тасодифий характердаги таъсир этувчи параметрларнинг таъсири катта бўлган техник объект стохастик объект ҳисобланади. Уни ўрганиш учун эҳтимоллик назариясининг математик аппаратидан фойдаланилади.
Техник объекти эксперименталь–статистик тадқиқ этишда кириш ва чиқиш параметрлари орасидаги алоқа одатда полином кўринишидаги математик модель воситасида ифодаланади. Унинг коэффицентларини баҳолаш учун техник объектнинг ишлаши жараёнидаги ҳолатини характерловчи статистик материалга эга бўлиш зарурдир.
Бундай ахборот икки хил усулда олиниши мумкин: пассив (суст) эксперимент йўли билан, яъни техник объект ишлашини пассив кузатиш орқали, ёки экспериментни режалаштириш йўли билан, яъни техник объект ишига актив фаол аралашиш орқали ва бошқарилувчи кириш параметрларининг йўл қўйилувчи фазосининг белгиланган нуқталарида тажрибалар ўтказиш орқали.
Ёмон ташкил этилган тизимларга мансуб мураккаб техник объектлар учун пассив эксперимент кенг қўлланилмайди. Экспериментни режалаштириш эса эксперименталь-статистик тадқиқ этиш ва ёмон ташкил этилган мураккаб тизимларни оптималлаштиришда қудратли восита бўлиб ҳисобланади. Экспериментни режалаштириш кўр-кўрона изланишни бартараф этади, тажрибалар сонини сезиларли даражада камайтиради, оқибатда, эксперимент ўтказиш ҳаражатлари ва муддатлари қисқаради ва математик моделларни олиш имкониятини беради.
Экспериментни режалаштириш методларининг асосий афзаллиги уларнинг универсаллигидир, яъни тадқиқотларнинг кўплаб соҳалари учун яроқлигидир: металлшунослик ва металургия, машинасозлик ва материалларга ишлов бериш, химия ва химиявий технология, медицина ва биалогия, электроника ва ҳисоблаш техникаси ва шу каби соҳаларда.


W1 W2 … We


X1 Y1

X2 Y2


. .
Xk Ym
Z1 Z2 ……… Zn

8.1-расм. «Қора қути»: х1 , х2, …….., хк-назорат қилинувчи бошқарилувчи кириш параметрлари; z1,z2,…..zn назорат қилинувчи бошқарилмайдиган кириш параметрлари; w1,w2, …..,w назорат қилинмайдиган кириш параметрлари

Экспериментни режалаштиришнинг замонавий статисик методларини ишлаб чиқиш йўналишида Фишер, Бокс ва Уилсон, В.В.Налимов ва бошқа олимлар самарали тадқиқотлар олиб борганлар.




Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling