ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ
«БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШИ»
КАФЕДРАСИ
“Илмий тадқиқот методологияси”
фанини ўрганишда қўлланиладиган
АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Фойдаланиладиган асосий дарсликлар, ўқув қўлланмалар,
электрон таълим ресурслари ва қўшимча адабиётлар
РЎЙХАТИ
Магистратура бўлимининг 5А340203 “ИОК” мутахаcсислиги учун мўлжалланган
Фарғона - 2018
Ушбу “Илмий тадқиқот методологияси” фанини ўрганишда қўлланиладиган “АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР” ва фойдаланиладиган асосий дарсликлар, ўқув қўлланмалар, электрон таълим ресурслари ва қўшимча адабиётлар РЎЙХАТИ мавжуд маърузалар матнига қўшимча сифатида ёзилган бўлиб, у бўлажак магистрларга фаннинг назарий қисмини чуқурроқ ўзлаштиришларида ёрдам беради.
Мазкур услубий ишланма магистратуранинг 5А340203 “Инфратузилма объектларини қуриш” мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган.
Муаллиф: т.ф.н., доц. Й.М.Махкамов
АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Академизм - илмий ва таълим фаолиятидаги соф назарий йўналиш.
Аксиома - 1) бирор назариянинг шу назария бошқа қоидаларини исботлаш асосида ётувчи илк, бошланғич қоида, бунинг миқёсида у (бошланғич ҳолат) исботларсиз қабул қилинади; 2) исботлаш талаб этилмайдиган соф ҳақиқат.
Актуаль - долзарб, ҳозирги вақт учун аҳамиятли.
Алгоритм - 1) қатъий белгиланган қоида бўйича татбиқ этиладиган операциялар тизими, у тадрижий равишда бажарилгандан сўнг қўйилган масалани ечимга олиб келади; 2) бошланғич берилганларни изланаётган натижага келтирувчи моҳиятни белгиловчи ва операциялар кетма-кетлигининг ифодаси.
Альтернатива – муқобиллик - бир-бирини инкор этувчи икки имкониятдан бирини танлаш зарурати.
Do'stlaringiz bilan baham: |