Фанидан маърузалар матни


Download 1.01 Mb.
bet27/37
Sana24.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1055231
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37
Bog'liq
ИТМ маруза матн

ТЕСТЛАР ТЎПЛАМИ
5А340203 “ИОК” магистратура мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар учун "Илмий тадқиқот методологияси" фанидан тест саволлари

1. “Modele” сўзининг маъноси нима?


А. Андаза, қолип.
В.* Нусха, шартли образ, схема.
С. Ўлчам, миқёс.
Д. Формула, ифода, символ, белги

2. Фан инсон фаолиятининг қандай соҳаси?


А. Фан – инсон фаолиятининг интеграл соҳаси ҳисобланади.
В. Фан – инсон фаолиятининг дифференциал соҳаси ҳисобланади.
С. * Фан – инсон фаолиятининг бизни ўраб турган олам ҳақидаги объектив ҳақиқий билимларни ишлаб чиқишга бағишланган алоҳида соҳасидир.
Д. Фан-инсон фаолиятининг олам ҳақидаги догматик ва эмпирик билимларни ўрганиш ва қўллашга бағишланган махсус соҳасидир.

3. Фан илмий – техник тараққиётга қандай таъсир кўрсатади?


А.* Фан – илмий – техник тараққиётнинг пойдеворидир.
В. Фан – илмий тараққиётга билвосита таъсир этади.
С. Фан – илмий – техник тараққиётга таъсир этмайди.
Д. Фан – илмий – техник тараққиётга боғлиқ бўлмаган ҳолда ривожланади.

4. Ўзбекистон Республикасида фанни молиялаштиришнинг нечта усули қўлланилади?


А. 3 та. В. 4 та. С.* 5 та. Д. 6 та.

5. Илм-фаннинг вазифаси нимадан иборат?


А. Олам ҳақидаги билимларни тизимлаштириш.
В. Борлиқ ҳақидаги объектив билимларни тўплаш ва тадқиқ этиш.
С. Борлиқ ҳақидаги объектив назарий билимларни тизимлаштириш ва қайта ишлаш.
Д.*Борлиқ ҳақида объектив билимларни ишлаб чиқиш ва назарий тизимлаштириш.

6. Илмий билишнинг умумий методлари нечта гуруҳга бўлинади?


А. 2 та. В.* 3 та. С. 4 та. Д. 5та.

7. Кузатиш нима?


А. Объектни ўрганишида фақат ташқи таъсир кўрсатиб билиш методи.
B. Объектни ўрганишда таҳлил қилиб билиш методи.
С* Объектни ўрганишда унга таъсир этмасдан билиш методи.
D. Объектни ўрганишда синтез қилиб билиш методи.

8. Эмпирик тадқиқот методларига нималар киради?


А. Индукция, дедукция умумлаштириш
B.* Кузатиш, таққослаш, ўлчаш, экспримент
С. Анализ ва синтез, моделлантириш ва формалантириш
D.Тарихийлик, мантиқлик, абстраклаштириш ва умумлаштириш.

9. Умумий методлар нечта гурухга бўлинади?


А. 5 та. B. 4 та. С*. 3 та D. 2 та.
10. Қандай объектларни таққослаш мумкин?
А. Ҳар қандай.
B. Катта ва кичик.
С. Ўртасида маълум тарихийлик мавжуд бўлиши мумкин бўлган объектларни.
D.*Ўртасида маълум объектив умумийлик мавжуд бўлиши мумкин бўлган объектлар.

11. “Ўлчаш” усули қайси тадқиқот методларига мансуб?


А.* Эмпирик. B. Назарий. С. Эмпирик ва назарий. D. Аниқ .

12. Назарий тадқиқот методларига нималар киради?


А. Кузатиш, таққослаш, ўлчаш. B. Эксперимент.
С.* Умумлаштириш абстрактлаштириш, конкретлаштириш ва б.
D. Моделлаштириш, кузатиш, таққослаш, ўлчаш.

13. Моделлар ўз табиатига кўра нечта гуруҳга бўлинади?


А.* 2 та. В. 3 та. С. 4 та. D. 5 та

14. Моделлаштириш нечта босқичда амалга оширилади?


А. 2 та. В. 3 та. С*. 4 та. D. 5 та.
15. Ўрганилаётган объектга тузилиши ёки функциясига кўра унга ўхшаш, лекин унинг ўзи эмас, унинг нусхасини яратиб, шу нусха орқали ҳақиқий объектнинг тегишли хосса ва хусусиятларини ўрганиш нима деб аталади?
А. Абстрактлаштириш. B. Умумлаштириш.
C.* Моделлаштириш. D. Формаллаштириш.

16. Илмий тадқиқот ишлари ўзининг мақсад – вазифаси, табиат ёки саноат билан алоқаси, боғлиқлиги даражаси, илмий миқёсига кўра нечта турга бўлинади?


А. 2 та. В*. 3 та С. 4 та. D. 5 та.

17. Фундаменталь ва амалий илмий тадқиқот ишларини бажариш нечта асосий босқичдан ташкил топади?


А. 3 та. В. 4 та. С. 5 та. D*. 6 та.

18. Тажриба – конструкторлик ишлари нечта асосий босқичда бажарилади?


А*. 7 та. В. 6 та. С. 5 та. D. 4 та.

19. Муаммо ва мавзуларни танлаш нечта босқичдан иборат?


А. 6 та. В. 5 та. С. 4 та D*. 3 та.

20. Журналлардаги илмий – техник ахборотнинг “эскириш” миқдорини белгиланг?


А. кунига 10%. В.* ойига 10%.
С. ярим йилда 10%. D. йилига 10%.

21. Китоблардаги илмий – техник ахбаротнинг “эскириш” миқдорини белгиланг?


А. кунига 10%. В. ойига 10%.
С. ярим йилда 10%. D.* йилига 10%.

22. Илмий маҳсулотни бевосита ёки билвосита тарзда ишлаб – чиқариш ёки истеъмол соҳасига жорий этиш ва техник – иқтисодий самарадорликка эришиш нима деб аталади?


А. Жорий синов. В. Давлат синови.
С. Назорат қўлланилиши. D*. Тадбиқ этиш.

23. Илмий маҳсулотни тадбиқ этиш нечта босқичдан иборат?


А. 1 та. В*. 2 та. С. 3 та. D. 4 та.
24. Илмий тадқиқотларнинг нечта турдаги иқтисодий самарадорлиги бўлади?
А*. 3. В. 4. С. 5. D. 6.

25. Илмий тадқиқотларнинг иқтисодий самарадорлиги қайси формула бўйича аниқланади?


А. Э = Cпр2пр1. В.* Э =Зпр2пр1. С. Э=EхКн. D. Э=Е/Кн.
26. Илмий тадқиқотлар натижалари асосида маҳсулот бирлигига келтирилган харажатлар қуйидаги формулаларнинг қайси бири бўйича аниқланади?
А. Э = Cпр2пр1. В. Э =Зпр2пр1. С. З=EхКн. D.* З=С+ЕнхК.
27. Ишчи гепотезани эксперимент натижалари билан таққослаганда нечта ҳолат бўлиши мумкин?
А. 1 та. В. 2та. С.* 3та. D. 4 та.

28. Ҳисоблаш экспериментининг асосини нима ташкил этади?


А.* Математик моделлаштириш. В. Амалий математика.
С. Компьютерлар. D. Тажриба.

29. Ҳисоблаш эксприментининг назарий базасини нима ташкил этади?


А.* Математик моделлаштириш. В. Амалий математика.
С. Компьютерлар. D. Тажриба.
30. Ҳисоблаш экспериментининг техник базасини нима ташкил этади?
А. Математик моделлаштириш. В. Амалий математика.
С*. Компьютерлар. D. Тажриба.

31. Ҳисоблаш экспериментининг умумий технологик цикли неча босқичдан иборат?


А. 2та. В. 3та. С. 4та. D*. 5та.

32. Эксперементал қийматлар асосида танланган алгебраик ифодалар нима деб аталади?


А. Аниқ формулалар В*. Эмпирик формулалар
С. Тақрибий формулалар D. Дифференциаль тенгламалар
33. Эмпирик формулаларни танлаш неча босқичда бажарилади?
А. 4 В. 3 С.* 2 D. 1

34. Эксперименталь тадқиқотларни мақсадга мувофиқ равишда ўтказиш ва усулларининг мажмуаси нима деб аталади?


А. Эксперемент дастури. В.* Эксперемент методикаси.
С. Эксперемент гипотезаси. D. Эксперемент воситалари.
35. Эксперимент нима?
А. Назарий тадқиқотлар мажмуи.
B.* Илмий жиҳатдан энг умумлаштирилган ва ташкил этилган тарзда қўйилган тажриба.
C. Режалаштирилган тарзда қўйилган тажриба-конструкторлик иши. D. Умумий методлар асосида ўтказилувчи тадқиқот.

36. Объектни қисмларга, бўлакларга, томонларга, элементларга ажратиб, уларнинг ҳар бирининг мазмун – моҳиятини ўрганиш, билиш нима деб аталади?


А. Дедукция. B. Индукция.
C. Синтез (ажратиб олиш). D.*Анализ(таҳлил).

37. Объектнинг ажратилган бўлаклари, томонлари, қисмлари, элементларини ўзаро бириктириб, уларни бир бутун ҳолга келтириш, уларнинг ўзаро ҳамда бутун билан мавжуд алоқа ва боғланишларини билишга нима деб аталади?


А. Дедукция. B. Индукция.
C.* Синтез (ажратиб олиш). D. Анализ(таҳлил).

38. Тадқиқотчи ўз тафаккурида текшираётган предмет ёки ҳодисалар тўғрисидаги бир қанча жузъий фактлардан, улар ҳақидаги айрим билимлардан умумийроқ билимларни ҳосил қилиши нима деб аталади?


А. Дедукция. B.* Индукция.
C. Синтез (ажратиб олиш). D. Анализ(таҳлил).

39. Тадқиқот жараёнида фикрда умумий билимлардан жузъий, қисман билимларга келиш нима деб аталади?


А.* Дедукция. B. Индукция.
C. Синтез (ажратиб олиш). D. Анализ(таҳлил).

40. Текширилаётган предмет ёки ҳодисанинг маълум конкрет томонлари, хосса ва хусусиятларининг мазмунини мавҳумлаштириб, уни маълум абстракт ифода, формула ёки схемалар билан ифодалаш келиш нима деб аталади?


А. Абстрактлаштириш. B. Умумлаштириш.
C. Моделлаштириш. D.* Формаллаштириш.

41. Ўрганилаётган объектга тузилиши ёки функциясига кўра унга ўхшаш, лекин унинг ўзи эмас, унинг нусхасини яратиб, шу нусха орқали ҳақиқий объектнинг тегишли хосса ва хусусиятларини ўрганиш нима деб аталади?


А. Абстрактлаштириш. B. Умумлаштириш.
C.* Моделлаштириш. D. Формаллаштириш.

42. Тадқиқот олиб борилаётган бир қанча предмет ёки ҳодисаларга хос бўлган томонлари, хусусиятлари ва хоссаларини фикрда эътибордан соқит қилиб, тадқиқот учун зарур бўлган бирорта белги ёки хусусиятни мавҳум ҳолга келтириш нима деб аталади?


А. Абстрактлаштириш. B.* Умумлаштириш.
C. Конкретлаштириш. D. Формаллаштириш.

43. Текширилаётган объектларнинг хусусий, унчалик эътиборга молик бўлмаган жиҳатларини соқит қилиб, унинг моҳиятини очиб берувчи хоссаларини ажратиш ва ўрганиш нима деб аталади?


А.* Абстрактлаштириш. B. Умумлаштириш.
C. Моделлаштириш. D. Формаллаштириш.

44. Умумлаштириш ва абстрактлаштириш жараёнида ажратиб олинган, эътибордан соқит қилинган, олдинги бутун белги ва хусусиятларни яна предмет ва ходисалар билан боғлаб, шу предмет ва ҳодиса ҳақида аниқ бир фикр ҳосил қилиш нима деб аталади?


А. Абстрактлаштириш. B. Умумлаштириш.
C.* Конкретлаштириш. D. Формаллаштириш.

45. Илмий жамоанинг фаннинг маълум тармоғидаги йирик, фундаменталь назарий-эксперименталь масалаларини ҳал этишга бағишланган илмий тадқиқотлари соҳаси нима деб аталади?


А.* Илмий йўналиш. B. Илмий муаммо. C. Илмий мавзу. D. Илмий масала.

46. Муаммоли вазиятнинг натижаси бўлган, ҳал этиш, ечиш ва тадқиқ этишни талаб этувчи мураккаб илмий масала нима деб аталади?


А. Илмий йўналиш. B.* Илмий муаммо.
C. Илмий мавзу. D. Илмий мутахассислик.

47. Муаммонинг маълум соҳасини қамраб олувчи, тадқиқ этилишини талаб этувчи илмий масала нима деб аталади?


А. Илмий масала. B.Илмий муаммо.
C.* Илмий мавзу. D. Тагмавзу.

48. Стандартлар, техник шартлар, йўриқномалар, меъёрий жадваллар, муваққат кўрсатмалар ва шу каби илмий-техник ахборот манбаалари қандай номланади?


А. Илмий тўпламлар. B. Ахборот нашрлари.
C. Каталоглар ва иккиламчи ҳужжатлар. D.* Меъёрий ҳужжатлар.

49.Илмий билимларни умумлаштириш ва тизимлаштиришнинг олий шакли нима деб аталади?


А. Эмпирик тадқиқот. B.* Назария.
C. Эксперимент. D. Амалий ишланма.

50. Илмий-техник ахборотнинг алоҳида қисмларининг (ёки тўлиқ) мазмуни нима деб аталади?


А. Конспект. B. Баён.
C. Аннотация. D.* Кўчирма.

51. Бирламчи илмий-техник манбаадаги ахборотнинг қисқача мазмуни нима деб аталади?


А. Конспект. B. Баён.
C.* Аннотация. D. Кўчирма.

52. Бирламчи илмий-техник манбаадаги ахборотнинг батафсил баёни нима деб аталади?


А.* Конспект. B. Баён.
C. Аннотация. D. Кўчирма.

53. Экспериментнинг бош мақсади нима?


А. Тажриба ўтказиш.
B.* Назарий маълумотларни текшириш (ишчи гипотезани тасдиқлаш), илмий тадқиқот мавзусини янада кенгроқ ва чуқурроқ ўрганиш.
C. Ишлаб-чиқариш шароитларида назарий тадқиқотлар натижаларини текшириб кўриш.
D. Турли ўлчов воситалари ёрдамида текширув объектининг асосий кўрсаткичларини аниқ ўлчаш.

54. Табиатига кўра қандай турлардаги экспериментлар бўлади?


А. Даврий ва мунтазам. B. Лаборатория ва ишлаб-чиқариш. C.* Табиий ва сунъий. D. Тўлиқ ва чала омилли.
55. Объект ёки жараён моделининг характерига, қўйилиш ва ўтказилиш шароитларига кўра қандай турлардаги экспериментлар бўлади?
А. Даврий ва мунтазам. B.* Лаборатория ва ишлаб-чиқариш. C.Табиий ва сунъий. D. Тўлиқ ва чала омилли.

56. Ҳисоблаш эксперименти неча босқичда ўтказилади?


А. 2. B. 3. C. 4. D.* 5.

57. Илмий масаланинг ўрганилиш ҳолатини ёритиш нима деб аталади?


А.* Аналитик шарҳ. B. Мавзуни ёритиш.
C. Тадқиқотлар методикаси. D. Реферат.

58. Омиллар даражасига кўра қандай турлардаги экспериментлар бўлади?


А. Даврий ва мунтазам омилли. B. Лаборатория ва ишлаб-чиқариш. C.Табиий ва сунъий омилли. D.* Тўлиқ ва чала омилли.

59. Функциональ математик моделлар оригиналнинг қандай хоссаларига асосланиб яратилади?


А. Геометрик шаклига. B.* Вазифасига (функциясига). C. Ички тузилишига. D. Иерархик даражасига .

60. Геометрик математик моделлар оригиналнинг қандай хоссаларига асосланиб яратилади?


А.* Шаклига. B. Вазифасига (функциясига).
C. Ички тузилишига. D. Иерархик даражасига .

61. Таркибий математик моделлар оригиналнинг қандай хоссаларига асосланиб яратилади?


А. Шаклига. B. Вазифасига (функциясига).
C.* Ички тузилишига. D. Иерархик даражасига .

62. Илмий ва ахборот мухитини ривожлантириш, илмий маҳсулотнинг ишлаб- чиқаришга жорий этилиши, янги технологиялар бозорига тезроқ кириб бориши каби масалалар билан шуғулланадиган, бир ёки бир неча илмий-тадқиқот институтлари билан доимий узвий алоқада иш олиб борадиган ташкилот


( юридик шахс) қандай номланади?.
А. Лойиҳа институти. B. Конструкторлик бюроси.
C. Патент-лицензия бюроси. D.* Технопарк.

63. Ўрганилаётган ахборотни эслаб қолишнинг қандай усуллари мавжуд?


А. Механик ва ихтиёрий.
B. Мазмун-моҳиятли ва ноихтиёрий.
C. Ёдлаш, ёзиб олиш, қайтариш, декламация.
D.* Механик, мазмун-моҳиятли, ихтиёрий ва ноихтиёрий.

64. Саналар, формулалар, ҳаволалар, ҳорижий сўзлар ва атамаларни қайси усулда эслаб қолиш яхши натижа беради?


А. * Механик. B. Мазмун-моҳиятли.
C. Ихтиёрий. D. Ноихтиёрий.
65. Устиворлик даражасига кўра илмий тадқиқотлар нечта тоифага бўлинади?
А. 5 та. B. 4 та. C*. 3 та. D.2 та.

66. Илмий тадқиқот мавзуларига нечта асосий талаб қўйилади?


А.3 та. В. 4 та. С*. 5 та. Д . 6 та.

67.Ҳозир танланган илмий мавзуларни баҳолашнинг қандай усули қўлланилмоқда?


А*. Эксперт баҳолаш методи
В. Умумий баҳолаш методи.
С. Интеграл баҳолаш методи.
Д. Дискрет баҳолаш методи.

68. Интернетнинг асосий ахборот ресурсларининг аниқланг.


А. “Connect”
B. “Resurs”, “Reserve”, “Modele”.
C*. “FTR”, “WWW”, “Copher”, “WAIS”.
D. “ABC”, “SBS”, “CNN”, “NEWS”.

69. Реал вазиятларни моделлаштиришдан кўзланган энг асосий мақсад нима?


А. Ўзгарувчи параметрларни ифодалаш
В.* Ҳодисанинг янги хоссаларини ёки янги натижаларини олдиндан айтиб бериш-башорат.
С. Реал вазиятга адекват модель олиш.
Д. Техник объект ишлашининг сифат кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш.

70. Математик моделларга қандай талаблар қўйидади?


А. Универсаллик ва тўлиқлик.
В. Тўлиқлик, адекватлик, реаллик ва тежамлилик.
С. Адекватлик, аниқлик, реаллик ва тежамлилик.
Д.* Универсаллик, адекватлик, аниқлик ва тежамлилик.

71. Техник объектнинг акс эттирувчи хоссаларининг характерига кўра математик моделлар қандай турларга бўлинади?


А. Топологик ва геометрик. В.* Функциональ ва таркибий.
С. Микро ва макрорежали. Д. Аналитик ва алгаритмик.

72. Техник объектнинг хоссаларини тасвирлаш усулига кўра математик моделлар қандай шаклларга бўлинади?


А. Функциональ ва таркибий
В. Топологик ва геометрик.
С.* Аналитик, алгоритмик ва график (схемали).
Д. Микро, макро ва метадаражали.
73.Аналитик, алгоритмик ва график шакллардаги математик моделларни олишда қандай методлар қўлланилади?
А* Формал ва нормал
В. Эвристик ва эмпирик
С. Тизимли ва тизимсиз
Д. Универсал ва махсус

74. Топологик математик моделлар қандай воситалар ёрдамида акс эттирилади?


А. Формулалар, символлар, белгилар ва Ш. К
В.* Графлар, матрицалар, рўйхатлар ва Ш. К
С. Фотографиялар, схемалар, чизмалар ва Ш. К
Д. Бирикмалар, деталлар, узеллар ва Ш. К

75. Учлар (тугунлар) тўплами ва уларни бирлаштирувчи қирралар (тармоқлар) тўпламидан иборат геаметрик схема нима деб аталади?


А. Йўналиш (маршрут)
В. Занжир
С. Дарахт
Д.* Граф

76. Битта умумий учга (тугунга) тегишли бўлган қўшни ёнма-ён қирраларнинг кетма-кетлиги нима деб аталади?


А.* Йўналиш-маршрут
В. Занжир
С. Дарахт
Д. Граф

77. Графнинг турли хилдаги қирраларга эга бўлган йўналиши нима деб аталади?


А. Тагграф
В.* Занжир
С. Боғланган граф
Д. Дарахт

78. Циклларга эга бўлмаган боғланган граф нима деб аталади?


А. Тагграф
В. Занжир
С.Йўналиш-маршрут
Д.* Дарахт

79. Тизимнинг ташкил этувчи қисмларнинг ўзаро жойлашиши ва боғликларини нима деб аталади?


А.Тизимнинг яхлитлиги
В.* тизимнинг таркиби
С. Тизимнинг қисмлари
Д. Тизимнинг элементлари
80. Тизимларни тадқиқ этишда қандай методлар кўпроқ қўлланилади?
А. Интеграл ва дифференциал методлар
В. Умумий ва содда методлар
С.* Анализ ва синтез методлар
Д. Формаллаштириш ва агребатланиш методлари
81. Декомпозициялаш ва агребатланиш операциялари қандай методлар таркибига киради?
А.* Анализ ва синтез
В. Индукция ва дедукция
С. Умумлаштириш ва абстраклаштириш
Д. Формаллаштириш ва абстрактлаштириш

82. Тизим декомпозициясининг асоси нима?


А. Тизим конфигуратори
В. Тизим агрегати
С.* Тизим модели
Д. Тизим элементи

83. Тизимларни тадқиқ этишда кўплаб элементларни бир бутун яхлитга бирлаштириш ва элементларнинг ушбу тўпламида муносабатларни ўрнатиш нима деб аталади?


А. Декомпозициялаш
В.* Агрегатлаш
С. Таснифлаш
Д. Синфлаш

84. Қисмларни бутун-яхлитга бирлаштирганда сифат жиҳатидан янги нарса пайдо бўлиши, янги сифат вужудга келиши агрегатнинг қандай хоссаси деб аталади?


А. Фрагментлилик
В. Вариацияланувчанлик
С. Ортогоналлик
Д.* Эмержентлилик

85. Математик моделнинг тежамлилиги қандай ифодаланади?


А. Вақт сарфи билан Тм


В. машина вақти Тм ва хотира Пм сарфлари
С. реал объектнинг ҳоссаларини тўлиқ акс эттириши
Д. объектнинг асосий хоссаларини хатосиз акс эттира олиши

86. “WWW” нима?


А.* Интернетнинг асосий ахборот ресурсларидан бири
В. Интернет шлюзи
С. Компьютер дастурларидан бири
Д. Халқаро почта тармоғи

87. Декомпозициялаш нима?


А*. Бутун объектни қисмларга ажратиш
В. Қисмларни бутунга бириктириш
С. Ортогонал элементларни тадқиқ этиш
Д. Фрагментларни тадқиқ этиш

88. Граф нима?


А. учлар (тугунлар) тўплами Х ва уларни бирлаштирувчи- боғловчи қирралар (тармоқлар) тўплами W дан иборат математик модель
В. битта учга тегишли бўлган қўшни (ёнма-ён) қирраларнинг кетма-кетлиги
С. турли хилдаги қирраларга эга бўлган йўналиш
Д. технологик лойиҳалашнинг синтез масалаларини, дастурий таъминлаш
89. геометрик моделлар объектнинг қандай хоссаларини ифодалайди?
А. Шаклини
В. таркибини
С. Ортогоналлигини
Д. Вазифасини

90. Эвристик жараён нима?


А. Фрагментли тадқиқот
В. Вариацияли тадқиқот
С. Изланувчанлик
Д. Такомиллаштириш

91. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси қачон ташкил этилган?


А.* 1943 й.
В. 1924 й.
С. 1936 й.
Д. 1946 й.

92. Газеталардаги илмий – техник ахборотнинг “эскириш” миқдорини белгиланг?


А.* кунига 10%. В. ойига 10%.
С. ярим йилда 10%. D. йилига 10%.

93. Омил нима?


А. Тадқиқот объекти вазифаси
В. Тадқиқот объекти модели
С. Объект ишини белгиловчи
Д. Объект ишига таъсир кўрсатувчи

94. Муаммо нима?


А. Ечимини (ҳал этилишини) талаб киладиган назарий ва амалий масала


В. Илмий фаолият маҳсули
С. Муаммоли вазиятда вужудга келадиган ҳолат
Д. Илмий жамоа фаолиятининг тадқиқот объекти

  1. … - принципиал жиҳатдан янги билимлар олиш ва аввал тўпланган билимлар системасини янада ривожлантириш

А) Амалий тадқиқот
В)* фундаментал тадқиқот
С) илмий иш
Д) илмий фаолият

96. …. – янги ишлаб чикариш воситалари, истеъмол буюмлари ва хоказолар яратиш ёки мавжудларини такомиллаштириш


А) *Амалий тадқиқот
В) фундаментал тадқиқот
С) илмий иш
Д) илмий фаолият

97. …. – янги ишлаб чикариш воситалари, истеъмол буюмлари ва хоказолар яратиш ёки мавжудларини такомиллаштириш


А) Амалий тадқиқот
В) фундаментал тадқиқот
С) илмий иш
Д)* илмий фаолият
98. . ….. – Илмий маълумот олиш учун қўйилган тажриба илмий тадқиқотнинг энг мураккаб ва кўп меҳнат талаб қиладиган босқич.
А)* экспериментал тадқиқот
В) назарий тадқиқот
С) фундаментал тадқиқот
Д) якуний хулоса

99. ….. – тадқиқ килиниши лозим бўлган муаммони излаш ва илмий тадқикотнинг вазифасини аник, тушунарли ифодалайдиган боскич


А) экспериментал тадқиқот
В) назарий тадқиқот
С)* муаммонинг қўйилиши
Д) фундаментал тадқиқот

100. Концепция нима?




А)* қарашлар тизими, ҳодисалар, жараёнларни бирор тарзда тушунилиши.
В) назарий тадқиқотлар асоси
С) фанда муаммонинг қўйилиши таҳлили
Д) фундаментал тадқиқотларда қўлланилувчи усул



Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling