Фанидан маърузалар матни
Илмий материалларни нашрга тайёрлаш
Download 1.01 Mb.
|
ИТМ маруза матн
Илмий материалларни нашрга тайёрлаш
Илмий материалларни нашр этиш – илмий ходим, илмий ташкилот жамоаси ёки корхона томонидан бажарилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг натижаларига муаллифлик хуқуқининг очиқ ҳимоя қилиш шаклларидан биридир. Илмий материаллар очиқ ёки берк нашрларда чоп этилиши мумкин. Очиқ нашрларда белгиланган талабларга зид бўлмаган илмий ишлар чоп этилади. Илмий ишлар қўйидаги шаклларда чоп этилиши мумкин: монография; даврий журналдаги мақола; ОЎЮ, ИТИ тўпламларида, ҳалқаро, тармоқ муаммоларига бағишланган конференциялар тўпламларидаги мақола; расмий йиғилишлар ва конференцияларнинг маърузалари тезислари; рефератив журналдаги мақола; давлат қайдномасига эга бўлган ИТИ бўйича ҳисобот; ихтиро ва кашфиётлар патентлари; республика илмий-техник кутубхоналарида депонентланган ишлар; газетада чоп этилган материаллар. Илмий материалларни нашрга тайёрлаш қўйидаги босқичларни ўз ичига олади: илмий материалларни чоп этувчи нашриёт томонидан қўйилувчи талабларни ўрганиш; илмий ишнинг танланган қисмининг мазмунини ёзма равишда баён этиш; мақола мазмунини патент софлигига текшириш; мақолани очиқ нашрда чоп этиш мумкинлиги ҳақида ва унда ихтиро, кашфиёт элементлари мавжуд эмаслиги тўғрисида экспертизадан ўтказиш; мақолани ташқи ва ички тақризга тақдим этиш; мақолани нашриётга топшириш. Илмий материалларни расмийлаштиришга қўйилувчи талаблар материалларнинг турига боғлиқ бўлади ва қўйидагиларни ўз ичига олади: қоғоз ва унинг бичимига қўйилувчи талаблар; ҳошияларнинг ўлчамлари; бетларини рақамлаш; расмийлаштириш редактори; жадвал ва расмларни расмийлаштиришга қўйилувчи талаблар; шрифти ва босиш интервали; исми-шарифи, фамилияси, шаҳар, УДК, мамлакати; баён этилган тили; (қайси тилда ёзилиши); бошқа тиллардаги анотациясига қўйилувчи талаблар. Чоп этилувчи илмий материал кириш қисми, берилаётган илмий ишнинг мазмун – моҳияти баёни ва қаралаётган мавзу бўйича хулосаларни ўз ичига олиши керак. Агар муаллиф маълум илмий ишларга ҳавола (мустаор) қилса, улар адабиётлар рўйхатига киритилиши керак. Илмий материал муаллифи уларни тайёрлаш босқичида мустақил равишда ишини патент софлигига текширишни амалга ошириши керак. Бу текширувга прототип ва аналогларни топиш, фарқли белгиларини аниқлаш киради. Ҳар бир чоп этилувчи ишга у қаерда бажарилган бўлса ўша ташкилотда экспертиза далолатномаси тузилади; унда ишнинг мазмуни ва унинг очиқ нашрда чоп этиш мумкинлиги ҳақида хулоса берилади. Нашр этишга тақдим этилган илмий материалларга айрим ҳолларда тақриз талаб этилади. Тақризлар ташқи ёки ички бўлади. Ички тақриз иш бажарилган ташкилотнинг мутахассиси томонидан, ташқиси-бошқа (чет) ташкилот мутахассиси томонидан тузилади. Тугалланмаган илмий-тадқиқот ишларининг материалларини чоп этишга тақдим этиш тавсия этилмайди. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling