Верификация - эмпирик маълумотлар ёки назарий қоидалар асосида илмий гипотезанинг ҳаққонийлигини аниқлаш мантиқий-методологик жараёни.
Гносеология - фалсафа ва фандаги билиш назарияси.
Методология (фанда) - илмий тадқиқотда фойдаланиладиган методлар мажмуи; олимнинг назарий ва амалий фаолиятини ташкил этиш ва тузиш усуллари ҳақидаги таълимот.
Позитивизм - позитив (ҳаққоний) билимни фақат илмий (лекин нофалсафий) билиш асосида олиш мумкин, деган қарашни илгари сурувчи таълимот.
Фальсификация (фалс.) - экспериментал ёки назарий маълумотларга мувофиқлигини эмпирик ёки назарий текшириш асосида у ёки бу илмий гипотезанинг сохталигини аниқловчи концепция.
Башорат (илмий) - илмий билимнинг ривожланишини объектив, теран ва ҳар томонлама таҳлилдан ўтказишга асосланган фаннинг келажаги, илмий ёки техникавий кашфиёт ҳақидаги ахборот.
Постиндустриал жамият - цивилизация тараққиётининг ҳозирги замон босқичини тавсифловчи фалсафий-социологик тушунча.
Прогноз қилиш (илмий) - фан ёки техникадаги бирон-бир ҳодисанинг ривожланиш истиқболларини махсус илмий ўрганиш (башорат қилиш).
Рим клуби - асосий фаолияти атроф муҳитни сақлаш мақсадида глобал муаммоларни ўрганишга йўналтирилган халқаро ноҳукумат ташкилоти (1968 йилда ташкил топган).
Экстраполяция - объектнинг бирон-бир қисми юзасидан чиқарилган хулосаларни унинг бошқа қисмига ёки уларнинг бутун мажмуига татбиқ этиш (ўтказиш) мантиқий-методологик принципи.
Бир вариантлилик - маълум ифода билан боғлиқ ўзгарувчиларни маълум тарзда ўзгартиришда ифодани ўзгаришсиз қолдирувчи концепция.
Концептуализация - тўпланган эмпирик билимларга уларнинг назарий уюшқоқлигини таъминловчи онтологик тасаввурларни киритиш; ўрганилаётган объектларнинг табиати ҳақидаги тушунчаларнинг алоқалари схемаси.
Асослаш мезони - илмий билимнинг муҳим компоненти; билиш фаолияти жараёнида маълум билимлар, нормалар ва кўрсатмалардан фойдаланишга асосланган фикрлаш жараёни.
Do'stlaringiz bilan baham: |