Навоий давлат педагогика институти
Download 87 Kb.
|
Ilmiy metodologik kurs
НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ“ТАСДИҚЛАЙМАН” Навоий давлат педагогика институти ректорипроф. Б.Б.Собиров ___________________________ “____”_____________2022 йил Ўзбек тили ва адабиёти факультети Докторанти Н.Ж.Ярашова 10.00.01 – Ўзбек тили ихтисослиги бўйича назарий методологик курс ЎЗБЕК ТИЛИ ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ Глобаллашув, стандартлашув, интеграциялашув ва маданиятларнинг аралашуви юз бераётган ҳозирги кунда турли халқлар тили ва маданиятини ўрганиш, уларни қиёсий тадқиқ етиш, лингвистика муаммоларини ҳал қилиш ҳар жиҳатдан долзарб вазифа ҳисобланади. Бу вазифани ҳал етиш учун ҳар томонлама етук, интеллектуал салоҳияти юқори, юксак маънавиятли, она тили, хорижий тиллар ва маданиятларни мукаммал эгаллаган ва ундан лингвистика соҳасида самарали фойдалана оладиган малакали мутахассисларни тайёрлаш лозим бўлади. Мазкур курснинг мақсади – докторантларни этник маданиятнинг дунёқараши ва шаклини ифодаловчи универсал восита бўлган тил билан таништириш, уларда тил ва маданиятнинг ўзаро алоқаси ва таъсири билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилиш салоҳиятини шакллантириш ҳамда ривожлантиришдан иборат. Фаннинг вазифалари: - ўзбек тилининг фонетик қурилиши, фонетик қонуниятлари, луғат таркиби, лексик-семантик гуруҳлари, луғатчилик масаласи, морфемик қурилиши, сўз ясалиши тизими, сўз туркумлари, синтактик қурилиши ( сўз бирикмаси, содда гап, қўшма гап ва матн синтаксиси) муаммоларини ўз ичига олади. Айнан шу нуқтаи назардан улардан ҳар бирининг аҳамиятини ва хусусиятларини ҳамда улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганиш; - Тил ва нутқ. Уларнинг ўзаро муносабати. Тил бирликлари ва нутқ бирликлари. Ҳозирги ўзбек адабий тилининг ёзув ва сўзлашув услублари кўринишлари, уларнинг ижтимоий вазифасидаги узвий алоқадорликнинг амалий қимматини намоён этиш; - Докторант илмий анъаналар билан яқиндан танишитириш: танланган мавзу юзасидан умумлашма илмий хулосалар чиқара билиш, махсус тадқиқотларни ўрганиш кўникмаларини шакллантириш. Download 87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling